Журналист Галима Бухарбоева «Замондош» сайтини туҳмат учун судга берди
ПРЕСС-РЕЛИЗ
Галима Бухарбоева «Замондош»га қарши
Берлин, 9 феврал 2016 йил
Голландиянинг Арнеме шаҳар туман суди Голландияда жойлашган ўзбек сайти “Замондош”га қарши Ўзбекистондан бўлган журналист Галима Бухарбоеванинг туҳмат ва иш обрўсига зиён етказганлик ҳақидаги даъвосини кўриб чиқади.
Ўзбекистонда таниқли журналист, ёпилган Uznews.net сайтига раҳбарлик қилган Галима Бухарбаева, «Замондош»ни муттасил туҳмат материаллар эълон қилиб келганликда айблайди, раддия берилишини ва моддий товон тўланишини талаб қилади.
«Замондош» сайти бош муҳаррири ва эгаси бўлган, Кулемборг шаҳрида яшовчи Ризо Обидовга қарши даъво аризаси, 2015 йилнинг 14 декабрида судга топширилган эди. Обидовга ва унинг адвокатига журналистга қарши эълон қилинган материаллар юзасидан ўз далил ва исботларини судга тақдим этишлари учун муҳлат берилган эди. Ушбу муҳлат 2016 йилнинг 10 февралида, чоршанба куни тугайди.
Бухарбоеванинг можарони судгача ҳал қилишга бўлган уринишлари самара бермади. Бухарбоева тарафидан зиддиятни судгача ҳал қилиш таклифига Обидов сукут аломати билан жавоб берди.
Туҳмат материаллар
2014 йил давомида «Замондош» сайти Бухарбоева шаънига туҳмат ва ёлғон айбловлардан мазмундаги мақолаларни муттасил эълон қилиб келди.
Журналист Обидовни қуйидаги тасдиқлари бўйича жавобгарликка чақиради:
1. Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ва каримовларни тамсил қилувчи бошқа шахслардан пора ёки пул ҳадяси олгани;
2. Унинг Uznews.net собиқ донори Халқаро Ҳамкорлик ва Ривожланиш Швед агентлиги (SIDA) томонидан қўйилган шартларга бўйсунган ҳолда журналистик ва таҳририят ҳолислигига риоя этмагани;
3. Журналистнинг ўзи, донордан Uznews.net фаолияти учун тушган маблағларни ўғирлагани .
2014 йилнинг февралида чоп этилган «Гулнора, Мўтабар ва Галима ёки «уч қалб» мақоласида, Гулнора Каримова «грантлар»га муккасидан кетган Г.Бухарбоевани сотиб олди» деган гап айтилган.
«Замондош» 2014 йилнинг 22 февралида «Шубҳа уруғи фикр мевасини еди» (Плод сомнений съел плод раздумий) мақоласида, Бухарбоевани аллақайси Борис Раймишер билан боғлаб, уни журналистнинг «дўсти» дея атайди. Интернетдаги очиқ манбаларда Раймишер Гулнора Каримованинг она томонидан холаваччаси бўлган Акбарали Абдуллаевнинг бизнес ҳамкори экани айтилади.
2014 йилнинг 28 сентябридаги «Зоопаркдаги йўлбарсга гўшт муждаси берилмайди» (А в зоопарке тигру мясо не докладывают) мақоласида эса, Бухарбоева Гулнора Каримовадан муттасил тарзда унинг ўғли Ислом орқали пул олиб туриши айтилади: «Галима Бухарбаева пули тугаган заҳоти, Гулнора ҳақида ёмон нарсалар ёза бошлайди. Бу шундай сигнал-қўнғироқчаси, ойлик қалам ҳақини тўлаш палласи келди. Тағин Гулнорани мақташни бошладими, демак, Исламчик пулни етказган».
2014 йилнинг 10 ноябрида «uznews.net бош муҳаррири Бухарбоеванинг пул ғирромлиги дарслари” (Уроки денежного мухлежа от главреда uznews.net) материалида Бухарбаева Uznews.net таҳририят сиёсатининг шаклланишига SIDA таъсир ўтказаяпти деган фикрни билдирди деб, унинг номидан писанда келтирилади: «улар [донорлар] бизга шарт қўйишмоқда».
Айни материалида «Замондош» ёлғон тарзда, Бухарбоева ўз синглисига ёзган мактубида Бухарбоева грант пулларини ўғирлаётганига иқрор бўлгани айтилади: «Донорлардан омадим келди. Улар мен қанча истасам беришади ва ортиқча саволлар беришмайди. Бироқ ғирромлик қилишимга ҳам тўғри келади, баъзан лойиҳалар нархини ошираман, ёки ўтказилган тадбир ва янги лойиҳаларга деб такрор пул оламан». «Албатта, бу пулларни ўзлаштириш нотўғри, бироқ ўз орзуим йўлида мен шунга қўл ураман…»
«Замондош» ёлғонларидан ташқари, Uznews.net фаолиятига оид, Бухарбоеванинг почтасини бузиш йўли билан олинган, конфиденциал ҳужжатларни ҳам эълон қилди. Уларнинг ошкор этилиши Ўзбекистондаги мустақил журналистлар фаолиятини ҳам хатар остига қўйди, уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш учун 2014 йилнинг декабрида Uznews.net сайтини ёпишга қарор берилди.
Журналист ва сайтнинг овозини ўчириш
Галима Бухарбоеванинг сўзларига кўра, у «Замондош» сайтида босилган мақолаларнинг ғаразли эканига шубҳа қилмайди. Булар унинг обрўсини тўкиш ва журналистик фаолиятига путур етказиш мақсадига қаратилган. 2014 йилнинг февралида Обидов унинг мактубига жавоб бермади, ўшанда унинг сайтидаги бўҳтонлар фақат авжига чиқа бошлаганди, бироқ у туҳматнинг навбатдаги луқмасини сайтига қўйишга руҳсат сўраш каби заҳарли писандасини жўнатишни унутмади.
«Ризо Обидов менга қарши эълон қилган ўз ифлосликлари ва туҳмати учун жавоб беради, – дейди Бухарбаева, – у қутиламан дея ўйлаётган бўлса қаттиқ хато қилади».
«Бироқ ҳаммасидан ҳам, мен Обидов воқеаси ўзбек жамияти учун дарс бўлишини истайман: эҳтимол бунга ишониш қийиндир, бироқ ҳақиқат ва адолат бор, қонунлар амал қиладиган мамлакатлар, у ерда эса ўғирликсиз, ҳалол одамлар ҳам бор», – дея қўшимча қилади у.
Обрўли «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти Uznews.net ёпилганидан сўнг уни Ўзбекистондаги етакчи сайт ва мамлакатнинг асосий мустақил ахборот манбаси дея атади.
http://fr.rsf.org/IMG/pdf/uznews_-_version_ouzbeke-2.pdf
Маълумот
Галима Бухарбоева Uznews.net фаолиятини 2006 йили тиклади, 2005 йилнинг 13 майидаги Андижон қирғинини ёритгани учун у қувғинга учраган, ўшанда Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари юзлаб норозилик иштирокчиларини БТРлардан огоҳлантиришсиз ўққа тутган эди.
2000 дан 2005 йилга қадар у Ўзбекистонда IWPR (Уруш ва тинчликни ёритиш институти) директори, бунгача Франс-Пресс агентлиги мухбири бўлиб ишлаган. Унинг илк фаолияти эса Ўзбекистоннинг Internews ваколатхонаси семинарлари координаторлиги ва журналистика бўлди.
У ТошДУнинг журналистика факультетини 1997 йили тугатди, 2006 йили эса Нью-Йоркдаги Колумбия университетининг журналистика мактабида магистрлик даражасини олди.
2005 йили Бухарбоева Андижон қирғинини ёритгани учун Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Халқаро мукофотига сазовор бўлди. 2011 йили американинг Newsweek журнали уни дунё бўйича ўнта энг жасур журналистнинг бири дея баҳолади, 2013 йили эса немис газетаси ZEIT унинг шарафига ўзининг Берлиндаги янги ZEIT ONLINE офисидаги хоналаридан бирини унинг номи билан атади.
Қўшимча ахборот учун
Галима Бухарбоева билан алоқа: – (49) 176 805 71764
Fikr bildirish