«Ўзбек зиёлилари халқ дардидан узоқда» (Шоҳрух Соипов)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Қирғизистондан таниқли ўзбек журналисти Шоҳрух Соипов иштирок этдилар.
Шоҳрух Соипов билан асосан, Қирғизистон жанубидаги ўзбекларнинг бугунги ҳаёти ҳақида гаплашдик.
Қолаверса, Шоҳрух журналистикага қачон кириб келганлиги ва бугунги кунда қандай ишлар билан машғуллиги ҳақида ҳам суҳбатлашдик.
Бугун Қирғизистонда журналистика, матбуот ва сўз эркинлиги қандай ҳолда?
Шоҳрухнинг акаси, таниқли журналист Алишер Соиповни 2007 йилда отиб кетган қотил топилдими ёки йўқми? 26 ёшида оламдан ўтган Алишернинг ўлимидан кейин Шоҳрухнинг журналистика билан шуғулланишига унинг яқинлари қандай муносабатда бўлдилар?
Бугунги Ўшда ҳаёт қандай давом этмоқда? 2010 йилдаги қонли воқеалардан кейин Қирғизистондаги ўзбекларнинг бугунги аҳволи қандай?
Шу ва шу каби саволлар билан Шоҳруҳ Соиповга юзландик.
Эслатиб ўтамиз, мазкур суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун суҳбатимизнинг сўнгги иккинчи қисмини тингладингиз…
Fikr bildirish