Намоз Нормўмин: Энг камида бир миллион сайловчи
Ассалому алайкум дўстлар!
Интернетдаги бу Виртуал сайлов комиссияси ҳақидаги маълумотларни ҳаммамиз тезда Ўзбекистон ва хориждаги ҳамюртларимизга таништириб, Ислом Каримовнинг соҳта сайловини пучга чиқариш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак.
Энг камида бир миллион сайловчи Ўзбекистондаги соҳта президентлик сайловларига эмас, бу ердаги сайловга қатнашса яхши бўларди. Виртуал бўлса ҳам, барибир соҳта президентлик сайловларидан устун бўлгани учун ундан қатнашадиган сайловчиларнинг фикри жуда ҳам муҳимдир. Аллоҳ ризоси учун ҳаммамиз ҳаракат қилайлик!
Ҳурмат билан
Намоз Нормўмин
25.01.2015
Fikr bildirish