Мўътабар Тожибоева: Жаноб ЭКС! Биздан қўлингни торт!

Ибодовлар иши – режимнинг юзқораси (18+)https://www.youtube.com/watch?v=NgP5-hxIRD8Опубликовано: 27 июл. 2016 г.https://soundcloud.com/tugyon/yangi-kampaniya "Ким айбдор, навбатдаги ким?" номли кампанияда фаол иштирок этинг, азиз ватандошлар!21.06.2016Бугунги эшшитиришимиз TUG'YON радиоси томонидан куни кеча эълон қилинган – "Ким айбдор, навбатдаги ким?" номли янги бир ойлик кампаниянинг тафсилотлари ҳақидадир…*****Диққат: Янги бир ойлик кампания – Ким айбдор, навбатдаги ким?1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни "Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни" дея элон қилганди.Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.Бироқ БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши конвенциясини бир юз қирқ икки мамлакат ратификациядан ўтказган бўлса-да, бироқ қийноқларга чек қўйилган, деб айтиш ҳали эрта.Ушбу кампания ташаббускорлари «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, мазкур ташкилот таркибига кирувчи «Ўтюракли талабалар» ҳаракати, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши таркибига кирган бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда Европада истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаолларидир.Ўзбекистонда сиёсий қатағон машинасининг гуриллаб ишлашига нафақат 27 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган авторитар ҳукумат ва у ўрнатган диктаторлик режими, балки унинг ғилдиракларини зимдан мойлаётган, геополитик манфаатлар йўлида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилишига кўз юмаётган кўпчилик сиёсатдонлардан тортиб, тижорий ширкатларгача маънавий айбдор деб хисоблаймиз.Мамлакатда диний экстремизм ва терроризм хавфи бахонасида ўзбек ҳалқини қатағон қилиш сиёсатига баъзи бир ғарб сиёсатчилари иккиюламачилик сиёсатини қўллаб келмоқдалар. Зеро уларнинг маънавий рағбати ва билвосита қўллаб-қувватлови билан қатағон машинаси ҳаракати кун сайин тезлашмоқда. Айнан шунинг учун хам бошланадиган бир ойлик кампаниямизни «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» деб номладик. Эслатиб ўтамиз, сиёсий қатағон қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларни кўллаб кўвватлаш максадида 2014 йилда ташкил этилиб, шу бугунги кунгача давом этиб келаётган “Ким айбдор, навбатдаги ким?!” кампаниямизни бу йил 26 июнь "Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни" муносабати билан қийноқ курбонларининг тақдирига қаратамиз.Биз ўзбекистон хукумати – диктатура режимининг қурбонларига бағишлаб кампаниямиз давомида ўзбек миллатининг бошига тушаётган кулфатларга лоқайд бўлмаган барчани Ўзбекистонда давом этиб келаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига «Йўқ!» дейишга чақирамиз… (Изоҳ: Мавзу тафсилотлари билан эшиттиришимиз давомида тўлиқ танишишингиз мумкин)…

Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016

 

10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганига 68 йил тўлади. Айнан шу куни инсон ҳуқуқлари куни сифатида ҳам нишонланади.  10 декабрь  куни «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция»нинг имзоланганига 32 йил тўлади. 

Мана шу кун муносабати билан 10 декабрь куни “Менинг мурдамдан қўлингни торт!” деб номланган танқидий мақола чоп қилишга қарор қилдик. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 7‐моддасида “Барча одамлар қонун олдида тенгдир ва, сира айирмачиликсиз, қонун томонидан баббаравар муҳофаза этилиши ҳуқуқига эгадир. Барча одамлар мазкур Декларацияни бузадиган ҳар қандай камситишдан тенг муҳофаза қилиниш ҳуқуқига ва ана шундай камситишга гиж‐гижлашдан тенг муҳофаза қилиниш ҳуқуқига эгадирлар” дейилган.

Бизнинг 10 декабрь куни чоп қилмоқчи бўлган “Менинг мурдамдан қўлингни торт!” номли танқидий мақоламизда куни кеча Декларациянинг айнан мана шу моддасини қўпол равишда бузиб, айирмачилик қилиш, камситиш ва гиж гижлаш орқали бизнинг ташкилотимиз фаоллари, биз билан ҳамкорликда фаолият юритувчи ҳамкорларимизнинг меҳнатларига нисбатан бехурматлик қилиб, туҳматлар тарқатиб, ҳақорат қилган кимсалар ва уларнинг бундай харакатларига сабаб бўлган биз хабардор бўлган далилларни жамоатчиликка ошкор қиламиз.

Икки уч кун аввал менга қадрдон бўлган бир инсон бизнинг ташкилотимиз томонидан йўл қўйилган жиддий хато ҳақида нуфузли, обрўли инсондан эшитганлигини гапириб, бунингдек хатти харакатларимиз менинг шахсан ўзимни ва мен бошқараётган ташкилотни обрўсизлантириши ҳақида айтиб қолди.

Мен ундан қандай хатти харакатлар ҳақида гапираётганини тушунтириб беришини сўрасам, не эмишки биз 10 ойдан буён ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, қотилларнинг жиноий жавобгарликка тортилишлари учун курашиб келаётганимиз Илхом Ибодовнинг мурдаси билан видеоролик тайёрлаганмишмиз. У видеороликка мусиқалар билан ишлов берганмишмиз. Ҳа тўғри, биз Илхом Ибодовнинг ўлимига алоқадор бир нечта видеороликлар тайёрлаганмиз, дарҳақиқат ушбу видеороликларни тайёрлашда ўзбек классик мусиқаларидан фойдаланганмиз ҳам.

Лекин бугунги кунда бизнинг ташкилотимизга алоқадор бўлган инсонлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари орасида тарқатилаётган туҳмат бўҳтон шу ердаки биз тайёрлаган видеоролигимизни “ПРОЧЬ МОЕГО ТРУПА!”, яъни “Менинг мурдамдан қўлингни торт!” деб номлаганмишмиз.

Бу ғирт ёлғон ва энг аввало менга нисбатан, ташкилотимиз фаоллари ва ҳамкорларига нисбатан тухматдир, балким мана шу йўл билан жамғармалардаги сирли ўйинлар юзасидан олиб бораётган мониторингимизни тўхтатиш мақсадида бизларни обрўсизлантириш учун амалга оширилган фитнадир.

Мен ўша инсондан менга ва ҳаммаслакларимга туҳмат қилган ўша «нуфузли» ва «обрўли» кимсанинг кимлигини айтишини сўраганимда ўша кимсанинг розилигини олишини айтди. Мен ўша кимсани мен билан мулоқот қилишга чиқишини, бундан ташқари ўша биз томондан тайёрланиб, интернетга жойланган «ПРОЧЬ МОЕГО ТРУПА!» номли видеороликнинг линкини беришини талаб қилаётганимни етказишини сўрадим. Мен линкни 6 декабрь куни якунигача беришларини талаб қилган бўлишимга қарамасдан ўша «нуфузли» кимса яширинган кўринади унинг гапини менга ҳақиқат деб айтиб қўйган инсонни хижолатли холатга тушганини сезиб турибман.

Чегараланган имкониятлар билан бўлсада фаолиятимизни юритаётган бир пайтимизда “ПРОЧЬ МОЕГО ТРУПА!” номли видеоролик тайёрлаб тарқатганимиз ҳақида тухмат хабарларни тарқатаётган кимсаларга жавобимиз шуки, мана шу мақола билан бирга Ибодовлар иши бўйича ўн ой ичида тайёрлаб чоп қилганимиз мақолалар, баёнотлар, мурожаатлар, Ибодовлар номидан шикоятлар, аудио ва видео материаллар, шу жумладан бизларнинг Ибодовлар иши бўйича олиб бораётган ишларимизни бошқа матбуотлар ёритган рўйхатни тақдим этамиз ва ўша айтилган видеоролик мана шу материалларнинг қай бирида эканлигини маълум қилишини ёки бизники дея талқин қилаётган ўша видеороликни линкини тақдим қилишларини талаб қилишни давом эттирамиз.

ИЛҲОМ ИБОДОВ ИШИГА АЛОҚАДОР ИНТЕРНЕТ НАШРЛАРИДА ЧОП ҚИЛИНГАН МАТЕРИАЛЛАР РЎЙХАТИ

Бу тарқатилган туҳмат охирги пайтларда Ўзбекистондаги қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш учун ГЛОБАЛ КАМПАНИЯлар олиб борилаётгани ҳақида тез тез қулоқларимизга чалиниб қолаётган, таниқли матбуотларнинг шаввоз журналистлари бу ҳақда бонг ураётган, аслида эса бирор бир қийноқ қурбонининг ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун жўяли қадам қўйилмаётганлигини танқид қилганимизга берилган жавоб деб қабул қилдим.

Ҳақиқатан ҳам бирор бир қийноқ қурбони ёки жазо муддати узлуксиз узайтирилаётган сиёсий махкумларнинг ҳимояси учун баёнот қилиш ёки ҳимоя ҳуқуқини таъминлашга кўмак беришни сўраб ҳуқуқ ҳимоячилари қилган мурожаатларга бу ГЛОБАЛ КАМПАНИЯлар вакиллари жавоб беришни ҳам ўзларига эп кўрмайдилар.

Буни қамоқхонадаги маҳкумларни кўриб келишга кўмак беришни сўраб “Эзгулик” жамиятининг қилган мурожаатига жавоб ҳам бермаганликлари ва жазо муддати учинчи бора чўзилган 65 ёшли ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов масаласида бирор бир чиқиш қилинмагани ҳам далилдир. Айни ўша пайтларда Швеция телеканали томонидан Муҳаммад Бекжонни суратини намойиш қилиб у ва у сингари сиёсий маҳкумлар озодлиги учун курашга сарфлаш учун маблағ йиғиш кампанияси ўтказилгани кўпчиликни эсида бўлса керак.

Шунингдек Бухоро МХХ вилоят вакиллари томонидан қийнаб ўлдирилган Илхом Ибодовнинг ҳимоясига ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ бошлангани ҳақида бонг урилганига 5 ойдан ўтди. Илҳом Ибодовни ўлимига сабабчи дея талқин қилиб, суд қилинган Қоровулбозор қамоқхонасидан Ибодовларни қийнаш учун махсус олиб келинган ўта хавфли рецедивист – “ЛАХМАЧ”лар Иноғомов Умид ва Жумаев Рустамларга чиқарилган суд хукми устидан кассация шикояти бериш муддати 24 декабрда якунига етади.

Лекин мана шу 5 ой ичида ушбу ГЛОБАЛ КАМПАНИЯда қатнашаётгани айтилаётган нуфузли ташкилотлар томонидан мана шу кампания доирасида жиноят иши материаллари билан танишиш ва хужжатлардан кўчирмалар олиш, кассация шикояти ёзиб топшириш учун адвокат ёллашга маблағ ажратиш масаласи ва бошқа ҳуқуқий кўмаклар берилгани йўқ ханузгача.

Агар ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва текширилмаган маълумотларга таяниб бир иккитагина баёнот қилиб қўйилар экан нима учун буни қийноқ қурбонини ҳимоя қилиш учун ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ ўтказилаяпти деб кўрсатиш керак? Агар ҳақиқатан ҳам ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ олиб борилаётган бўлса нима учун уларга етарли эмас, қониқарли бўлсада кўмак кўрсатилмаяпти?

Аксинча мана шу ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ иштирокчилари ва уларга қарашли шахслар томонидан бизларнинг фаолиятимизга қора соя солгувчи тухмат, бўхтонлардан иборат миш мишлар тарқатилмоқдалар.

14971152_360713907653460_1348653826_n

Бизнинг ташкилотимиз Ибодовлар масаласида ҳеч қандай ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ олиб бораётгани йўқ. Лекин бугунги кунгача амалга оширган ишларимиз салмоқлидир. Масалан ака ука Ибодовларнинг ташқи дунёдан узиб қўйиш ва қийноқларга тутиш мақсадида маъмурий қамоқ қарорларини жуда қийинчилик билан ва деярли барча давлат органларига талабномалар ёзиб юриб ванихоят қўлга киритдик. Бу қарорлар Ибодовларнинг айбсиз эканликларини ва буюртма асосида Илхом Ибодовни қасддан ўлдирилганини исботлаб берадиган энг мухим далиллар сарасига киради.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўмитаси ва қийноқларга қарши кўмитасига Ибодовлар масаласида шикоят топширдик. Ибодовлар иши бўйича нафақат қийноқ қўллаганлар, балким қийноқ қўлланишини индамай розилиги билан рағбатлантириб турган мансабдорларнинг ҳам исми фамилиялари, лавозимларини эълон қилдик.

Шунингдек Ибодовларнинг хибсга олинган кунларидан бошлаб уларнинг ҳимоячиси сифатида иш материалларида қатнашган, Ибодовларга қўлланилаётган қийноқ жиноятига шерик бўлган Бухоролик ёлланма адвокат Жалил Хаджиевнинг жиноий кирдикорлари юзасидан хизмат текширувлари ўтказилишига эришдик. Лекин Бухоро вилояти Адлия бошқармаси Хаджиев Жалилнинг ҳаракатларида қонунбузилиш аломатлари йўқ дея қарор чиқарди.

Адвокат Хаджиев Жалилни кирдикорларига ва Адлия бошқармасининг ғайриқонуний қарорига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига қилинган мурожаат натижасида Бухоро вилоят Адлия бошқармаси томонидан адвокат Хаджиевга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги назорат тартибида ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликлар сабабли қарор бекор қилинди.

Бугунги кунда адвокат Хаджиевнинг устидан қўшимча хизмат текширувини Республика Адвокатлар палатасининг “Адвокатлар томонидан қонун хужжатларига ва адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими” олиб бормоқда.

Илхом Ибодовнинг туғилган куни 16 июнда “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти интернет нашрида эълон қилинган “Чорасиз она йиғлар, йиғлар она у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)” номли тайёрланган мурожаатни Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига жўнатилганида эса виртуал қабулхонадан қониқарли жавоб келмади.

%d0%be%d1%82%d0%b2%d0%b5%d1%82

Барчага маълумки Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари билан жиддий шуғулланувчи ва узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Ўтюраклар Клуби”, “Эзгулик” сингари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари нафақат тухмат, бўҳтонлар қурбони бўлиб келмоқда, балким бизларнинг ташкилотларимизни фаолиятларини тўхтатиш учун харакатлар ҳам тўхтагани йўқ.

Айнан шу мақсадда турли тутуриқсиз бахоналар билан бизларнинг ташкилотларимизни фаолиятимизни эркин олиб боришимизга шароит яратиб берадиган даражада кўмак олаётганимиз йўқ.

Менинг ташкилотимни молияланмаслиги ва қора рўйхатга тушиб қолганлигини Сорос жамғармаси билан муносабатлари бузилган таниқли ҳуқуқ фаоли Сухроб Исмоилов билан ҳамкорлик қилганлигимни сабаб қилиб кўрсатгандилар. Лекин айни менинг ташкилотим билан бир пайтда Сухроб Исмоилов билан ҳамкорлик қилган Умида Ниёзованинг ташкилоти қора рўйхатга олиниш тугул, Ниёзовани ҳатто огоҳлантирмаганлар ҳам.

Кейинчалик эса ҳеч қандай қора рўйхат бўлмаганлигини айта бошладилар. “Эзгулик” жамиятини эса номи бору ўзи йўқ “Бирлик” мухолиф партиясига алоқадорлигини баҳона қилиб мана 7 йилдирки молияламасдан келмоқдалар. Ўзбекистонда ягона давлат рўйхатидан ўтган бу ташкилотни молияланмасдан келишига турли бахоналар тўқиётган жамғармалар аслида бугунги кунда ўзбек жамияти эмас, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари ҳам мавжудлигидан бехабар бўлган ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари бўйича “фаолият юритувчи” турли ташкилотлар, турли лойиҳаларни молиялаб келаётганликлари маълум бўлиб қолди.

Биз мана шу жамғармалар раҳбарларидан ўтказилган мониторинглар натижасида аниқланган “соядаги” ташкилотларни фаолиятилари ҳақида ўзбек жамаотчилигига маълум қилишларини талаби билан чиққанимиздан кейин бизларга қарши босимлар ва таҳдидлар, шантажлар кучайиб кетди.

 

Лекин биз Ўзбекистондаги афгор инсон ҳуқуқлари муаммолари билан шуғулланишни рўкач қилиб халқаро жамғармалар томонидан молияланаётгани тахмин қилинаётган, аслида фаолиятидан ҳеч ким хабардор бўлмаган, улар ҳақида интернет нашрларида маълумотлар топиш имконсиз бўлган ташкилотлар ҳақида ўзбек жамоатчилиги хабардор бўлиши керак деб хисоблаймиз.

Бу олиб бораётган мониторингимиз бизларни ташкилотларни молиялашга мажбур қилиш мақсадида амалга оширилаётгани йўқ. Биз биламизки жамғармалардаги молиявий найранглар ҳақида жамоатчиликка етказишимиз бу жамғармаларнинг эшикларини бизларнинг ташкилотларимиз учун умрбодликка беркилишига олиб келиши мумкин. Лекин бизнинг қароримиз қатъий ва мониторингимизни якунига етказамиз.

Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.