«Қонли Андижонга 10 йил» шиори остидаги бир ойлик кампания ўз ишини бошлади

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Миллатимиз фожеаси бўлган — қонли Андижон воқеалари ҳақида сукут сақламаслик ҳар бир ўзбек миллатпарварининг шарафли бурчидир!

Шу муносабат билан “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остидаги бир ойлик кампанияни бошлади.

Агар Сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жами нарсаларни супуриб ташлайди.

Эмиль Золя

Қадрли юртдошлар!

Маълумки, яқинда қонли Андижон воқеаларига 10 йил тўлади.

Минг афсуски, Ўзбекистон ҳукуматининг энг мудҳиш жиноятларидан бири — Андижон ҳунрезлигини нафақат ўзбек ҳукумати унутишни истайди, балким ушбу фожеа қурбонлари ҳам бугун сукут сақлашни афзал кўрмоқдалар.

Миллатимиз фожеаси бўлган — қонли Андижон воқеалари ҳақида сукут сақламаслик ҳар бир ўзбек миллатпарварининг шарафли бурчидир!

Шу муносабат билан “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остидаги бир ойлик кампанияни бошлади.

Ушбу фожеага бефарқ бўлмаган барча ватандошларимизни, воқеа гувоҳлари ва жабрдийдаларини ҳамда мухолифат вакиллларини, фуқаролик жамияти фаолларини “Қонли Андижонга 10 йил” кампаниясида фаол иштирок этишга чақирамиз!

Ушбу кампания доирасида Андижон фожеасига дахлдор хотираларни, ҳужжатларни, бадиий асарлар, шеърлар, фото, ва видео материалларни Мувофиқлаштириш Кенгаши http://virtualuzbekistan.org/ сайтида чоп қилиб борамиз.

Бу лойиҳа асносида туркум радио эшиттиришлар ҳам ташкил этилади. Радио дастурларда иштирок этмоқчи бўлганларни суҳбатга таклиф этамиз.

«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.