Ризо Обид қандай вафот этди?! (Жаҳонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар давра суҳбати, 1-қисм)


“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури махсус сон сифатида тақдим қилинмоқда.

Боиси, куни кеча 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Ҳолландиянинг Тиль шаҳар касалхонасида шифохона расмий ҳужжатига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат 01:45 да оғир хасталикдан кейин шу давлатда 10 йилдан бери сиёсий муҳожиратда яшаётган ватандошимиз, таниқли ўзбек журналисти, Zamondosh интернет нашрининг асосчиси Ризо Обид 58 ёшида жигар касаллигидан вафот этди.

Шу муносабат билан бугунги дастуримизнинг биринчи қисмида (иккинчи, сўнгги қисм эртага эфирга берилади) Ризо Обидни яқиндан таниган, бирга ишлаган ва ҳамкорлик қилган Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари: АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад, Франциядан «Ўтюраклар» клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳамда Украинадан Zamondosh нашрининг яқин ҳамкори Анвар Каримовлар иштирок этдилар…

Ризо Обид тахаллуси билан ижод қилган Ризохўжа Обидов 1958 йил 1 январда Наманганда туғилган.

Қатор маҳаллий ва халқаро нашрлар билан ҳамкорлик қилиб келган Ризо Обид 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан сўнг тазйиқлар туфайли Ўзбекистонни тарк этган ва Ҳолландиядан бошпана олиб яшаётганди…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.