ББС: Мирсобир Ҳамидқориев 8 йилга қамалди

Москвадан ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев Ўзбекистон Жиноят кодексининг Диний-экстремистик фаолият олиб бориш ва тақиқланган ташкилотлар тузиш моддалари бўйича айбдор деб топилиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Би-би-си Ҳамидқориевнинг ишини кузатиб келаётган Франциядаги “Ўтюраклар клуби”раҳбари, инсон ҳақлари фаоли Мўътабар Тожибоевадан маҳкама тафсилотлари ҳақида нималар маълумлиги, маҳкама Ўзбекистон қонунчилигига қанчалар амал қилиниб ўтказилганини сўради.

 

Мўътабар Тожибоеванинг Мирсобир Ҳамидқориев оила аъзоларига таяниб маълум қилишича, Тошкентда 18 ноябрда ўтган маҳкама қонун тамойилларига зид тарзда ўтказилган ва шошилинч ҳукм чиқарилган. Ҳамидқориевнинг яқинларига маҳкама ўтказилиши ҳақида хабар қилинмаган, улар тасодифан хабар топиб маҳкамага етиб боришган.

Маҳкама сўнггида судья Ҳамидқориевга охирги сўз айтишга етарли имкон бермаган ва ҳукмни эълон қилиб, ишни ёпилганини билдирган.

Мўътабар Тожибоевага кўра, Ўзбекистон ҳукумати Ҳамидқориевга ўхшаган зиёли ёшларни қўрқитиб қўйиш, фикрини эркин айтишга йўл қўймаслик учун шундай амалларни қўлламоқда. Ҳуқуқ фаоли Ҳамидқориевдан ташқари унинг яна бир неча танишлари ҳибсга олиниб, қийноқларга солинганини айтади.

“Ўтюраклар клуби” Ўзбекистондаги бундай ҳолатлар тўғрисида БМТнинг Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилмоқчи эканликларини билдирди.

Мирсобир Ҳамидқориев 8 йилга қамалди

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • June 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • August 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading