Ҳуқуқ фаоли Васила Иноятованинг ўғлига қуролли шахслар ҳужум қилди

2014 йилнинг  8 январь куни Тошкентдаги Абдулла Қодирий истироҳат боғида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятованинг 16 яшар ўғли Жавоҳир Иноятовга уч нафар номаълум шахс ҳужум қилди.

“Жараён” мухбири билан воқеа тафсилотларини ўртоқлашган Васила Иноятовага кўра, пичоқ билан ҳамла қилган номаълум шахслар Жавоҳирга жиддий тан жароҳати етказган

Васила Иноятованинг айтишича, Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига (РШТТЁМ) олиб борилган Жавоҳирнинг аҳволи ҳозирда қониқарли. Шифокорларнинг таъкидича, қуролли ҳужумдан ҳимояланган Жавоҳирнинг чап оёғи сон қисмига ўткир тиғли предмет билан чуқур жароҳат етказилган.

“Номаълум шахслар эҳтимолий талончилик мақсадида Жавоҳирдан телефон аппаратини беришни талаб қилишган. У телефонини бермагач, ҳужумга ўтишган. Муштумзўрлик  билан мақсадга эришолмагач, улардан бири Жавоҳирга пичоқ урган. Уни 17-сонли шифохонага элтдик, аммо шифохонадагилар керакли тиббий ёрдам кўрсатмай, уни РШТТЁМга йўллашди”, – дейди Васила Иноятова.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг шу муносабат билан тарқатилган бугунги матбуот варақчасида Шайхонтоҳур ва Олмазор тумани ИИБ ходимлари ҳуқуқбузарларни қидириш ўрнига, ишни тааллуқлилик бўйича кўриб чиқиш юзасидан ўзаро сансалорлик қилишгани, шифохонада илк тиббий ёрдам олмаган болани Шайхонтоҳур туман милиция ходимлари зўрлик билан сўроққа тутишгани тилга олинади.

“Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова Жавоҳирга нисбатан содир этилган мазкур ҳодиса ортида милиция органи турганини иддао қилмоқда. Унга кўра, милиция “Эзгулик” раҳбаридан қўшиқчи Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими билан боғлиқ материаллар, опа-сингил Соатоваларга қўлланилган зўрликни ёритгани учун ўч олмоқда. “Айни ҳодисаларда айбдорларнинг топилмаётгани ва милициянинг суст ҳаракати ҳам бунга мисолдир”, дея хулоса қилинади жамият матбуот варақчасида.

Раҳмон АБДУЛЛАЕВ

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • February 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading