ИШИД тарғиботчилари Мўътабар Тожибоевага қарши
Ўзбекистонга бемалол бориб келадиган чет элда яшовчи журналистлар Тошкентга борганида биринчи бўлиб Республика миқёсидаги МХХ идораси рахбарлари билан учрашишлари ва улар томонидан журналистларга керакли топшириқлар берилиши ҳақида кўп биламиз. МХХнинг айғоқчиси «Жаноб ТЎППОНЧА» яқинда Америка овози радиоси мухбирига хўнграб, бу ҳақда маълумот берганди.
http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan/2014/05/140511_cy_istanbul_sammit_andijan_9_year
1633http://isyonkor.ucoz.ru/news/13_maj_ittifoi_terrorni_tarib_ilmodami/2009-09-22-
https://www.youtube.com/watch?v=dCBcDlJUCHY
https://www.youtube.com/watch?v=_N7v6Nqf4Ao
Афсуски «ТЎППОНЧА» 2013 йилнинг февраль ойида Тошкентга бориб , топшириқни олиб келганидан кейин 2013 йилнинг декабрь ойидан бошлаб 2 йил давомида узлуксиз равишда Галима Бухарбоева ва Мўътабар Тожибоевага қарши ўнлаб туҳмат ва бўҳтон мақолаларни чоп қилганди.
Шундай туҳмат, бўҳтон мақолаларни мана шу видеодаги «Суриячи ЛИДЕР» ҳам ўзига қарашли интернет нашрларида чоп қилганди.
Галима Бухарбаеванинг даъво аризаси бўйича Голландияда махкама жараёни бошланган пайтида бу «МАРДЛАР!» баъзи кийимларини хўллаб қўйишдида, сайтларидан ўша туҳмат, бўҳтонларни сайтларидан олиб ташлашди.
ББС журналисти нега ИШИД рекламасига шунчалик бел боғлади? Унинг бел боғлагани сабабларидан бири у ҳам Тошкентга борганида ўзбек МХХчиларидан топшириқ олиб келган бўлиши мумкин.
Чунки ИШИД қанчалик кучайса диктатор Каримовни атрофига парвона бўлувчилар, уни терроризмга қарши энг ишончли ҳамкор деб билувчилар янада уни қўллашни кучайтиришлари табиий. Яъни диктатура режимининг умри узайишига хизмат қилмаяптими бу журналист? Нега бемалол Ўзбекистонга бориб кела олади??
ЖУРНАЛИСТИКА АҲЛОҚ ҚОИДАЛАРИ ҲАҚИДАГИ ДЕКЛОРАЦИЯ
Журналистнинг биринчи навбатдаги вазифаси – уларнинг контекстидаги омиллар ёритилаётганида, ҳар хил ҳодисаларнинг боғлиқлигини бузмасдан кўрсатган ҳолда ижодий ишлов бериб, бўлиб ўтаётган воқеаларни ҳаққоний ёритиш орқали ишончли ва холис ахборотга асосан фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш. Омилларнинг илдизи ва хусусияти, ривожланиш жараёни ва айни пайтдаги ҳолати имкон қадар холисона тасвирланган ишончли ахборотга эга бўлган ҳолда жамоатчилик рўй бераётган воқеаларни ҳаққоний тушуниш имкониятига эга бўлади. (Воқеаларни холисона ёритиш – журналистнинг бурчидир. Халқаро журналистикада касбий ахлоқнинг асосий қоидалари.)
Журналист воқеаларни ёритар экан, шахсан ўзи аниқлаган омиллар орқали ёндошишга мажбур. Журналист ўз хабарларидаги омилларининг ишончни оқлайдиган манбаа ва ахборотларга асосланганлигини таъминлаши лозим. Журналист бошқалар томонидан бошқариладиган жисмга айланиб қолмаслиги учун жамоатчилик ёки таниқли шахслар фикрига асосланмаслиги лозим. Журналистикада ахборот қулайлик сифатида эмас, балки ижтимоий равнақ сифатида тушунилади. Бу эса журналистнинг ахбороти учун жавобгарлигини, шунингдек оммавий ахборот воситаларини назорат қилувчи шахслар олдидагина эмас, бутун жамоатчилик олдида ҳам масъуллигини билдиради. Журналистнинг ижтимоий масъулияти ундан ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ бўйича шахсий қарашларига мувофиқ ҳаракат қилишни талаб қилади.
Халқаро журналистлар Федерацияси Деклорациясида “журналистнинг ахлоқ қоидалари ҳақида”ги 5-бандида шундай ёзилган: “зарар етказиши мумкин бўлган ахборотни рад этиш ёки уни тўғрилаш учун журналист барча имкониятлардан фойдаланиши лозим”.
ДЕМАК ЖУРНАЛИСТНИНГ БУГУНГИ КУНДА БУТУН ДУНЁНИ ЛАРЗАГА СОЛАЁТГАН ТЕРРОРИЗМ, ИШИД СИНГАРИ ИНСОНИЯТ УМРИГА ЗОМИН БЎЛАЁТГАН БУ ИЛЛАТЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШИ, ИШИД ТАРҒИБОТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАЁТГАН КИМСАЛАРНИНГ ТАРҒИБОТИНИ ББС ЖАҲОН ХИЗМАТИ ОБРЎСИГА ПУТУР ЕТКАЗИБ, ББСНИНГ САЙТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИШИ ЖУРНАЛИСТИКА АҲЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА ЗИДДИР! БУНИНГДЕК ҒАЙРИИНСОНИЙ ЖИНОЯТЧИЛАРНИ ТАРҒИБОТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ХОДИМИНИНГ ХАТТИ ХАРАКАТЛАРИГА НУҚТА ҚЎЙИШ ББС РАХБАРИЯТИНИНГ БУРЧИ ДЕБ ХИСОБЛАЙМАН.
МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА
Fikr bildirish