Ўзбекистонда “Бирдамлик” раҳбарининг отаси вафот этди

15 март куни Ўзбекистонда мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев 72 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда “Озодлик” радиоси Ҳасан Чориевнинг яқинларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ҳасан Чориев қамоқдан озод бўлганидан икки ой ўтиб, жон берган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Чориев ўтган йилнинг 17 июнь куни Қашқадарё вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, икки ой ўтгач, шу вилоятда яшайдиган Матлуба Абдураҳмоновани зўрлаганлик айблови билан беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Бироқ “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари Ҳасан Чориевга билдирилган айбловлар уйдирма экани, Абдураҳмонова эса милиция томонидан ёлланган аёл эканини таъкидлашган.

Жорий йилнинг 14 январь куни Ҳасан Чориев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга мувофиқ, қамоқ жазосини ўтаётган 64/3-сонли қамоқхонадан озод қилинганди.

Кекса отахоннинг қариндошлари унинг икки маротаба юрак ҳуружини бошдан кечиргани, қамоқхонадаги вазият эса унинг соғлиғини янада ёмонлаштирганини айтишганди.

“Жараён” таҳририяти Ҳасан Чориевнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.

“Жараён” таҳририяти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • February 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги “Эҳсон Илм” жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • February 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading