“Туркистон – умумий маконимиз!”, давра суҳбати, 1-қисм (Н.Нормўмин, А.Абутов ва К.Раббимов)

“TUG’YON” радиосининг бугунги сони куни кеча Туркияда бўлиб ўтган “Туркистонликлар” Жамиятининг II Қурултойига бағишланади.

17-18 апрель кунлари Истанбулда 1916 йилги Туркистон қўзғолонининг 100 йиллигига бағишланган анжуман Туркияда истиқомат қилаётган Марказий Осиё мамлакатларининг собиқ фуқароларига кўмак бериш ва бирлаштириш мақсадида Туркияда бундан уч йил олдин тузилган “Туркистонликлар” жамияти томонидан ўтказилган.

Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамиятининг ташаббуси ва Туркиянинг Кастамони Университети ва Боғчилар туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда бўлиб ўтган мазкур анжуманда бир неча юз киши иштирок этган.

Қурултойда ўнлаб тарихчи олимлар, сиёсатшунослар, теологлар, ҳуқуқшунослар, туркийзабон мамлакатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистондан келган ҳамда туркиялик журналистлар иштирок этдилар.

Қурултойни “Туркистонликлар” жамиятининг раҳбари жаноб Ўрҳан Қавунчу очиб, у Россия империяси Ўрта Осиё халқларининг Чор Россия расмийларига, кўчириб келтирилган рус деҳқонлари ва казакларига қарши қўзғолонининг 100 йиллиги арафасида содир бўлган тарихий воқеаларнинг таҳлили ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анжуман давомида унинг иштирокчилари томонидан XIX аср охири ва XX аср бошларига оид ҳужжатли фотосуратлар ҳамда картиналар экспозицияси тақдим этилди.

Қурултой сўнгги ишчи куни охирида махсус БАЁНОТ қабул қилган…

Бугунги дастуримизда Қурултой иштирокчилари: Туркиядан Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамиятининг раис ўринбосари Намоз Нормўмин ва Швециядан “Саҳвий” радиоблоги муҳаррири Муҳаммадсолиҳ Абутов ҳамда Франциядан мустақил тадқиқотчи, сиёсатшунос Камолиддин Раббимовлар иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур дастуримиз икки қисмдан иборат. Бугун сиз эшиттиришимизнинг биринчи қисмини тингладингиз. Давра суҳбатимизнинг иккинчи қисми навбатдаги дастуримизда эътиборингизга ҳавола этилади…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • June 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • August 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading