Баҳодир Каримов: “МХХ мени итлар қафасига солиб қийнаган” (2-қисм)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури ҳам Россия Федерациясида сиёсий муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик 33 ёшли Баҳодир Каримовнинг аянчли тақдирига бағишланди.
Баҳодир Каримов 1983 йили Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилиб, вояга етган.
1999 йил март ойида унинг уч акасини бирданига Олтиариқ туман ИИБ ходимлари диний экстремистик ташкилотларга алоқадорликда айблаб, қамоққа олади.
Акалари: Ҳасанбойга суд 16 йил қамоқ жазоси тайинлаб, «Жаслиқ»қа юборади, Ҳусанбойни 6 йилга, Тоҳирни 19 йилга кесиб, иккисини ҳам Қашқадарё вилоятидаги қамоқхоналарга юборади…
Ўша пайтлари 15-16 ёшли мактаб ўқувчиси бўлган Баҳодирни эса, туман МХХ ва ИИБ ходимлари мутассил қийноқларга тутиб, таҳқирлаб келади. Баҳодирни ўқиш жойидан ҳайдашади.
Бу азоблардан қочиб қутулмоқчи бўлган Баҳодир 2005 йилда Россияга кетади. Ўтган йиллар давомида Россияда ҳам хавфсиз яшолмаётган Баҳодир бизларга мактуб йўллаб, мурожаат қилди.
«Ўзбек куч ишлатар тизимлари ходимларининг ғайриинсоний ҳаракатлари, таҳқирлашлари жон-жонимдан ўтиб кетди. 15 ёшимдан бери азобда яшайман. СНБ ходими, ҳаттоки, қишнинг қаҳратон кунида итнинг қафасига ит билан мени бирга қўйиб, қаттиқ таҳқирлаган», дейди 33 ёшли Баҳодир.
Баҳодир Каримов билан унинг 1999 йилдан бери бошидан ўтказаётган уқубатлари ҳақида атрофлича суҳбатлашдик.
Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун суҳбатимизнинг сўнгги иккинчи қисмини тингладингиз…
Fikr bildirish