Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон ҳибсга олинди
29 август куни Тошкентда таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон Тожибоевни ҳибсга олингани маълум бўлди.
Бу ҳақда “Жараён”га 29 август, пайшанба куни, Тошкент вақти билан соат 13:30 ларда“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева телефон орқали хабар қилди.
– Яқинда укам Расулжон яшаб турган уйга милиция наряди келиб, уни ташқарига чақиртиришган. Укам ташқарига чиққанида эса улар Расулжонни ҳеч нарсада ҳеч нарса йўқ Юнусобод туман Ички ишлар бўлимига олиб кетишган, – деди Мўътабар Тожибоева.
Ҳуқуқ фаолига кўра, Расулжон Тожибоев ҳаёти давомида бирор-бир ноқонуний иш билан шуғулланмаган, шунинг учун ҳозир Мўътабар Тожибоева укасининг ҳибсга олинишини ўзининг касбий фаолияти билан боғламоқда.
Ислом Каримов режимининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган Мўътабар Тожибоева айнан касбий фаолияти сабаб 2006 йили қамоққа олиниб, шафқатсиз қийноқларга дучор қилинганди.
“Жараён” Расулжон Тожибоевнинг ҳибсга олиниш ҳолатини яқиндан кузатиб, ўз ўқувчиларини бундан хабардор қилиб боради.
Fikr bildirish