Шунингдек, Баҳодир Каримовга Россия Федерал Муҳожирлик хизмати қочқинлик мақомини беришни рад қилган.
Фарғонанинг Олтиариқ туманидан бўлган Баҳодир Каримовга Ўзбекистонда Конституцион тузумга тажовуз қилиш ва диний-экстремистик мазмундаги фаолият олиб бориш айбловларини илгари сурилган.
Баҳодир Каримовнинг хотини бу айбловлар бутунлай асоссиз эканлиги, унинг турмуш ўртоғи ҳеч қачон диндор одам бўлмагани ва намоз ўқимаганини айтган.
Ўзбекистонда Баҳодир Каримовнинг уч акаси 1999 йил феврал ойидаги Тошкент портлашларидан кейин турли сохта диний айбловлар билан узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган.
Баҳодир Каримов ҳам Ўзбекистон хавфсизлик ходимларининг доимий таъқиблари остида 2005 йилда Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлган ва шу пайтгача Россияда яшаб келган.
Халқаро «Ўтюраклар клуби» инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг Би-би-сига айтишича, Баҳодир Каримовнинг ҳимоясига бағишлаб акция ташкил қилишни режалаштирмоқдалар.
Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, айни пайтда Россияда Баҳодир Каримовдан ташқари яна уч ўзбекистонлик қочқиннинг мажбурий экстрадиция этилиш хавфи мавжуд.
Мўътабар Тожибоева уларнинг тақдири борасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳақлари қўмитаси ва халқаро Амнести Интернешнл ташкилотига мурожаат этмоқчи эканликларини билдирди.
Россиядаги ўзбек қочқин экстрадиция этилиши мумкин
Тавсия этинг / Поделиться / Share:
Fikr bildirish