Ўзбек судьялари протестант черкови вакиласи ҳуқуқларини қўпол равишда бузди
Жорий йилнинг 29 май куни суд протестант черкови вакиласи бўлган Шарофат Алламовага нисбатан бундан бир ярим ой муқаддам чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Тергов жараёнида насроний аёлга нисбатан йўл қўйилган 62 та қонунбузарлик Хоразм вилоят суди ходимларини тараддудлантиргани йўқ. Жиноий ишлар бўйича Урганч шаҳар суди Шарофат Алламовани “диний адабиётни ноқонуний тайёрлаганлик, сақлаганлик, мамлакатга олиб кирганлик ёки тарқатганлик учун” бир ярим йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Айблов залвор касб этиши учун эса милиция ходимлари Миллий хавфсизлик хизмати зобитлари назорати остида маън қилинган нарсаларни топиш мақсадида аёлнинг уйида икки маротаба тинтув ўтказганлар. Айблов билдириш улар учун кўп ҳам қийинчилик туғдиргани йўқ: бунинг учун уларга аёлнинг янги йил совғаларини тарқатганлиги, легал равишда нашр этилган насроний китоблари ва бир нечта CDни сақлаганлигининг ўзи етиб ортди.
Мамлакатда насронийларни таъқиб қилиш давом этмоқда, уларга нисбатан қатағон кўлами кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон расмийлари эса, аввалда бўлгани каби, “мамлакат Конституцияси ва қонунчилиги эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича барча халқаро ҳуқуқий меъёрларга жавоб бериши”ни таъкидлашда давом этмоқда.
Ҳозир Шарофат ўзининг устида чақув уюштиришга мажбур бўлганлар назорати остида ўз маҳалласида ишлашда давом этмоқда.
Миллий хавфсизлик хизмати зобити Аҳмад Сотиволдиевнинг маҳалла мажлисида: “Сиз каби насронийларни бир жойда тўплаб, ёқиб юбориш керак” деган экстремистик сўзлари маҳалла аҳлига махфий хизмати ходимлари томонидан ишлов берилаётганларидан далолатдир.
БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Шимонович бошчилигидаги БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси делегациясини эса ўзбекистонлик қонун ҳимоячиларининг ўзбошимчалиги қизиқтирмайди.
Ўзининг Ўзбекистонга қилган сўнгги сафари чоғида у ўзбек расмийларининг “суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида прокурорлар фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга таянилаётгани” тўғрисидаги иддаоларидан тўла қаноатланган кўринади.
Бу орада “Жараён” учун тайёрланган видеотасвирда Шарофат Алламова ёппа қонунбузарлик шароитида ўзининг осон бўлмаган тақдири ҳақида сўзлаб берди.
Fikr bildirish