Sayyod.com: Малика мавқеи завқми ё тамға? Гулнора!

Андишанинг оти қўрқоқми?

Қанчадан бери Гулнора хақида турли сайтларда хар-хил воқеалар тафсилоти ёритилиб келинарди. Тўғриси, уларни қизиқиб ўқирдим ва гохида ўйланиб хам қолардим… Масалани бошқа тарафичи?-деган савол қолиб кетаверарди.

Нима учун Гулнора жим? – дердим.

Аввал твиттер оламида пайдо бўлган Гулнора, хаммасига аниқлик киритиш пайти етганлигини намойиш қилди. Ўша твиттердан халқ билан хамнафас бўлган Гулнорани, шу холатини хам танқид қилганлар топилди.

Қизиқ а? Йўқ бўлсанг хам бир гап, халқ орасида бўлсанг хам…

Халққа нафинг тегсаку, танқидлар кучаявераркан. Фақат танқид эмас, «танқидлар».

Андишанинг оти қўрқоқмиди, ё маълум сабаблар юзасидан Гулнора жимлик сурурини сурганлигига, энди аниқлик киритади. Бундан аввалги интервьюда, Гулнора дипломатик мавқеи юзасидан жавоб бермаганини кўрсатган бўлса, бу хозир тақдим этиладиган тафсилотларда, бошқа холатларга хам тўхталинади.

Гулноранинг диди нафақат мода ва дизайнда балки, теран фикрлашдаги дунёқарашида хам   ўз аксини топганидан, унга янада хурматим ошди. Фикрлар кетма-кетлигидаги чуқур фалсафа ва хаттоки ўрнидаги юмор хам унинг ички дунёсини очиб беради.

Гулноранинг «Кимда қуруқ гап, менинг эса самарамга бахо беринг»-қабилидаги турмуш тарзида, шундоқ хам барча гап-сўз ва айбловларга нуқта қўйиб бўлганди. 

Юқорида «Ўзим хам ўйланиб қолардим» деган фикрни бежиз келтирмадим.

Инсоният онгига иккинчи даражада мурожаат қилади, биринчи даражада барибир ўша қулоқ, ўша кўзлар… Мана шулар мухолифатга қўл келган стратегия бўлмоқда.

Оддий психология. Фалончи деган сайтми, бўлди, демак, унда чоп этилгани ростдек туюлади. 

Қани энди ўша сайтлар хамма нарсани хам факти билан исботлаб, халқ ишончини оқлаган бўлса? Қани энди хамма мавзуларга хам хаққоний ёндошилса. Ва нихоят, қани энди хамма, кўздан кейин, онгида хам бироз фикрлашга вақт топса?

Малика мавқеи афсуски аксарият холда завқ эмас, тамғадек. Нимаики қилсанг хам, ха малика-да… Вахоланки менинг шахсий фикримча, Гулнора сўнгги йилларда ўз номини малика мавқеидан юқорироқ намоёнлаб, уни бренд даражасигача исботлай олди. 

Афсуски, мухолифат тарафлари пиар компанияси, Гулноранинг тобора халқ олдидаги хурмати ўсаётганига қараб кучаяр экан, Гулнорани масаланинг бошқа тарафларини хам ошкор этишга мажбур қилмоқда.

Иқрорлик истаганмидингиз? Мархамат:

Гулнора Каримова:- МТС билан боғлиқ кўтарилаётган муаммолар  сунъий равишда оловланаётгандан ўзгаси эмас.  Коммуникация ва сиёсат оламига МТСнинг агрессив фаолияти сир эмас. Умумий танишларимиз орқали айтилган Ўзбекистонга тахдид эълонлари   хам мени хайратлантирмади.

Бехзод Ахмедовнинг таниқли бир уюшган гурухга яқинлиги, унинг сиёсат ичидаги ўйинлари  натижасидаги катта миқдордаги маблағлар  яратишига сабаб бўлди.   (Ўзбекистонда уюшган гурухларнинг алохида таъсири борлиги сир эмас). Оддийгина бир  биллинг дастури орқали мижозларни хисобидан пуллар ечилиши, халқаро сўзлашувдаги ноқонуний харакатлар, телефон карточкаларини қайта сотиш ва солиқ билан боғлиқ катта хийлалари хам улар қаторидан.

МТС билан боғлиқ муаммоларни хал қилиш хақидаги талаблари ва шантажларини мен, қабихлик хеч қачон шаън ва ғурур тушунчаларида бўлмайди деб бахоладим.

Менга бир неча маротаба тахдид бўлган лекин, бу алохида воқеа, вахоланки, кейинги холатлардан, мухолифларнинг шама гапларию, уйдирма айбловларидан буни кузатиш қийин бўлмади ва у тахдидлар амалга оширилди.

Машхурлик ва вакиллик фаолиятлари фақатгина санъат ва кенг оммага гўзал бўлиб кўриниш билан чекланмаслигига аллақачон ўрганиб бўлганман. Айниқса,  собиқ иттифоқ тузуми доирасида тушунчалар шундай.

Асосан бу кўриниш, сени бутун бир мамлакат билан бахолашлари, 29 миллиондан иборат ахолини хар бешинчисининг ижобий ва салбий холатлари хамда, омадсизлиги билан таққослаши кўринишида кечади.

Сўнгги пайтлар мухолиф буюртмаларига, асосан катта пулга,  йўқ жойдан  муаммолар пайдо бўлиб қолаверадиган  бўлган. Лекин вақт ўтиб боргач, сенга қарши туришибдими, демак сен нимагадир қодирсан деган тушунчани хис этасан ва бу ўзига хос тарзда қувонтиради.  Яхшилаб ишлаб, харакатларга қарши фарқ кўрсата бошлаганингда эса,  орқаваротдан қилинадиган майда зарарликлар, хаётингдаги оддий холатлар туркумига кира бошларкан.

Салбий холатлар натижасида  яқинлар ва дўстларга хам таъсири юзасидан ноқулайликлар бўлади. Сўнгги воқеалар юзасидан Ўзбекистон ва Швецариядаги дўстларимни суриштирув ишлари билан боғлиқ , ортиқча асаббузарликлар билан безовта қилишди.

Европадаги таниқли фамилиялар сохиблари, химоячилари орқали Lombard Odier банки тизимидаги суриштирувда мутлақ қалбакилаштирилган холатлар юзасидан ,  ёлғон гувохлик хамда мавқега путур етказганлик борасида хам мурожаат қилиш хуқуқини сақлаган холда, даъволарни тақдим этиб бўлишди.

 TeliaSoneraнинг Гулнорага қарши хужжатлари-чи?

Гулнора Каримова:-TS (TeliaSonera)нинг мен билан боғлиқ гўёки ички хужжатларига келсак, «Mannheimer Swartling» компаниясининг муқобил равишдаги 165 вароқдан иборат суриштирув натижасига кўра , хеч қандай бу каби хужжатлар бўлмаганлиги исботланади! Исталган одамни  қоралаш эса, хар кимнинг қўлидан келади.

Масаланинг бошқа тарафи, турли ўйинларнинг турфа иштирокчилари , сунъий равишда кўтараётган мавзуларидан жамият билан бўлишиб, савол бергинг келади: «Нималар бўляпти ўзи? Нахотки дунё ақлдан озган бўлса? Нахотки дунёни ифлос мақсадлару, пуллар бошқарса? Нахотки атрофдаги хамма нарсани, истаган рангга ўраш мумкин бўлса? Кейин эса ўзингдан жавоб топасан: «Бу хам ўтади! Зеро, менинг ўзимнинг йўлим бор! Уруш ва савдога алишилмаслик керак!” Вақт эса дархақиқат ўтиб бораверади…

Yandex ва  Google  қидирув хизмати натижаларига кўра, 2012 йилинг энг машхур инсонлари рўйхати юқори поғоналаридасиз. Деярли хар куни twitterда фаолиятингиз ва кўплаб суратларингизни чоп этишингиз кузатилади. Бу нима билан боғлиқ?

Гулнора Каримова:-Дархақиқат бир йилдан сал кўпроқ аввал, интернет оламига чиқдим. Мен орқали хали ўрганилмаган бу кенгликда,  деярли янгиман. Твиттер биринчилардан бўлиб хабар бериладиган ва ўзга қўшимчалар  билан ўзгармаган холда тақдим эта олиш имкониятини берадиган ижтимоий тармоқ деб биламан.

Ўзбекистонда твиттер яқин орадан оммалашмоқда. Буни менга хар кунги қўшилаётган фолловерларнинг, эндигина очилган аккаунтларидан кузатиш  мумкин. Фақатгина керакли маълумотни олиш эмас балки, ўз фикрингизни ўз стилингизда ифодалаш имкониятини бериб, уни асослашга хам ўргатади.

Суратларни эса Instagram орқали чоп этаман. Жуда қизиқ янгилик бўлган тармоқ, кўп вақтни кетказмасдан ,  қулай тарзда,  энг катта ва инсоний нарсалар хақида визуал равишда «сухбатлаша”сиз.

Машхурлик эса, жуда бир бахсли ва  бир йўсиндаги нарса эмас. Қанчалик кўз остида бўлаверганинг сайин, шунчалик шахсий худудингга киришни истайдиганлар кўпаяверади.

Гохо  шунчаки хасаддан ёки жиддийроқ тушунчалар юзасидан, сиёсий таъсирлар остидами,  зарар етказишга харакат қилишади.

МТС, Бехзод Ахмедов, уюшган гурух, собиқ элчи ва Мўтабар Тожибоева: Боғлиқликлар тафсилоти ёки занжир тузилди?

Гулнора Каримова:- Куни кеча , бахорнинг илк куни, на бир қизиқиш, на бир фаолияту ,  на бир жиддий маош олинадиган ишда ишламайдиган ва тайёр берилган пулларни оқлаш учун ёлланганлардан, Женевада бизникига,  навбатдаги «қўллаб қувватловчи”лар ташриф буюришди.

Оператор ва ўзбекистонлик Мўтабар Тожибоева бошчилигида  бир неча одам, бизларни бахорнинг илк куни билан  ўз норозиликларини билдириш учун  табриклагани келган кўринади. 😉   Мўтабар Тожибоева ўзини камида  «Club des Coeurs Ardents» президенти номидан таништиради.  У ким деб ўйладингиз? Албатта Крейг Мюррей, МИДдан хайдалган,  Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонасининг собиқ элчиси.

Тошкентда бўлганида, узоқ вақт бир стрип-бар раққосаси билан мулоқотда бўлиб, унга уйланганди хам. Кўпчилик бизнесменларни, хусусан Покистонликларни хам,   сиёсатга алоқадорлик тарафлама тарғиб этиб, пахта билан ва бошқа шартномаларни қўлга киритиш пайида Ўзбекистондаги турли уюшган гурухлар билан дўст тутинган эди. Булар орасида Бехзод Ахмедов хам бўлган, Крейг Мюррейнинг сохта бизнесменлари қуршовида Бехзод Ахмедовни , уни ўзи хуш кўрган пойтахтнинг энг тубан жойларида кўп кўришган.

Женевадаги менинг ва синглим Лоланинг уйига келган Мўтабар ва оператор бошчилигидаги гурух , мен ёки Лолани улар қаршисига чиқишини исташган.  Очиқ эшиклар орқали бефаросатларча уйга киришга интилиб,  хамма нарсани суратга олаверишган.

Полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлдик ва ўзларини «хуқуқ химоячилари” деб номлаётганларни, «март ойи босқинчилиги»даги хатти харакатларини видеога мухрладик.

Юқорида тилга олинган кучлар бошчилигида, блогерлар, «R&R» каби пиар компаниялари жадаллашгани бежиз эмасдир.

Сунъий равишда бошланган жанжалнинг мохияти йўқолди…

Кимдир қаердадир кенг оммага, ниманидир айтиб бериши мумкинлиги хақидаги давомий тахдидлар эса,  масалан МТСнинг Ўзбекистондаги қонунбузарликлари юзасидан суриштирув ишлари натижасида Интерпол тарафидан қидирувдаги Бехзод Ахмедов, бошиданоқ  Россиянинг МТСи қарамоғида бўлиб, жорий йилнинг 9 январидан бир неча кишилик оиласи билан ,   қочоқ  номига  топширган ва Financial Times каби газеталар Бехзоднинг нима тўқиб чиқаришидан қатъий назар, чоп этаверишади.  Россиянинг мутаххассислари ва МТСнинг сиёсий  тарғиботчилари тарафидан  у жуда илиқ кутиб олинган ва уч ойдан бери , унинг чоп этилган фикрлари билан тахдид қилиш, уларга жуда қулай.

Қаерда яна бундай расмий тарздаги алоқадорликни кузатиш мумкин? Қўпол тарзда бўлса хам, бундай узоқ бўлмаган ва юқорига интилмаган мақсадлар бўлмаслиги мумкинми?

Хар бир даврда исталган мақсад  юзасидан даъво учун ,  хамиша ярқ этган шахслар танланиши, инкор этиб бўлмас фактлигича қолади. Зеро,  бирон киши юзи орқасидан , ёки унинг номига боғланмай  қолган талаблар,  бугунги даврда бехуда сарфланган вақтни англатади.

Бошқа тарафдан хеч бўлмаса тарихда қолиш имкониятингиз бор…

Менимча, хотима учун менга сўз қолмади. Гўзал ва чуқур фалсафага эга якуний сўзлар. Изох хам ортиқча. Буёғига онг ва фикрлашга хам мурожаат қилишни кераги йўқ бўлса керак. 

Итак все понятно.

 Гулноранинг рус тилидаги иқрорликлар тафсилоти тўлиқ матни учун манба

Малика мавқеи завқми ё тамға – Гулнора!

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.