Мўътабар Тожибоева: Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача баланд келади?
Жамоатчилик назорати хукуматга керакми, ёки хукумат рахбарлари»Фуқаролик жамияти қурамиз» деб жаҳон ҳамжамиятини ва ўз ҳалқини алдаяптими? Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача баланд келади?
Турдалиев Мухторга нисбатан зудлик билан жиноят иши қўзғашни қатъий талаб қиламиз.
Ушбу қонуний талабларимиз бажарилмасдан туриб Маъмиржон Мисиралиенга айб эълон қилинса Ўзбекистон Республикаси хукуматининг Фуқаролик жамияти қуриш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида амалий ишлар қилаётганлиги ҳақидаги сиёсати амалда йўқлиги, фақатгина қуруқ гаплар билан кенг жаҳон ҳамжамиятини ва жамоатчиликни алдаётганлиги, аслида фуқаролик жамияти қурилишига хукуматнинг ўзи тўсқинлик қилаётганлиги, хукумат рахбарларининг фуқаролик жамияти қуриш ҳақидаги маърузаларини тинглаб, фуқаролик жамияти қуришга ёрдам бермоқчи бўлаётган фаол фуқаролардан қақшатгич ўч олаётганлигини, Ўзбекистонда сенаторлик курсиларини жиноятчи кимсалар эгаллаганлигини билдириб, рухсат олмаган ҳолда норозилик тадбирлари бошлашга мажбур бўламиз.
16 сентябрь 2005 йил
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси б уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Тошкент, Олий Мажлис. Сенат рахбари Мурод Шарифхўжаевга;
Нусхаси: Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси 16 уй. Фарғона вилоят Ҳокими Шермат Нурматовга;
Нусхаси: Фарғона шаҳри, Шамсуддинов кўчаси 16 уй. Фарғона вилоят прокурорига;
Нусхаси: Фарғона шаҳри, Мирзо Ғолиб кўчаси 1 уй. Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи ва Тергов бошқармаси бошлиғига, терговчи Шуҳрат Ёқубовга;
Нусхаси: Фарғона шаҳри, М.Ғолиб кўчаси 1 уй Вилоят МҲХ бошқармасига
Гумонланувчи Маъмиржон Мисиралиев, унинг ҳимоячиси М.Тожибоевадан ва «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати, «Ўтюраклар» Клуби номли, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», «Ҳалқпарвар», «Тезкор журналистлар» инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаолларидан
ТАЛАБНОМА ТЕЛЕГРАММА
Мухтарам Президент
«Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти аъзоси, «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракатининг фаоли, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, Олтиариқ туманида яшовчи Маъмиржон Мисиралиев Олтиариқ тумани собиқ хокими, хозирги Охунбобоев туман хокими Сенатор Ноъмонжон Омонов бошчилигидаги коррупция вакилларининг давлат мулки ҳисобланмиш ерларни талон-тарож қилганликлари натижасида жиноят содир этганликлари, бунинг натижасида мамлакатнинг иқтисодиётига жуда катта зарарлар келтирилаётганлиги ҳақида Сизга юборган телеграммаларини Фарғона вилоят хокимиятига ушбу важларни текшириш учун юборилган эди.
Фарғона вилояти хокимияти топшириғига асосан эса текширувлар ўтказиш Олтиариқ туман Хокимининг биринчи ўринбосари Суярқулов Абдужабборга, Ғайрат Қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ҳолида Жабборовага, Фарғона вилоят ер ресурслари ва давлат Кадастри бошқармаси мутахассиси М.Исмоиловга, Олтиариқ тумани Ер ресурслари ва давлат Кадастри етакчи мутахассиси Р.Хакимовга топширилган экан.
Бу шахслар фуқароларнинг мурожаатлари ҳақидаги қонунни оёқ ости қилиб, телеграмма муаллифи Маъмиржон Мисиралиевни телеграммада келтирган важларини тўлиқ ўрганмасдан, уни ўзини текширишга жалб қилмасдан туриб, Сизни, Сиз бошқараётган хукуматни алдаб «Мисиралиевнинг Президентга юборган телеграммаси ўзининг иштирокида текширилганда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади» деб жавоб йўллаш билан чегараланишган.
Ваҳоланки, бизнинг қўлимизда «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги рахбари Расулжон Ҳамдамовни Ноъмонжон Омонов ҳомийлигида миллионлаб сўмлаб давлат мулкини талон тарож қилаётганликларини исботловчи аудитор текшириш хулосалари мавжуд.
Маъмиржон Мисиралиев Мамлакат иқтисодиётига кўплаб миқдорда иқтисодий зарар етказаётган коррупционерларнинг кирдикорларини фош қилиб, Сиз тарғиб қилаётгандек жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлиги учун жиноятчига айланди. Республика «Қадрият» газетаси ва жиноятчиларнинг югурдаги бўлган Олтиариқ туманидаги «Давр Овози» газеталари «Найзадин, Қиличдин бўҳтон ёмондир» номли тухмат мақола чоп этди.
Маъмиржон Мисиралиевга нисбатан май ойида қўзғатилган жиноят ишидан унинг ўзи фақатгина б август куни хабардор бўлди холос. 29 август куни биз Фарғона вилоят прокуратурасига ва Вилоят Ички Ишлар бошқармасининг тергов бошқармаси терговчиси Шуҳрат Ёқубовга 29 август куни телеграмма юборган эдик.
Бу телеграммамиз матнида қуйидагилар ёзилганди:
«Биз Мисиралиев Маъмиржонга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича биринчи бўлиб Сизларга ашёвий далил сифатида тақдим этганимиз Мисиралиев Маъмиржонни уйига босқинчилик қилиш ниятида бостириб кирган Турдалиев Мухтор исмли шахсан ўзи томонидан Мисиралиев Маъмиржонни хонадонига босқинчилик қилиб кирганлигини исботловчи ва кирганлигини асослаб берган ўзининг овозлари ёзиб олинган аудиокассетадаги овозларни аниқлаш мақсадида Ҳадича Сулаймонова номли экспертиза бюроси орқали фоноскопик экспертизадан ўтказишингизни талаб қиламиз.
Шунингдек Мисиралиев Маъмиржон томонидан Мамлакат Президенти номига давлат мулки хисобланмиш ерларни ғайриқонунии равишда сотиб юборилаётганлиги ҳақида юборган телеграммаси юзасидан Фарғона вилояти хокимияти топшириғига асосан текширувлар ўтказган Олтиариқ туман Ҳокимининг биринчи ўринбосари Суярқулов Абдужабборни, Ғайрат Қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ҳолида Жабборовани, Ўзбекистон ширкат хўжалиги раиси Ҳамдамов Расулни, Фарғона вилоят ер ресурслари ва давлат Кадастри бошқармаси мутахассиси М.Исмоиловни, Олтиариқ тумани Ер ресурслари ва давлат Кадастри етакчи мутахассиси Р.Хакимовни, Зуфаров Султонни, Абдураим Бобоевни гувоҳ сифатида сўроқ қилиб, кейин бу 7 нафар шахслар билан Маъмиржон Мисиралиев билан юзлаштириш тергови ўтказишни қатьий талаб қиламиз».
Жаноб Президент, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти фаолининг устидан қўзғатилган ушбу жиноят ишидан ҳалқаро матбуотлар, ҳалқаро ташкилотлар ва кенг жамоатчилик тўлиғича хабардор. Ушбу жиноят иши юзасидан ҳалқаро матбуотларда репортажлар ёритиб борилмоқда. Балким Сиз ўйлаётгандирсиз, гумонланувчининг талаблари қонуний, вилоят прокуратураси ва вилоят Ички Ишлар бошқармасининг тергов бошқармаси терговчилари ушбу қонуний талабларни бажаргандир деб.
Афсуски бу қонуний талабларни биронтаси ҳам бажарилмади.
Аксинча, 1991 йилда Жиноят Кодексининг 127-моддаси 2-қисми, 210-моддаси 2-қисми, 204-моддаси З-қисми билан судланиб 10 йилга, 2000 йил 1-июлда Жиноят Кодексинниг 276-моддаси 1-қисми билан З йилга қамалган, 2005 йил 28 январь куни 6 ойга маъмурий назоратга олинган Турдалиев Мухтор 15-сентябрь куни спиртли ичимлик ичиб, аввал Олтиариқ тумани Ғайрат қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Абдумуталиб Умарқуловнинг хонадонида ўғрилик жинояти содир этиб, электромоторни ўғирлаб чиқиб кетиб, кейин ярим кечаси ўта маст ҳолатда жиноят содир этишни давом эттириб, Маъмиржон Мисиралиевнинг хонадонига бостириб борган.
У «Агар Маъмир ковди-ковдини бас қилмаса қизини қайтиб кўрмайди. Қизи бугун соат Зда ўқишдан қайтди, қизи Марғилондаги коллежда ўқийди, Марғилондаги мана бу адресда ижарада туради. Эртага эрталаб соат 7да мени уйимга бориб, ерларни талон тарож қилинганликлари ҳақидаги фактларни терговда фош қилмайман деб ваъда берсагина қизига тегмаймиз, бўлмаса ўзидан кўрсин» деб Маъмиржон Мисиралиевни жияни Тошпўлатов Иқболни қўрқитган.
Вилоят прокуратураси ва тергов бошқармаси эса бизнинг қонуний талабларимизни бажармасдан, Мисиралиевга айблов эълон қилишга қарор қилишди. Эртага 17 сентябрь куни Мисиралиевга нисбатан айб эълон қилинади. Биз яна такроран Мисиралиев Маъмиржонга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида қабул қилинган Мисиралиев Маъмиржонни уйига босқинчилик қилиш ниятида бостириб кирган Турдалиев Мухторни овозлари ёзиб олинган аудиокассетадаги овозларни аниқлаш мақсадида Хадича Сулаймонова номли экспертиза бюроси орқали фоноскопик экспертизадан ўтказишни талаб қиламиз.
Бундан ташқари Мисиралиев Маъмиржон томонидан Мамлакат Президенти номига давлат мулки хисобланмиш ерларни ғайриқонуний равишда сотиб юборилаётганлиги ҳақида юборган телеграммаси юзасидан Фарғона вилояти хокимияти топшириғига асосан текширувлар ўтказган Олтиариқ туман Ҳокимининг биринчи ўринбосари Суярқулов Абдужабборни, Ғайрат Қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Холида Жабборовани, Ўзбекистон ширкат хўжалиги раиси Ҳамдамов Расулни, Фарғона вилоят ер ресурслари ва давлат Кадастри бошқармаси мутахассиси М.Исмоиловни, Олтиариқ тумани Ер ресурслари ва давлат Кадастри етакчи мутахассиси Р.Ҳакимовни, Зуфаров Султонни, Абдураим Бобоевни гувоҳ сифатида сўроқ қилишни, сўнгра сохта жабрланувчи Ҳолиқул Ахронқулов билан, Суярқулов Абдужаббор билан, Холида Жабборова билан, Ҳамдамов Расул билан, М.Исмоилов билан, Зуфаров Султон билан ва Абдураим Бобоевлар билан юзлаштириш тергови ўтказишни қатъий талаб қиламиз.
Шунингдек Турдалиев Мухторга нисбатан зудлик билан жиноят иши қўзғашни қатъий талаб қиламиз.
Ушбу қонуний талабларимиз бажарилмасдан туриб Маъмиржон Мисиралиенга айб эълон қилинса Ўзбекистон Республикаси хукуматининг Фуқаролик жамияти қуриш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида амалий ишлар қилаётганлиги ҳақидаги сиёсати амалда йўқлиги, фақатгина қуруқ гаплар билан кенг жаҳон ҳамжамиятини ва жамоатчиликни алдаётганлиги, аслида фуқаролик жамияти қурилишига хукуматнинг ўзи тўсқинлик қилаётганлиги, хукумат рахбарларининг фуқаролик жамияти қуриш ҳақидаги маърузаларини тинглаб, фуқаролик жамияти қуришга ёрдам бермоқчи бўлаётган фаол фуқаролардан қақшатгич ўч олаётганлигини, Ўзбекистонда сенаторлик курсиларини жиноятчи кимсалар эгаллаганлигини билдириб, рухсат олмаган ҳолда норозилик тадбирлари бошлашга мажбур бўламиз.
«Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати, «Ўтюраклар» Клуби, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», «Ҳалқпарвар», «Тезкор журналистлар» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаоллари номидан Марғилон шаҳар Зуҳро кўчаси 31 уй 31 хонадонда яшовчи Нобел Мукофоти Номинанти Мўьтабар Тожибоева ва гумонланувчи Маъмиржон Мисиралиев.
Jinoyatchi senatorning quli qachongacha uzun keladi
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish