Виртуал Сайлов Комиссиясининг хабарномаси (№ 02-Х)
28 январь, 2015 йил
Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг 27.01.2015 йиллдаги № 006-Q қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш 28.01.2015 йилдан расман бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш тўғрисида Йўриқнома
I-боб. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун ВСК мезонлари:
1-модда. Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Давлат тили — ўзбек тилини яхши биладиган, олий маълумотли шахслар;
2-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ССР ёки Ўзбекистон Республикасида туғилиб, сиёсий сабабларга ёки бошқа асосларга кўра, мажбурий равишда Ўзбекистон ҳудудини тарк этган хорижий давлат фуқаролари;
3-модда. Сиёсий ишларда катта тажриба, етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган, Ўзбекистонда ёки хорижда ўзбекистонликлар орасида сиёсий фаолияти билан жамоатчиликка танилган шахслар номзодлар рўйхатига қабул қилинади.
I I -боб. Номзодларни рўйхатга олиш тартиби:
1-модда. ВСК номига номзод сифатида руйхатга олиш учун ариза;
2-модда. Таржимаи ҳоли ва 1 дона фотосурати;
3-модда. Сайловолди дастури;
4-модда. Номзодлар сиёсий ташкилот (партиялар, халқ ҳаракатлари ва бошқа)лардан кўрсатилган бўлса, ўз ташкилотининг Бошқарув Ҳайъати қарорининг нусҳаси (мустақил номзодлар бундан истисно).
(Ҳужжатлар saylov2015@gmail.com манзилига юборилади).
I I I -боб. Қуйидаги шахсларнинг номзодлик аризалари кабул қилинмайди:
1-модда. Бугунги кунда хориж давлатларининг:
1.1. куч ишлатар тизимларида;
1.2. қуролли кучлари ёки чегара ҳарбий хизматларида;
1.3. разведка сингари маҳфий идораларида (ВСКга маълум бўлса);
1.4. Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига бирор бир шаклда таъсир этиши мумкин бўлган ташкилотларида хизмат қилувчи шахслар.
IV–боб. Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) томонидан рўйхатга олинган номзодлар ҳақида:
1-модда. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган Ислом Каримов номзоди ВСКнинг 25.01.2015 йилдаги № 003-Q қарорига ва ВСКнинг матбуотда эълон қилинган 26.01.2015 йилдаги 1-сонли Хабарномасига асосан (www.saylov2015.wordpress.com), Президентлик учун номзодлар рўйхатига олинмади.
2-модда. “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан илгари сурилган Акмал Саидов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан илгари сурилган Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан илгари сурилган Наримон Умаровлар номзодлари ВСК томонидан (уларнинг аризасисиз) Президентлик учун номзодлар рўйхатга олинади.
Номзодларни рўйхатга олиш муддати: 10.02.2015 йилгача
*****
Виртуал Сайлов Комиссияси
saylov2015@gmail.com
Fikr bildirish