Собиқ сиёсий маҳкум Ғанихон Маматхоновни реабилитация қилиш масаласи Олий судда кўрилиши бошланди

Ғанихон Маматхонов озод бўлган куни Васила Иноятова билан

Бугун собиқ сиёсий маҳкум, жасоратли, халол ва пок, инсон ҳуқуқи ғояларига садоқатли бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, Республика Олий судига ёзган Илтимосномаси Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқилмоқда.

Ғанихон Маматхоновни Тошкентга боришга ва адвокат ёллашга умуман моддий имконияти йўқлиги сабабли Олий суд ўз ишини Ғанихон Маматхоновни иштирокида, яъни селектор орқали ўтказмоқда. Ғанихон Маматхонов ва унда давлат томонидан берилган адвокат Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди биносида туриб, Олий суд судялари эса Тошкентда Олий суд биносида туриб Маматхоновни қуйидаги илтимосномасини кўришга қарор қилдилар. Суднинг натижаларини кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мухтарам Ш.М.Мирзиёевга

Нусхаси: БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига

Нусхаси: «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевага

Фарғона вилояти Фарғона шаҳар, Ипак йўли МФЙ Ғолиблар кўчаси 184-уйда яшовчи 1951-йилда туғилган нафақадаги фуқаро Маматхонов Ғанихон Дадахоновичдан

Тел: +99891.326-67-06

ИЛТИМОСНОМА

Мен Маматхонов Ғанихон Фарғона вилояти хокимлиги ҳамда халқ қабулхонасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатларим натижа бермагач, Сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Мен собиқ сиёсий маҳкум Маматхонов Ғанихон ўз касбий фаолиятим сабаб ёлғон, тухмат айбловлар билан ҳибсга олиниб, 8 йиллий умримни қамоқхоналарда ўтказдим. Бу орада менга нисбатан 2 марта сохта айбловлар билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқдаги жазо муддатларим узайтирилди. Ўзимга нисбатан бўлган адолатсизлик ортидан тортганим руҳий азоблар исканжасида ҳозирда юрак санчиғи, қон босими, асаб касалликларига дучор бўлганман.

Менга ҳамда оила аъзоларим, фарзандларимга нисбатан бўлиб келган доимий босимлар ва таҳдидларга, азобларга бардош бера олмаган турмуш ўртоғим ҳам юрак хуружи касаллигига дучор бўлган.

Мен турмуш ўртоғимни  ва ўзимни соғлигимни тиклаш, оиламиздаги парокандаликни изга солиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентидан менга олдиндан тўловсиз, фоизсиз, гаровсиз бир дона Дамас автомашинасини кредитга сотиб олишга ёрдам беришини, менга нисбатан олиб борилган суд жараёнларида содир этилган қонунбузарликлар бўйича махсус комиссия тузиб, мени реабитация қилиш, мени оқлашларини сўраб аризалар ёзгандим. Афсуски ёзган аризаларим натижасиз қолди.

Инсон ҳар қандай қийинчиликка, азоб-уқубатларга бардош бериши мумкин экан. Бироқ адолатсизликка, ёлғон тухмат, рухий азобларга бардош бериши жуда қийин экан.

Мана шундай антиконституцион, қонунга зид қилмишлар, адолатсизликларни қонун ҳимоячилари томонидан уюштирилиши фуқаролар орасида қонунларга, давлат идораларига ишончсизликни кучайтиришига ўзимиз йиллар давомида кўрдик, гувоҳи бўлдик.

Аслида муҳтарам Президентимизнинг 2017-йил 2021-йил харакатлар стратегияси давлат дастурини қўллаб, қувватлайман. Бироқ унинг ижроси назоратсиз қолаётганидан афсусдаман.

Мен бир нарсага ҳайронман:

Сохта жабрланувчи Р.Усмонов эпизоди бўйича унинг шикоят аризасига кўра қўзғатилган жиноят ишига асосан расмийлаштирилган айблов хулосаси асосида 2009 йил  25 ноябрдаги 1-инстанция суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туман судида бўлиб ўтган ва ҳукм ўқилган.

Суд мажлиси жараёнида мен «жабрланувчи» Р.Усмонов билан юзлаштириш суд жараёнини ўтказишни талаб қилсам бу қонуний талабимни суд умуман қаноатлантирмади. Бунинг ўрнига суд жараёнида жиноят ишига гувох тариқасида жалб қилинган Т.Сулаймонов Жиноят ишлари Фарғона вилоят судининг 2010 йил 25 январь кунги аппеляция жараёнига келиб жабрланувчига айлантирилди. Нега ва қандай сабаблар асосида гувоҳ жабрланувчига айлантирилди?

Нега бу «жабрланувчи» Т.Сулаймонов билан ҳам мени ўртамизда юзлаштириш холатлари ўтказилмасдан, «жабрланувчи» томонидан ёзилган даъво аризаси билан таништирмасдан 2009 йил 25 ноябрдаги Жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туманининг адолатсиз ҳукми, терговнинг ёлғонлардан иборат айблаб хулосасини ҳам янада сохталаштириб,  суди хукми айблов хулосасини ҳам сохталаштириб ёлғон, тухматдан иборат бўлган асоссиз маълумотларга таянган ҳолда ишни кўриб, ажрим чиқарди?

Шунингдек ушбу ажримга мени 1970 йилнинг 6 февраль куни ЖК (эски тахрирда) 204-моддаси билан 3 йил муддатга озодликдан махрум этилиб, 1971 йили 19 январ кунги амниция актига асосан озод қилинган деган асоссиз жумлани қўшиб қўйишди. 

Аслида мен 1970 йилни 6 феврал куни ЖК (эски тахрирда) 204-моддаси билан судланиб, 1971 йил 19 январ куни Тошкент вилояти Қибрай тумани Яланғоч шаҳарчасидаги 2-ғишт заводида жазо муддатимни охиригача, яъни 1973 йил 19 январгача ўтирганман. 2005-2009 йилларда мамлакатда коррупция, фирибгарлик шунчалик авж олдики, давлат мулклари арзон гаров сотила бошлади. Давлат мулкини талон тарож қилиб тўймаган мансабдорлар ҳимоясиз ногиронларни қўрқитиб, умр бўйи ер мулк солиқларини тўлаб келганларига қарамасдан, уларнинг хусусий мулкларини тортиб олмоқчи бўлишди.

Тахминан 2012 йил декабр ойининг охирги 10 кунлиги охирларида ёки 2013 йил январ ойининг бошларида 5 нафар Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари мени Фарғона шаҳар Ипак йўли 47-МФЙ Ғолиблар кўчаси 184 (41) уйимга бостириб келиб, ҳеч қандай ордер тақдим қилмасдан, уйимда тинтув ўтказиб, уйимдан компьютер ва фаолиятимга алоқадор далилларни қидиришган. Ҳеч нарса топа олмаганлар.

Улар навбатдаги 2013 йилнинг 15 январь куни навбатдаги фитнани уюштиришиб, Фарғона вилояти (бозор ва савдо комплекс) назорат қилиш ходимлари Ш.Атохонов, Ш.Неъматов, А.Сайфутдиновлар куч ишлатар тизимларга хизмат қилгувчи 2 нафар қизларни ёллашиб, оиламни боқиб турган ўғлим Маматхонов Жамолхонга қарашли дўконда навбатдаги сахна кўринишини уюштиришади.

Айни шу кунларда Фарғона шаҳар буюм бозори капитал таъмирланаётган бўлган ва электор энергияси узиб қўйилган бўлган. Ёлланган қизлар фарзандимнинг савдо дўконидан 23 000 (йигирма уч минг) сўмлик савдо қилишади. Сотувчи терминалга пулни туширмоқчи бўлган вақтида терминални қуввати етишмай чийиллаб юборади. 23 000 сўм пулни кассага ташлаб, қўшни дўкон сотувчисини дўконга бир неча минут  қараб туришини илтимос қилиб, Жамолхон хожатхонага чиқиб кетади. Бу холатни кузатиб турган ДСИ ходимлари сотувчиси йўқ дўконга ўзбошимчалик билан киришиб, кассадаги пулларни ўзларига қарашли бўлган сумкага солиб, буюм бозоридаги ДСИ шахобчасига олиб кириб кетишади.

Фарғона шаҳар ДСИ ходимини 01/04 сонли қарорини асосийлигини қуйидагича шархлайман:

ЯТТ Маматхоновни харидорни харид қилинган махсулоти учун тўланган 23 000 сўм нақд савдо пули назорат касса машина чеки берилмаганлиги. Бозорда энергия йўқ бўлиб, касса машинаси тўлиқ заряд олмаганлигидир.

ЯТТ  Маматхоновни  ғазинасида савдодан тушган 175 400 (бир юз етмиш минг тўрт юз) сўм нақд пулларини назорат машинасига кирим қилмаганлиги шу пулларни 150 000 сўм касса машинаси остидаги чойшабни тагида бўлиб, бу пуллар савдогарлар ҳар куни 10 000 сўмдан ўйнаётган алғов пулларидир.

Тадбиркор томонидан 05 хил турдаги 92 дона умумий қиймати 4 023 000 сўмлик кийим кечаклар махсулоти кирим ҳужжатлари бўлмаган холда сотувга қўйилганлиги. Бу кийим кечаклар Қўқон буюм бозоридан олинган махсулотлардир. Қўқон буюм бозори ва вилоятимизни қолган бозорларида ҳам ҳеч қандай кирим ҳужжатлари чек берилмаган, берилмайди ҳам.

Бундан ташқари тадбиркор томонидан 15 452 100 сўм нақд пуллар савдо дўконига ўрнатилган мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган касса машинасига кирим қилиб, банк муассасасига топшириб юборилгани 15 452 100 сўм нақд пулларни банк муассасасига топширган бўлиб, ўзини чўнтагига урмаган. Мувофиқлик сертификатига эга бўлмагани ДСИ ходимларини ўз мажбуриятларини  бажармасликлари ёки савдогар билан келишувидир.

2013 йил 3 март куниидан 4 мартга ўтар кечаси Навоий вилояти Қизилтепа тумани 64/47 сонли ЖИЭМдан тунги соат 2:30лар эди. Тунги навбатчи мени ухлаб ётган жойимдан уйғотиб, «Сиз бошқа зонага этап қилинар экансиз» деди. Ҳақиқатан ҳам 2013 йил 4 март куни Бухородаги 64/3 сонли Тергов хибсхонасига келтирилдим. Орадан 7 кун ўтиб, яна Навоий вилоят Қизилтепа туман 64/47 сонли ЖИЭМга келтирилдим.

Кейин суриштирсам, мен турган зонага халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келаётганлиги сабабли мени ва менга ўхшаган маҳкумларни яширишган экан.

Мен ўзимга қўйилган айбловларни умуман тан олмаганман ва олмайман ҳам. Мен қамоқда туриб ҳам ўзимни ҳақлигимни таъкидлайверганим сабабли ҳам Фарғонада фарзандларимга зулм ва зўравонлик, таъқиблар кучайиб бораверган. 

Мен 2017 йил 16 октябр куни диктатор Ислом Каримовнинг вафотидан кейин озодликка чиққан бўлсамда ханузгача менга нисбатан таъқиб, тазйиқлар, руҳий босимлар тўхтагани йўқ. Хозирда менинг ҳаётим хавф остида. Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари мени қамаш учун навбатдаги бирон бир тухмат уюштириш илинжида эканликларини сезиб юрибман.

Мен қуйидаги сабабларга кўра сиёсий очлик эълон қиламан.

1. Адолатсизликка, зулм, зўравонликка, рухий босимларга қарши. 

Асос: Менга ва оила аъзоларимга қарши уюштирилган бунингдек жирканч фитналар, туҳматлар бирор-бир олий табақадаги мансабдор шахснинг буйруғига кўра уюштирилган.

2. Фирибгарликка қарши сиёсий очлигим сабаби менга қарши уюштирилган барча жиноят ишлари терговлари, судларида фирибгарлик, қаллобликлар содир қилинган. Бу фикримни айблов хулосалари, суд мажлислари баённомалари, айблов ҳукмлари ҳамда ажримларида ўз аксини топган.

3. Зулм ва зўравонлик, шавқатсиз қийноқларга қарши сиёсий очлик эълон қилишим сабаби 2013 йил январ ойида фарзандларимга, оиламга бўлган зулм зўравонликлар бўлса, 2013 йил 4 март кунларигача менга нисбатан содир қилинган шавқатсиз қийноқлардир.

Мен юқоридаги келтириб ўтган далилларимга асосланиб, Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Миромоновичдан мени ишимни қайтадан кўриб чиқувчи махсус комиссия тайинлаб, адолатни қарор топтириб, менга нисбатан реабилитизацияни қўллаб оқлов ҳукми чиқаришни ўз назоратига олишларини сўрайман.

Менинг фарзандим Маматхонов Жамолхонни 2013-йил 15 январдаги қонунга зид равишда мусодара қилинган мол-мулкини қайтариб беришларини талаб қиламан.

Мен ушбу талабларим бажарилмас экан, талабларим бажарилгунига қадар сиёсий очлигимни тўхтатмайман.

Умид қиламанки ушбу тадбирни ўтказишимга Фарғона вилоят хуқуқ тартибот идора ходимлари масъул шахслар менга нисбатан ҳеч қандай таъқиб ўтказмайдилар ва тўсқинлик қилмайдилар.

Аризачи: Ғанихон Маматхонов

Ариза 4 варақдан иборат.

Март 2019 йил.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.