Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алимов Анвар Валиевичга Мўътабар Тожибоевадан Мурожаатнома
2014 йилнинг май ойида тиббий текширувлар натижасида Абдурасул Худойназаровда саратоннинг 4-босқичи аниқланган. Худойназаров қамоқхонада ўлиб қолмаслиги учунгина унинг жазо муддати тугашига саноқли кунлар қолганида қамоқдан озод этилган, чунки таниқли ҳуқуқ фаоли қамоқхонада жон таслим қилса, Ўзбекистон ҳукумати обрўсига анча путур етиши мумкин эди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12
Тел: 99871 2394808, факс: 99871 2441033
почта: info@minzdrav.uz
Нусхаси: Тошкент вилоят Онкология диспансери Бош врачига
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тахтапул Дарвоза кўчаси, 341
Тел: 99871 2403763, 99871 2403369
Ҳурматли Анвар Валиевич,
Сизга Тошкент вилоят Онкология диспансерида 2014 йили июнь ойи бошида саратон касаллигининг 4-босқичидан даволанишни бошлаган бемор Абдурасул Худойназаровнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассаларида мавжуд қонунчилик ва тартибларга кўра бепул ва малакали тиббий ёрдам олишини таъминлаш хусусида мурожаат қилаяпмиз.
1956 йилда туғилган Абдурасул Худойназаров Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида истиқомат қилади. 2006 йил ёзида Абдурасул Худойназаров Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айбланиб, қамоққа олинди, ўтказилган тергов ва суд ҳаракатлари натижасида айбдор деб топилиб, 9,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Қамоққа олингунича Абдурасул Худойназаров Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ноҳукумат нотижорат ташкилотининг Ангрен шаҳар бўлими раиси сифатида фаолият кўрсатиб, ҳақ-ҳуқуқлари маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бузилган жуда кўплаб оддий фуқароларга ёрдам кўрсатган. Бунинг натижасида ҳуқуқ фаолига нисбатан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари томонидан жуда кўплаб таҳдид ва қўрқитишлар, хусусан, қамоққа ташлаш таҳдиди бўлган.
Оиласи ва ҳамкасбларининг ишонишича, Абдурасул Худойназаровга нисбатан очилган жиноят иши ҳаққоний далил ва фактларга асосланмаган, балки унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти туфайли уйдирилгандир.
Қамок жазосига ҳукм этилганидан кейин Абдурасул Худойназаров 2013 йилгача жазони Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 64/21-колониясида ўтади, кейин у Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги 64/36-жазони ўташ муассасасига ўтказилди. У ерда мавжуд шароит, қийноқ ва таҳқирлашлар, узоқ йиллик руҳий азобланиш натижасида Абдурасул Худойназаровнинг соғлиғи ўта ночорлашиб қолди.
Қамоқхона маъмурияти қарийб етти ой мобайнида уни Тошкентдаги 64/18-жазони ўташ муассасасига (“Сангород”га) ўтказиш илтимосларини рад этиб келган, натижада унинг касали янада зўрайган.
2014 йилнинг май ойида тиббий текширувлар натижасида Абдурасул Худойназаровда саратоннинг 4-босқичи аниқланган. Худойназаров қамоқхонада ўлиб қолмаслиги учунгина унинг жазо муддати тугашига саноқли кунлар қолганида қамоқдан озод этилган, чунки таниқли ҳуқуқ фаоли қамоқхонада жон таслим қилса, Ўзбекистон ҳукумати обрўсига анча путур етиши мумкин эди.
Бугунги кунда Абдурасул Худойназаров саратон касаллигига қарши Тошкент вилоят Онкология диспансерида даволанишни бошлади. Тиббий текширувлар натижасига кўра, унда яна сил, геморрой ва простатит касалликлари аниқланган. Ҳозирги кунда унинг аҳволи жуда оғир, деб таърифланмоқда.
Абдурасул Худойназаров бепул ва малакали тиббий муолажа олишга муҳтож ва ҳақлидир. Унинг уч ўғли ва бир қизи бор. Оиласида фақат турмуш ўртоғи ва катта ўғли жуда кам ҳақ тўланадиган ишларда ишлашади. Уларнинг оладиган маошлари оиланинг энг зарур харажатларини қоплашга ҳам етмайди. Абдурасул Худойназаров қамоқда бўлган пайтда узоқ йиллар оила боқувчисиз қолган ва моддий жиҳатдан танг аҳволга тушган. Бугунги кунда Абдурасул Худойназаровда саратон ва сил касалликларидан даволаниш учун молиявий имконият мавжуд эмас.
1996 йил 29 август куни имзолаган 265-1-сонли “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига (“Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш”) мувофиқ, “Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва доимий тиббий кузатув таъминланади. Ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар рўйхати ва бундай касалликларга чалинган шахслар учун имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Саратон ва сил касалликлари шу касалликлар жумласига киритилган.
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам турлари ва ҳажмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 март кунги “Ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ва бундай касалликларга дучор бўлган шахсларга имтиёзлар белгилаш тўғрисида”ги 153-сонли қарорининг 1-иловасига кўра, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатига киритилган.
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида (“Фуқароларнинг ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи”) айтилишича, “Ҳар бир фуқаро ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумот, шу жумладан, текшириш натижалари, қандай касали борлиги, қандай ташхис қўйилганлиги, касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар, даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар, тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари, амалга оширилган даволашнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Абдурасул Худойназаров узоқ вақт қамоқда ушлаб турилганида эса зарур вақтда тиббий кўрикдан ўтиб, соғлиғи ҳақида керакли маълумотларни олишга қамоқхона маъмурияти томонидан шароит яратилмаган, қамоқхонадаги тиббиёт ходимлари ҳам Худойназаровнинг сиҳатидаги салбий ўзгаришларни кўра туриб, керакли чораларни кўришмаган ва лоқайдликка йўл қўйишган.
Фуқаронинг соғлиғи ҳақидаги маълумотни унинг ўзига, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахслар ҳамда қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни эса уларнинг қонуний вакилларига даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори, бўлим мудири ёки текшириш ва даволашда бевосита қатнашаётган бошқа мутахассислар беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасида “Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми ва тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади”, дея қайд этилган.
Шу асосда фуқаролар учун ажратиладиган бепул дори-дармон ва хизмат турлари рўйхати эмас, балки давлат томонидан кафолатланган шахслар ҳамда касалликлар рўйхати қонуности ҳужжатлари билан тасдиқланган.
Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган касалликлар турларига саратон ва сил касалликлари ҳам киритилади, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябридаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури тўғрисида”ги Фармони билан давлат томонидан кафолатланган шахслар ҳамда касалликлар рўйхати тасдиқланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабридаги 532-сонли “Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан амбулатория шароитида даволашда имтиёзли рецептлар асосида дори-дармонлар бепул бериладиган касалликлар ва шахслар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга онкологик ва сил касалликлари ҳам киради.
Мазкур қарор асосида стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволаниш жараёнида овқат тўловидан озод қилинадиган касалликлар ҳамда шахслар рўйхати тасдиқланган. Уларга онкологик ва сил касалликлари ҳам киради.
Ҳурматли Анвар Валиевич, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Абдурасул Худойназаровга саратон ва сил касалликларидан бепул, малакали ва ўз вақтида, кечиктирилилмаган ҳолатда керакли тиббий муолажа кўрсатилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Қуйида Абдурасул Худойназаров ва унинг оила аъзолари билан боғланиш учун айрим маълумотларни келтирамиз:
- Абдурасул Худойназаровнинг телефон рақами – +998944275977;
- Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Туронованинг телефон рақами –+998936015074;
- Абдурасул Худойназаровнинг ўғли Бунёд Худойназаровнинг телефон рақами –+998943609939.
Ушбу аризамизга жавобингизни кутиб қоламиз. Эътиборингиз учун олдиндан ташаккур!
Ҳурмат билан,
Мўътабар Тожибоева
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти раҳбари
Париж, Франция
Fikr bildirish