Диққат эълон! Бухоролик тадбиркор Ибодовлар ҳимояси билан шуғулланишни тўхтатишга қарор қилдик!

https://www.facebook.com/Mutabar/videos/1278178282222399/

 

Ўтюраклар Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ўтган йилнинг 13 сентябрь куни Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизматининг тергов изоляторида, яъни ертўласида қийнаб ўлдирилган Илҳом Ибодов ва ғайриқонуний равишда хибсга олиниб, қийноқларга солинган ва адолатсиз суд хукми билан 8 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган Рахим Ибодовнинг, Бухородаги МХХ ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан узлуксиз равишда босимга учраётган Ибодовлар оила аъзолариннинг ҳимояси билан 7 ойлик муддат ичида шуғулландик.

Бу давр ичида 50дан ортиқ материаллар, аудиосуҳбатлар, видеороликлар тайёрлаб ташкилотимизнинг интернет сайтида, радиода ва ютуб каналида, шунингдек ижтимоий тармоқларида маълумотларни тарқатдик.

Бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика бош прокуратураси, Республика Олий судига, Адлия Вазирлиги ва бошқа органларга ўндан ортиқ шикоятлар, талабномалар ёзиб тайёрладик ва жамоатчиликка етказдик.

Бизнинг Ибодовлар ҳимояси билан қайтиб шуғулланишни тўҳтатишга қарор қилишимизга сабаб бўлган омиллар ҳақида яқин муддатларда эълон қиладиганим “Алда мени, алдагани ўзим яхши, ёхуд “ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ” найранглари” номли баёнотимизда батафсил баён қиламиз. Бундай баёнот қилиш йўли билан “Эшакнинг кучи халол гўшти харом” деган мақол биз ҳуқуқ фаолларига тегишли эмаслигини исботлайди.

Ушбу баёнотимизда бизларни ёш болалардек алдашдан уялмаган Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгувчи Халқаро ташкилотларини Ўзбекистон бўйича ишловчи ходимларининг найранглари ҳақида ҳам баён қиламиз.

Ибодовлар ҳимояси учун фаолиятимизни тўхтатар эканмиз, шу бугунгача тайёрлаганимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқларга қарши кўмитасига Франциядаги АСАТ ташкилоти ёрдамида тайёрлаганимиз шикоятни,  “Ибодовлар иши ўзбек диктаторининг юз қораси” номли видеоролик ва шу номли баёнотномани, бундан ташқари Ибодовларга қийноқ қўллаганлар рўйхатини шу хафта охиригача ташкилотимиз сайтида, ижтимоий тармоқларда ва ютуб каналда эълон қиламиз.

Ибодовлар ҳимояси билан шуғулланмасакда уларнинг ҳимоячи учун ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ “бошлаган” Халқаро ташкилотларнинг бу адолатсиз режим қурбони бўлнан оилага кўрсатажак ёрдамларини, амалий ишлари натижаларини кузатиб борамиз.

“ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ НАЙРАНГЛАРИ”ни кутиб қолинг.

Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдужалил Бойматов: Муҳаммад Солиҳнинг давлат тўнтариши режаси ҳақида
    • July 13, 2019

    https://www.youtube.com/watch?time_continue=1515&v=IRh9DvlWaPU “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг президенти Мўътабар Тожибоева youtube каналида мухолифатдаги Эрк “демократик” партиясининг “етакчиси” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) томонидан режалаштирилган давлат тўнтатиши ҳақидаги видеони очиқлади.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Ҳаракат: Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос!
    • July 12, 2019

    “Ҳаракат” ўзбек миллатининг хоини, адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих бўлган Салой Мадаминга ёрдам бермоқчи: У давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос. Ўзбекистонликлар орасида нисбатан кенг тарқалган Фейсбук ижтимоий тармоғида “Бирлик”…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading