Мўътабар Тожибоева: Биз терроризмга қаршимиз!

Снимок,,,,,,,

ТЕЛЕГРАММА

Фарғона. Навоий кўчаси 15 уй. Фарғона вилоят хокимиятига.
Фарғона вилоят хокими Олий Мажлис Депутати Алишер Отабоевга

Биз “Ўтюраклар” Клуби номли Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан жойларда “Терроризм ҳавфидан огоҳ бўлинг!” рукни остида митинглар, йиғилишлар ўтказишимизга рухсат беришингизни талаб қиламиз.

Мухтарам жаноб!

30 июль куни Тошкентда – Республика бош прокуратураси биносида, АҚШ ва Исроил давлатлари элчихоналари биноси рўпарасида содир этилган портлашлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини етарли даражада олиб борилмаётганидан далолат беради.

Шуни эътиборга олиб, 31 июль куни “Ўтюраклар” Клуби “Биз терроризмга қаршимиз!” номли баёнот эълон қилдик.

Клуб томонидан 2001 йилда чоп этилган “Огоҳ бўлайлик!” номли рисолада ўз худудимизни ташқи душманлардан, ёвуз кучлардан ҳимоя қилиш усуллари маслахат тарзида тавсия қилинган. Ушбу рисоладаги тавсияларни мухокама қилиб, ўзимизни, ўзгаларни терроризм балосидан ҳимоя қилиш учун вилоятнинг шаҳар ва туманларида митинглар, шу мавзуда йиғилишлар ўтказишни режалаштирдик.

Биз “Ўтюраклар” Клуби номли Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан жойларда “Терроризм хавфидан огоҳ бўлинг!” рукни остида митинглар, йиғилишлар ўтказишимизга рухсат беришингизни талаб қиламиз.

“Ўтюраклар” Клубининг бугунги кунда Ўзбекистон халқи ўртасида етарли обрўга эга эканлигини, оддий халқ вакилларининг биз билан ўтказажак Очиқ мулоқоти Ўзбекистон Республикасининг равнақи, хотиржамлиги учун хизмат қилишини эътиборган олиб, митинглар ўтказишни зудлик билан бошлашимизга рухсат беришингизга ишонамиз.

Мамлакатнинг тинчлиги учун ўтказилиши режалаштирилган митинг ва йиғилишлар ўтказишга рухсат бермасангиз Ўзбекистон Республикаси Хукумати сиёсатига қарши фаолият юритаётган Фарғона мафиясининг, яъни Фарғона вилоят хокимияти рахбарларининг истеъфога чиқишларини талаб қилиб, рухсат этилмаган, зўравонликка таянмаган намойишлар, кўча юришлари ташкиллашга, ўтказишга мажбул бўламиз.

Рухсат этилмаган намойишлар ўтказганлик учун қонун олдида жавобгарликка тортилишга тайёрмиз.

“Ўтюраклар” Клуби фаоллари номидан ташкилотнинг
рахбари, мустақил журналист Мўтабар Тожибоева

Манзилимиз Марғилон шаҳри Зухро кўчаси 31 уй, 32 хонадон

Biz terrorizmga qarshimiz

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.