Виртуал сайловда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Салоҳиддин Усмоновнинг Ўзбекистон ҳалқига Мурожаати
Ҳурматли ҳамюртлар
Ўзбекистон чуқур тарихий жарлик олдида турибди. Афсонавий ваъдалар, ёлғон ва зулм оқибатида ҳар бир ўзгача фикр, ҳар қандай ҳақиқат ва адолатли жумла хозирги кунда юртимиздаги мавжуд режимнинг бор ёвузлиги билан жазоланадиган мамлакатга айланган Ўзбекистонда тоталитар диктаторлик режими ҳукм сурмоқда. Бу – ижтимоий регресс, миллий ҳалокат ва цивилизациямизнинг ўлимига олиб борувчи йўлдир.
Мен 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституцияси асосида кафолатлаган инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, жиддий хавф остида қолганидан келиб чиқмоқчиман.
Бизнинг олдимизда турган энг муҳим масалалар, ана шу ҳуқуқларни; яъни яшаш ва хусусий мулкга эга бўлиш, ўз фикрини айта олиш, фикрлар хилма-хиллиги, йиғилишлар ва эътиқод эркинлиги, адолатли сайловлар, одил судга эриши ҳуқуқини ҳимоя қилишдир.
Буларнинг барчаси ҳаммамизнинг умумий ишимиз бўлиши керак деб ҳисоблайман.
Мазкур ишни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизнинг барча соғлом фикрли фуқаролари бирлашишлари ва мен билан бирга шу йўналишда ҳаракат қилишларини истайман.
Бу йўналишда учта асосий принципга таянмоқчиман:
1) Давлат;
2) Халқ;
3) Эркинлик.
Мен учун, Халқ — “Юртимиз – Ўзбекистон, одамлар учун, мамлакатимиз аҳолиси учун” деган иддаони;
Эркинлик – иқтисод ва сиёсатда эркин, зўравонлик ва коррупциядан холи бўлиш, қонун устиворлиги, суднинг ҳуқуқлари ва одиллигини таъминлашни билдиради.
Мен, инсон ҳокимиятга эмас, аксинча, ҳокимият инсонга хизмат қилиши лозимлигига мутлоқ иймоним комилдир. Мазкур принципни, давлат сиёсати асосига оғизда ва афсонавий ваъдаларда қўйиш эмас, амалда қўйилишини истайман ва уни амалга ошириш учун ҳаракатда бўлишимиз керак деб биламан.
Самарасиз ва коррупциялашган давлат машинаси ўтган 23 йилдан ортиқ давр ичида, инсонларнинг ҳаёти ҳамда эркини ўзига бўйсундирди, ва бўйсундиришда давом этмоқда. Ҳокимиятнинг энг юқори қаватларигача кириб борган коррупция ва порахўрлик жамиятимиз ахлоқ ва қадриятларини емирди ва емиришда давом этмоқда.
Таълим ва соғлиқни сақлашнинг сифати кейинги йилларда минимумга тушди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб коммунал хизматларгача, ҳамда, ҳатто фойдаланилмаган табиий ресурслар (газ, электр)гача бўлган ҳамма нарсалар нархи арифметик прогрессия бўйлаб ўсмоқда.
Биз шу йиллар давомида буларнинг ҳаммасига, гўё четдан қарагандай, ҳаракатсиз ва аралашмай қараб турдик, чунки ҳокимият халқни бу муаммоларни ечишга яқин йўлатмади ва шу сиёсатни давом эттирмоқда. Ақл-заковотли инсонлар томонидан қилинган барча ҳаракатлар эса, давлатнинг жазоловчи суд системасининг қаҳрига учради.
Жамиятимизнинг ривожланиши ва гуллаб-яшнаши ҳокимиятда ўтириб биз учун масалани ўзлари хоҳлаганча ечаётган мулозимларга эмас, бизнинг ўзимизга, мамлакатимиз аҳолисига боғлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайман.
Фақат ўзига ишонган ва ўзгалар иродасидан мустақил бўлган, мард ва қўрқмас одамларгина мамлакат, жамият ва ўз оиласи равнақи учун ижодкор ва яратувчи бўлиши мумкин, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон қўрқмас, ақлли, ёш, ғайратли, ташаббускор, эркин фикрловчи одамларга имконлар яратувчи мамлакатга айланиши керак!
Ҳар бир одам учун кафолатланган эркинликлар, мамлакат қайта тикланишининг гаровидир.
Инсон ва давлат орасидаги муносабатлар замонавий ва маданийлашган асосда шакллантирилган бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Шу эътиқод асосида, мен фуқаро ўз келажагини ўзи мустақил белгилаши, ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг аралашувига кескин чегара белгилашни мақсад қилганман.
Ўзбекистонимизни, юртимизда ҳаммага жой топиладиган, барча одамлар орасида мувозанат сақланадиган, давлатимизнинг ҳар бир фуқароси ўзини эркин ҳис қиладиган замонавий жамиятдай кўрмоқдаман.
Ушбу мақсад сари оғишмай ва қатъият билан юриш ва Ўзбекистонни халқ, инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият ҳисобланган, уларни ҳимоя қилиш эса давлатимизнинг бош мажбурияти бўлган мамлакатга айлантириш истагидаман.
Бугунги кунда юртимизда кескин ўзгаришлар, янги ислоҳатлар зарурдир. Бунинг учун сиёсий ирода ва юртимизда ушбу кескин ўзгартиришларни, янги кўринишдаги ислоҳатларни киритиш учун, катта хохиш керак. Ушбу ўзгартиришлар биринчи навбатда, юрт рахбариятининг янгиланишидан, янги дунё қарашидан бошланиши керак.
Ислоҳатлар ва ўзгаришларни юртимизда бошланиши учун, дунёдаги ривожланган давлатларда ўз самарасини берган ислоҳатларга ўз назаримизни қаратишимиз керак бўлади. Бу жойда ҳалқаро тажрибаларни эсга олганимизда, Сингапур каби давлатда ўтказилган ислоҳатлар, собиқ иттифоқ давлатлари ичида эса Грузия каби давлатида ўтказилган ислоҳатларга эътибор беришимиз керак.
Чунки, ушбу давлатлар, ўз ерлари кичик бўлишига қарамай, ҳамда ушбу давлатларда ер ости ва усти қазилмалари йўқ бўлишига қарамай, ўз юртларида иқтисодий ислоҳатлар, коррупция ва бюрократик қоғозбозликларга кескин барҳам бериш йўлида олиб борган қаттиқ курашлари натижасида давлат иқтисоди, юрт ва ҳалқнинг иқтисодий ва социал ривожланишида улкан ўзгаришларга эриша олишди. Шу давлатларда ўтказилган ислоҳатлардан, анча нарсаларни ўрганиб, шу давлатларда ўтказилган ислоҳатлардан ўз самарсини берган кўп холларини юртимизда татбиқ қилса бўлади
Сингапур ва Грузия тажрибаси, ҳамда дунёдаги мавжуд бошқа ривожланган давлатларда ривожланиш йўлида қўлланилган ислоҳатлар ва ўзгаришлар ўз йўлида жаҳон манбаларидан унумли фойдаланиш натижасида рўёбга чиқди.
Ривожланган давлатлар манбалари эса, бу — илғор билим, етук технологиялар ва маблағдир.
Мисол қилиб қаралганда, чет эл мутахассислари Сингапурга келиб, ишлаб чиқариш ташкил қилишди ва йўлга қўйишди. Ушбу йўлга қўйилган ишлаб чиқариш ташкилотлари эса, дунёда рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқара бошлади.
Бундан, юртимиз Ўзбекистон учун, керакли етарли хулосалар чиқаришимиз мумкин.
Биз сиз билан гўзал ва бой, Ўзбекистон деб аталмиш, чиройли юртда яшаб келмоқдамиз. Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг энг бой давлатларидан бири деб хисобланади. Чунки, юртимиз,бой табий казилмаларга, ер ости бойликларига, ажойиб кишлок хўжалик хаёти ва табий хом ашёларига эгадир. Юртимизда ишчи аҳолиси ҳам керакли миқдорда. Ушбу самарали ислохатлар ҳалқаро тажрибалар асосида юртимизда кўплаб ўрта ва кичик, ҳамда катта катта ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилса бўлади.
Бунинг учун, дунёдаги ҳалқаро манбалардан беркинмасдан, юртмиз дарвозаларини улардан ёпмасдан, уларга ўз назаримизни қаратишимиз керак, ҳалқаро тажрибаларга ёндашиш ва қўшилишимиз керакдир.
Юртимизнинг ҳозирги кундаги аҳволини ўзгартириш учун:
Аввалом бор, тоза марказий ҳокимиятга эга бўлишимиз керак.
Юқори раҳбариятдаги инсонлар ўзларининг одоб ва ахлоқлари билан бошқаларга намуна ва ибрат кўрсатган ҳолда, ислоҳатларни ўтказиш ва ушбу ислоҳатларни ўтказиш учун янгича фикрловчи янги инсонларни ўз сафига қабул қилишини кўрсата олишлари керак.
Юртимизда коррупцияга қарши кескин ва қаттиқ кураш олиб боришимиз лозим.
Коррупцияга қарши курашда қуйидаги асосий омилларга таянилади:
1. Биринчи омил, бу ўз қилмишига яраша, қонун устиворлигида албатта жазоланиш;
2. Иккинчи омил, ойлик маошлар масаласи. Ойлик маошлар бозор иқтисодиятидан келиб чиқилган ҳолда жорий қилиниши керак.
Хусусийлаштириш йўлидаги ислоҳатлар кенг йўлга қўйилиши керак.
Мамлакат инфраструктурасига давлатимиз ўзининг маблағларини сарф қилиши керак, булар: йўллар, мост ва тоннеллар, аэропортлар, телекоммуникация ва энергетика соҳаларидир.
Юртимизда аҳолининг ўрта ҳол синфига мансуб қисмини ривожини кўтаришимиз лозим. Ушбу ўрта хол синфининг сони юртимиз ахолисининг 40 – 50% фойизигача кўтариб, ва ушбу ўрта ҳол синфга мансуб аҳолиниг бир ойлик оладиган маош даромати 2 – 3000 АҚШ долларидан ошиқ бўлиши керак деб ҳисоблайман. Ҳамда ушбу ўрта хол синфига мансуб ахоли, етарли равишда билимга эга бўлишлари керакдир.
Давлат ишларини олиб боришда, хокимиятга қобилиятли ёшларни саралаш асосида жалб қилиниши керак бўлади. Қобилиятли ёшларни хокимиятга жалб қилишликдан қўрқиш керак эмас. Ёшларни янгича фикр юритиш, янгича яшашга ўргатса бўлади.
Янги одамлар, янгича қараш, янги ғоялар, янгича фикрланиш. Юртимиз қобилиятли ва истеъдодли янги инсонларга бойдир. Биз шундан унумли фойдалана билишимиз керак деб ҳисоблайман.
Афсуски, хозирги кундаги юртимиз рахбарияти ҳалқимизнинг фаровонлигини, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлашни, юртимиз иқтисодиётини яхши ривожлантиришга яҳши аҳамият бермайди. Коррупция, порахўрлик, қариндош уруғчилик юртимизда авж олган.
Ташқи сиёсатда, қўшни Афғонистондаги воқеаларни мана 23 йил давомида юртимизда рўкач қилиб, аҳолини “ёш болани ола бўжи билан” қўрқитгандай, юртимиз аҳолисини ҳам радикал исломийлар келиши билан қўрқитиш натижасида, йилдан йилга ҳаётимизнинг яшаш тарзини сунъий нуксонлар билан қийинлаштирмоқда. Хозирги кунда эса “мана, Ислом Давлати Ўрта осиё бўсағасида, яъни Ўзбекистон билан чегарадош қўшни Афғонистонда борлиги” билан қўрқата бошлади.
Лекин, шу нарсани тушуниб етишимиз керакки, ҳар қандай ташқи ва бошка ёвузликлар, юртимиз ичидаги ривожланиш, тараққиёт, юртимиз аҳолисининг яшаш тарзининг яҳшиланиши, иқтисодий ва социал ҳолатининг яҳшиланиши олдида таслим бўлишини. Лекин, буни фақат янги фикрлаш қобилиятига эга, янги одамларгина юртимизда кенг қўлламда татбиқ қилиши мумкин.
Шунинг учун, азиз ҳамюртлар, сизларни барчаларингизни ушбу янги одамларга, янгича фикрловчи, янги ислоҳатлар киритишга тайёр, каби инсонларга назарингизни қаратишингизни сизлардан сўраб қоламан.
Fikr bildirish