Озодлик радиоси: Раҳбарни танқид қилиб, тили куйганлар!
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Андижон воқеаларидан кейин вилоятдаги сиёсий фаол фуқароларга нисбатан бу каби таъқиб-тазйиқлар ортиб бораётганини тасдиқлади.
“Менинг орқамдан ҳам доимий кузатув мавжуд. Қаерга борсам, тасвирга олишади”, – деди М.Тожибоева.
Фарғоналик Обид ҳожи Ғойибов раҳбарларга, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳаётдаги ноҳақликлар ҳақидаги шахсий мулоҳазаларини қўрқмасдан, ошкора айта олиши билан халқ орасида катта обрўга эга.
Обид ҳожи 71 ёшда бўлиб, ҳеч қандай сиёсий партия ёки нодавлат ташкилотларга эга эмас. Сўнгги вақтларда эркин мулоҳазалари учун ҳожига нисбатан таъқиб-тазйиқлар кучайиб бораётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
О.Ғойибов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда Фарғона стадионида футбол ўйини пайтида рўй берган бир воқеани ҳикоя қилиб берди. “Ўйин пайтида самарқандликлар мураббийси майдонга чиқиб кетди. Мен уни қайтариш кераклиги, орқасидан халқ ҳам чиқиб кетса, тўполон бўлиши мумкинлигини айтдим. Шу пайт ёнимга учта милиция офицери келиб, пўписа қилишни бошлади. Чўнтагимга наша тиқиб ҳам, уйимга ўқ ташлаб ҳам тинчита олишмагани, яна нега стадионда ҳам бақираётганимни айтишди. Хуллас, жуда диққат қилишди. Булар мени тинч қўядиган эмас. Кетмасам бўлмайдиганга ўхшайди”, – дейди Обид ҳожи.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси вакили стадиондаги ушбу воқеани тушунмовчилик оқибатида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сифатида баҳолади. Унинг айтишича, томонлар ўзаро орани очиқ қилиб, можаро ҳал этилган.
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Андижон воқеаларидан кейин вилоятдаги сиёсий фаол фуқароларга нисбатан бу каби таъқиб-тазйиқлар ортиб бораётганини тасдиқлади.
“Менинг орқамдан ҳам доимий кузатув мавжуд. Қаерга борсам, тасвирга олишади”, – деди М.Тожибоева.
Олтиариқлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маъмуржон Мисиралиев нафақат Андижон воқеалари ҳақида гапирганлар, балки маҳаллий раҳбарлар тўғрисида танқидий фикр билдирганлар ҳам сиқувга олинаётганини таъкидлади.
М.Мисиралиевнинг айтишича, тумандаги “Ўзбекистон” хўжалиги раҳбарияти талон-тарожликларга йўл қўяётганини айтгани учун у ҳақда газеталарда турли бўҳтонлар чоп этилмоқда. Хусусан, яқинда ҳам “Давр овози” газетасида шундай мақола эълон қилинган. Мақолада у туҳматчи сифатида қораланган.
Ўтган ой ўрталарида маҳаллий раҳбарларга туҳмат қилганликда айбланиб, М.Мисиралиев устидан Жиноят кодексининг 139-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Ҳозир бу иш юзасидан тергов давом этмоқда.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish