Швейцария прокуратураси: Тожибоева амалларида жиноят унсури йўқ
Jarayon.com веб-саҳифаси Женева прокуратураси бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлардаги доимий миссияси мулозими Денис Макаровга йўллаган расмий билдириш матнини эълон қилган.
Жаноб Макаров Тожибоева ҳамда яна бир гуруҳ фаолларни дипломатик мақомга эга шахснинг мулкига тажовуз қилишда айблаган.
Бу каби айбловга шу йилнинг 2 март куни фаолларнинг БМТ миссияси раҳбари Гулнора Каримованинг уйига кутилмаган ташрифлари сабаб бўлган.
Фаоллар шу тариқа Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Женевада қандай дабдабали ҳаёт кечиришига жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлишганини айтишади.
Гулнора Каримова эса уларнинг ҳаракатларини ўзини ёмонотлиқ қилишга қаратилган кампаниянинг бир қисми, дея қоралаган.
Би-би-си Париждаги инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева билан боғланиб, Женева прокурорининг қарори нимани англатади, деб сўради.
Fikr bildirish