«Бухорода адолатни тиклаш» жамоатчилик назорати гуруҳи ногирон қизчага амалий ёрдам берди!
Яқинда ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган “Бухорода адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳига Бухоро вилояти Жондор тумани Жамият ширкат хўжалиги Зандавес қишлоғи 6 уйда яшовчи Иноятова Зайнаб болаликдан ногирон фарзанди Расулова Севинчни муаммоси юзасидан ёрдам беришларини сўраб, мурожаат қилди.
Иноятова Зайнаб Ғайбуллаевна 1986 йилда Бухоро шаҳрининг Жондор туманида туғилган, миллати ўзбек. У 2006 йил Жондор тумани Зандавес қишлоғига келин бўлиб тушган. Турмуш ўртоғи Маҳмудов Ойбек 1983 йилда таваллуд топган. Хозирда уларнинг 3 нафар фарзандлари бор.
Уларнинг ўртанча фарзандлари Расулова Севинч 2011 йилнинг 10 апрель куни дунёга келган. У умуртқа поғонаси кўкрак бел қисми ўнг томонлама IV-даражали туғма ногирон (скалиоз касаллиги) унга ўнг томонлама қовурға букирлиги билан кўкрак қафаси қиррасимон дефарматцияси ташхиси қўйилган.
Йиллар давомида Севинч бу касаллик билан азият чекиб келмоқда. Лекин балким ота-онасининг бефарқлиги сабаблими, ёки улар яшайдиган маҳалладаги болаларни соғликларини назорат қилувчи поликлиника шифокорларининг лоқайдлиги сабаблими Севинч туғилган пайтидаёқ ногиронлиги маълум бўлсада унга болаликдан ногирон деган расмий ҳужжат расмийлаштирилмаган ва бунинг эвазига болаликдан ногиронлик нафақаси ҳам берилмай келинган.
Севинчни ота-онаси топганларини фарзандларини даволатиш учун сарфлаб келганлар, турли мутахассисларга мурожаатлар қилиб, Севинчни даволатиш мақсадида ҳаракатлар қилиб келганлар. Шифокорлар консерватив даво чоралари олиб боришган, лекин қизчани аҳволи ҳанузгача яхшиланмаган. Докторларни айтишларича уни фақатгина жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволаш мумкин экан.
Севинчни ота-онаси 2017 йил биринчи бўлиб Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Болалар ортопед илмий текширув Институтига мурожаат қилишган. Севинчни бу илмий текширув институтининг шифокорлари Мухаммаджонов Махмуд ва Содиқов Абдуғанилар бир йил давомида даволашган. Афсуски даво курслари тугагандан сўнг ҳам Севинчни организмида хеч қандай ижобий ўзгариш бўлмаган.
Шундан сўнг улар 2018 йил май ойида Самарқанд вилояти Болалар травматология касалхонасига даволаниш учун Севинчни олиб боришган.
Касалхонадаги шифокор Пардаев Севинчни жарроҳлик амалиёти билан даволашга жазм этган. Лекин жарроҳлик амалиёти ўтказииши керак бўлган куни бу қароридан қайтган ва бу жарроҳлик амалиёти оғир кечишини, муваффақиятсиз якунланишидан чўчиётганини айтган.
Улар яна Тошкент шаҳар Ногиронларни реабилитация қилиш марказига боришган, у ерда Шухрат исмли шифокор билан мулоқотлар олиб борганлар, лекин яна хеч қандай натижа олишмаган.
Шифокорлар Тошкент шаҳрида скалиоз касаллиги бўйича жарроҳлик амалиёти олиб борилиши, лекин бу амал ҳам кафолатсиз бўлиши мумкинлигини айтишган.
Уларни айтишларича касалликни даволаш учун яхши мутахасислар керак экан. Чет элларда эса бунингдек касалликлар билан оғриган беморларни қилинаётган жарроҳлик амалиётлари натижасида беморларни соғайиб кетишлари кафолатли экан.
Лекин Расуловлар оиласи кам таъминланган оила ҳисобланиб, қизини малакали шифокорлар қўлида даволанишга, жарроҳлик амалиёти ўтказиш ҳаражатларини тўлашга бу оиланинг умуман имконияти йўқлиги сабабли ҳам уни чет элга олиб бора олмаслиги табиий хол.
Шу сабабли Иноятова Зайнаб “Бухорода адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳи вакилларидан ногирон қизчасини соғлигини тиклашда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди.
Жамоатчилик назорати гуруҳи вакиллари қизчанинг онаси келтирган тиббий хулосалар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан яқиндан танишиб чиққанларидан кейин керакли идораларга мурожаат қилишга қарор қилдилар.
Улар Иноятова Зайнаб номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмоновга, Ўзбекистон Республикаси Соғлом Авлод учун МНБФ Республика Тиббиёт ва Ижтимоий Марказига “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро Хайрия Жамғармаси бошқаруви раиси С.Иномовага, UNICEF-FOR EVERY CHILD (Ҳар бир бола учун) ташкилотига раҳбарияти номига мурожаатнома тайёрладилар.
Ушбу мурожаатномада юқорида санаб ўтилган муаммолар бирма бир баён қилинганди.
Муражаатнома жавобсиз қолмади, мурожаатномани юқорида санаб ўтилган идоралар манзилларига буюртма хат орқали жўнатилганидан бир хафта ўтар-ўтмас Республика Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ушбу масалани ўз назоратига олгани маълум бўлди. Вазирликдан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига зудлик билан Расулова Севинчни касаллиги масаласида текширув ўтказишлари ва амалий ёрдам беришларини топширилган.
Шу орада Иноятова Зайнабга Бухоро шаҳри Болалар касалхонаси ортопедия бўлими бошлиғи шифокор Алишер Икромов телефон қилиб, қабулига келишларини сўраган. Алишер Икромовни қабулига Иноятова Зайнаб “Бухорода адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳи асосчиларидан бири, Севинчни масаласи билан бевосита шуғулланаётган Дилфуза Ибодова ҳамроҳлигида борган.
Шу кунги суҳбатдан кейин Алишер Икромов Севинчни ва унинг вазиятига боғлиқ барча ҳужжатларни келтиришларини сўраган. Эртаси куни Севинчни текширувдан ўтказиб, келтирилган ҳужжатлар билан танишиб чиққанидан кейин Икромов дарҳол Тошкент шаҳридаги Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтига йўлланма берди.
Севинчни ота-онаси 26 июль куни қизчаларини олиб Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтига борганларида у ердаги шифокорлар ҳам Севинчни обдон текширганлар ва унга қарашли медицина ҳужжатлари билан танишиб чиққач, Россиядаги мутахасислар билан маслаҳатлашишларини, натижасини Расуловлар оиласига хабар қилишларини айтганлар.
1 август куни эса Иноятова Зайнабга Република Соғлиқни сақлаш Вазирлигидан қўнғироқ қилиб, Севинчни барча ҳужжатлари билан танишиб чиққанликларини, уни Тошкентдаги Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти шифохонасига келиб, даволаниши мумкинлигини айтишган. Беморни кўриб, даволаш пайтида, уни аҳволини ўрганиб чиқиб, кейин бир тўхтамга келишларини айтишган.
Иноятова Зайнаб ва унинг оила аъзолари энг аввало ногирон фарзандлари Севинчнинг тақдирига бефарқлик қилмаган “Бухорода адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳига, айнан Севинчнинг иши билан шуғулланиб, амалий ёрдам олишларига сабабчи бўлган Дилфуза Ибодовага ҳамда Бухоро шаҳар Болалар шифохонаси ортопед бўлими бошлиғи Алишер Икромовга алоҳида миннатдорчилик изҳор қилдилар.
Айниқса Алишер Икромовнинг ёрдами билан:
1) Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтига Расулова Севинчни бепул текширувдан ўтказиш учун йўлланма берди.
2) Расулова Севинчга 2 йиллик ногиронлик нафақа тўлаш масаласини хал қилиб берди.
3) Скалиоз касаллигига дучор бўлган болалар таълим оладиган иқтисослаштирилган интернатга йўлланма берди.
2011 йилнинг 10 апрель куни умуртқа поғонаси кўкрак бел қисми ўнг томонлама IV-даражали туғма ногирон (скалиоз касаллиги), ўнг томонлама қовурға букирлиги билан кўкрак қафаси қиррасимон дефарматцияси ташхиси билан туғилган бемор Севинч Расулова нима учун туғилган пайтидан бошлаб назоратга олинмади?
Нима учун Севинч Расуловага туғилган пайтидан бошлаб болаликдан ногирон нафақаси расмийлаштирилмади? Бу масалада қайси муассасанинг қайси вакили маъсул эди?
Нега маҳалла шифокори ва улар қарайдиган поликлиника Севинчнинг тақдирига бефарқлик билан қаради?
Саволлар… Саволлар ва яна саволлар!
«Бухорода адолатни ўрнатиш» жамоатчилик назорати гуруҳи матбуот хизмати
Fikr bildirish