Расул Кушербаев: Никита Макаренко халқ душмани эмас, у жамиятимизнинг онгли аъзоси!
Gepostet von Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева am Montag, 27. August 2018
Кечаги “Муносабат”да қатнашиб, “маънавият”, “маънавиятчи” “уюшиш” деган тушунчалар бўйича тасаввурларим остун-устун бўлиб кетди.
Ҳе йўқ бе йўқ демократик ҳуқуқий давлатда, қонуний ҳуқуқидан фойдаланиб “маънавият” ҳақида бошқаларга ўхшамаган мақола ёзган журналистни унинг мақоласини ўқимай туриб “бўлди у халқ душмани” дейиш ва буни тажрибали “маънавиятчи опа” оғзидан эшитиш ғалати бўларкан.
Очиғи шу гапларни эшитиб маънавият бу—ким ҳохласа “резинка” қилиб ўзига тортаверадиган буюмми деган шубҳага ҳам боришни бошладим. Ким билади тағин шу деганим учун балки “маънавиятчилар” мени ҳам душманга чиқариб қўйишар.
Аслида гап тунги клубда ҳам Никита Макаренкода ҳам эмас. Назаримда кўп ишлар эшитишни билмаслик, бетоқатлик ва кўр-кўрона манманликда, “ҳақиқатни мен биламан, менинг гапим тўғри, сен бошқача фикр айтганинг учун душмансан” деган гаплар айримларимизнинг онгимиз ва қалбимизга ин қуриб олганида ва энг оғриқлиси тан олайлик: оммавий равишда на ўзимиз ва на фарзандларнинг китоб ўқимай қўйганида бўлса керак. Қўш-қўш уй қураяпмиз-у, уйимизнинг бир бурчига китоб жавони қўймаяпмиз…
Нима бўлганда ҳам маънавият ҳақида фақат маънавият сўзини такрорлашдан нарига ўтмаётган айримларга айтмоқчи бўлганим: Никита Макаренко халқ душмани эмас, у жамиятнинг онгли аъзоси.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Fikr bildirish