Кенжаева Нодира: Мени оиламни контрабанда билан шуғулланувчи жиноятчилардан ва уларнинг ҳомийлари бўлган Наманган вилоятидаги маьмурий органлардан қутқаринг.

Снимок,,,,,,,

Қонуннинг ҳимоя қилувчи органларнинг рахбарлари ва ходимлари ўзлари коррупциялашиб кетган, ва жиноятчи кимсалари ҳомийлари хисобланадилар.

Шунинг учун ҳам 13–июль куни турмуш ўртоғимни озодликка чиқарилишини, контрабанда жинояти содир этаётган ва унга ҳомийлик қилаётган барча жиноятчилар жавобгарликка тортилишини, коррупциядан жабр тортган фуқароларни ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиб, Наманган шаҳри марказида оила аъзоларимиз билан биргаликда норозилик намойиши ўтказишга қарор қилдим.

ПРЕЗИДЕНТГА ЮБОРИЛГАН УЧИНЧИ ТЕЛЕГРАММА

Тошкент: Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига Президент Ислом Каримовга

11 июль 2005 йил

Мухтарам жаноблар!

Мен бундан бир ой олдин давлат идораларига ёзган шикоят аризаларимда «Дагар»ни, унинг маъмурий органлардаги ишончли ҳомийлари ва бошқа жиноий шерикларининг жиноятларини фош этиб қуйидагиларни ёзгандим:

«… Мени ариза беришимдан мақсадим, турмушимни дарз кеткизган ҳамда давлат эътиборида турган моллар орқали ноқонуний равишда бойлик орттириб, шу бойликлар эвазига ҳаром ишлар билан шуғулланаётган бир аёл тўғрисида маълумот бермоқчиман. Бу аёлки исми Латифа, уни Насиба ҳам дейдилар, тилла бозоридагилар уни ДАГАР дейдилар. Каримова Латифа 1966–йилда Наманган шаҳрида туғилган. Хозирда Наманган шаҳар Узумзор кўчасида 7–уйда яшайди. Ғайрқонуний равишда орттирилган моллар эвазига ёнма–ён З та ховли сотиб олди. Охирги ховлини 20 минг АҚШ долларига сотиб олган. Ушбу ховлини олди сотди шартномаси мебель фабрикаси ёнида янги очилган нотариусда Латифанинг кенжа ўғли бўлган 12 ёшли Баратов Абдулазиз номига расмийлаштприлди.

“Каримова Латифа ўзи ким, қаердан шунча пул топади?” деган саволни ҳеч ким бергиси келмаяпти. Унинг 2–З тадан ДЭУ автомобиллари бор. Каримова Латифа ўзи ноқонуний равишда давлат эътиборида турган тилла буюмлари савдоси билан шуғулланади. Унга хом тилла ва слиткаларни Андижон вилоятидан, қўшни Республикани Ўш шаҳридан ва Ангрен шаҳридан олиб келиб беришади. Яқинда телевизорда Ангренда тиллаларни йўқолаётганлиги ҳақида гапиришди, балки унга етказиб берилаётган тиллалар шулар жумласидандир. Латифага тилла слиткаларни яна Наманган шаҳридан Ўғилой исмли ва Комолхон исмли фуқаролар етказиб беришади. У уйида ва шаҳар атрофида 4–5 та пинхона тиллани қайта ишлайдиган заргарлик устахоналари мавжуд бўлиб, ҳар хафтанпнг жума ва якшанба кунларида бўладиган тилла бозорига 40–50 донадан бўйинга тақадиган троссларни олиб чиқиб сотади, бу 8–9 миллион сўм даромад келтиради.

Бу цехларни Латифанинг ака–сингиллари юргизишади.

1. Каримова Жамила, шаҳардаги 40–мактаб орқасида Одилжон Мирсаидов кўчаси 11–уйда яшайди. Эрини исми Самихон.

2. Каримова Гулчехра, Клара Цеткин кўчаси 2–проезд 6–уйда яшайди, эрини исми Жобирхон.

З. Каримова Зохида 54 ёшларда атрофида, Клара Цеткина кўчаси 2–проезд 6–уйда яшайди.

4.Каримова Моҳира 58 ёшда, Тўрақўрғон кўчаси, Хашак маҳалласида яшайди.

5. Каримов Ўлмас 52 ёшда, Гулистон кўчасида яшайди.

Тайёрланган тилла тақинчоқларни ўзи ва Тўхтахон исмли сотувчиси орқали реализация қилишади. Унга тилла ва кумуш ҳамда тилла слиткасини Ош вилоятидан Арофат исмли аёл етказиб берарди. У айнан контрабанда савдоси билан шуғулланганлиги учун яқинда қамоққа олинган. Агар ўша қамоққа олинган аёлни сўроқ қилинса Каримова Латифа тўғрисида барча маълумотларнп айтиб беради. Бу гапларни менга тилла бозоридаги Каримова Латифани яқиндан танийдиган ва биладиган танишлари айтган эди. Латифанинг харом йўл билан топган барча бойликлари Каримова Гулчеҳранинг уйида сақланади.

Хозирги кунда унинг 50–60 минг доллари, қимматбахо тилла буюмлари, антиквар буюмлари бор. Бундан ташқари Каримова Латифани катта ўғли Баратов Абаз ва кичик укаси Каримов Аюблар наркотик моддаларга ружу қўйган бўлиб, кунда ёки кун ора Латифа Андижондан ёки шу ерни ўзидан наркотик модда сотиб олиб келиб беради, йўқса ўғли Аваз уйидаги онасини тилла буюмларинп арзон гаровга сотиб пулига наркотик моддаси сотиб олиб чекади. Наркология диспансеридан текширишдан ўтказилса Баратов Аваз ва Каримов Аюбларни наркоман эканликлари маълум бўлади.

Хозирда мени турмуш уртоғим Баратов Аюбхонни устидан туҳмат қилиб қаматтприб юбормоқчи. Лекин эрим унинг тухмати ва форма кийган акахонлари ёрдами туфайли олдин ҳам икки марта қамалганлиги туфайли шаҳардан қочиб чиқиб кетди. Шундан бери менинг уйимга шаҳар ички ишлар бошқармасидан милиция ходимлари келиб текшириб туришибди. Балки улар давлат идорасидан эмасдир. Чунки келиб менга нисбатан қўполлик ишлатиб, уйга кирмоқчи бўладилар. Мен уларга гувоҳномангиз ва уйимга кириш учун прокурорни санкциясини кўрсатинг деб қонунпй талаб қилсам улар ҳеч қандай хужжат кўрсата олмайдилар.

Куни кеча ҳам уйимга 5 киши келиб менга қўполлик қилиб, куч ишлатиб, биз милицияданмиз деб уйимга бостириб кирмоқчи бўлишди. Мен уларни уйга киритмадим ва телефон орқали юқори давлат идораларига ва Ҳалқаро журналистларга телефон қилмоқчи бўлдим. Улар мени телефон қилмоқчи бўлганлигимни кўриб қочиб чиқиб кетишди. Агар гапларимга ишонмасангиз мени уйимга яширин ҳолда ходимларингиздан яширинча текшириб қўйинг, бўлаётган холатларга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Баён қилинганлар асосида сиздан Каримова Латифа ва унинг жиноий шерикларига нисбатан қонуний чора кўришингизни ва адолат юзага чиқишини таъминлашингизни ўтиниб сўрайман».

Афсуски адолат, ҳақиқат, қонун устиворлиги фақатгина қоғозларда ва Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий матбуотларида бор экан холос. Шунинг учун ўз аризаси билан Наманган вилояти маъмурий органларига бориб, ҳақиқатни юзага чиқаришни сўраб ариза берган турмуш ўртоғимни калтаклаб, қўлларини қайириб хибсга олишди. Аюбхон Баратов бу адолатсизликка қарши калтакланиб хибсга олинганидан кейиноқ расман «очлик» эълон қилди. Турмуш ўртоғимни хибсга олганларидан кейиноқ Латифа Каримова 37–11–05 рақамли телефонимга қўнғироқ қилиб, «Энди қалайсанлар, айтгандим-ку, менга 25 миллион сўм бермасаларинг барибир қаматаман деб. Овора бўлиб қамоқдан чиқартираман деб чиранма. Уни қамоқдан чиқариш–чиқармаслик Бахром акамни қўлида. 25 миллион сўм берсанг Бахром акам чиқартириб юборадилар, бўлмаса йўқ» деди.

Дарҳақиқат Наманган шаҳар прокурори Бахром Йўлдашевни қабулига турмуш ўртоғим қонуний вакили Мўътабар Тожибоева билан борганида қабул қилмаганди, вилоят прокурори ўринбосари Қаҳҳаровни қабулига борганларида ҳам вилоят прокуратурасининг қабулхона мудири Нуриддинов Мўътабар Тожибоевага «Баратов пулни зудлик билан тўламаса қамоққа олинади» деган.

Ваҳоланки Аюбхон Баратовнинг Латифа Каримовадан 26 миллион сўм эмас, ўғли Авазбек учун интернет кафе очиб бериш учун олган 10 миллион сўм пулини хисоб китоблари ва бу пулларни айнан Каримова Латифанинг ўғли очган интернет кафега сарфланганлигини исботловчи гувоҳларнинг Аюбхон Баратовнинг қонуний вакили «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист, «Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ Харакати асосчиси Мўътабар Тожибоева номига ёзган билдирги хатлари мавжуд бўлиб, бу гувоҳлар терговга бориб маблағларни Авазбек учун сарфланганлигини исботлаб беришга тайёрлар.

Турмуш ўртоғимни хибсга олганларидан кейин вилоятдаги маъмурий органлар рахбарлари ўзларининг чўнтак адвокатлари хисобланмиш тахминан 30 ёшлардаги йигитни турмуш ўртоғимни ҳимоячиси қилиб расмийлаштирмоқчи бўлдилар. Ўзини «адвокат Рустам Ядгоровни ўғлиман» деб таништирган бу йигит «Тожибоевани бу ишга аралаштириб ёмон иш қилибсизлар, дарҳол ундан ҳам, Фарғонадаги адвокатларидан ҳам воз кечинглар мени ўзим прокурор билан гаплашиб ҳал қилиб бераман» деди. Мен ундан қандай қилиб ҳал қилишини сўрасам, «25 миллион сўмни тўласангизлар дарҳол чиқартириб юборамиз» деди. Нима учун 25 миллион сўмни тўлашимизни ҳамма рахбарлар талаб қилаверади, мард бўлишса аввал 25 миллион сўмни ўзлаштирганлигини исботлаб беришсин. Уларнинг чиранишларидан ўзлаштирилмаган 25 миллион сўмни қўрқитиб юриб олиб берсаларинг учдан бир қисми жиноят қидирув бўлимидагиларга, ярми прокурорлар ва солиқчиларга, қолгани ўзимизга деб оғзаки шартнома тузишган шекилли.

Чунки Аюбхон Баратов фақатгина таъсисчи бўлган Алихонов Нурилло рахбарлик қиладиган «Ал-Азиз» номли кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш хусусий фирмасини ҳам шу жиноят ишига алоқадор деб 20–апрелда терговчи Шухрат Сидиров мухрлаб қўйди. 22–апрелда эса Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходими А.Хасанов Аюбхон Баратовни мулк қийматини инвентаризация қилиш мақсадида текшириш ўтказди. Бу ўтказилган текширишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Бош прокурори, Республика Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Республика Ички Ишлар Вазири ва Республика давлат солиқ кўмитаси раиси билан келишилган ва Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 8–май куни тасдиқланган, шунингдек 15–май куни 917–1–сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом» талаблари ўта қўпол равишда бузилган.

Чунки бу Низом «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8–августдаги ПФ–1503–сонли «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисидаги 1998 йил 19–ноябрдаги ПФ–2114–сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 17–февралдаги 57–сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ушбу Низомнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва текширувчи органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён қилинган 4–қисмида текширувчи мансабдор шахслар Кенгаш ёки вилоят комиссияси қарорини ва қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ бўлган текширишни тайинлаш тўғрисидаги терговчи қарорини, текшириш ўтказиш учун асос хисобланувчи бошқа хужжатларни ҳавола қилиши, текширишларни рўйхатга олиш китобига ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзув киритишлари ва бошқа мажбуриятлари очиқ ойдин баён ДСИ ходими Хасанов эса текширишлар китобига ёзаётган пайтида текшириш ўтказиш учун асос қилиб 250142–сонли жиноят иши деб ёзган холос. Жиноят иши эмас жиноят иши билан боғлиқ бўлган текширишни тайинлаш тўғрисидаги терговчи қарорини кўрсатмаган. Текшириш якунига кўра фирманинг хисоб рақамида бўлган 700 минг сўмни депозит счетга олиб қўйишган.

Бундан ташқари Наманган шахар ИИБ теровчиси Шухрат Сидиров 2004 йил Латифа Каримовани «Аюбхон Баратов 29–декабрда қўлимни уриб синдирди» деб қилган тухмати юзасидан шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 1–сонли поликлиниканинг жароҳатланганлар билан ишлаш бўлими шифокори Садриддин ака «Латифа Каримова қабулини 29–декабрда эмас, 16–декабрда қўлини эҳтиётсизлик билан синдириб олиб, шифохонага мурожаат қилганлиги ва махсус журналга регистрация қилинганлиги ҳақида ёзган Шахар ИИБ бошлиғи номига ёзган тушунтириш хати, сўроқ протоколлари ва буни асословчи бошқа хужжатларни жиноят иши материаллари орасидан олиб ташлаб Латифа Каримовага берганлиги ҳақида хабар эшитдик. Агар Аюбхон Баратов 29–декабрда ДАГАРни қўлини уриб синдирган бўлганида эди, 16–декабрь кунги журналга қўли синганлиги сабабли рўйхатга олинмаган бўларди.

Кўриб турганингиздек бизни оиламизни қонунбузарлардан ҳимоя қила оладиган ҳеч қандай куч йўқ. Чунки қонуннинг ҳимоя қилувчи органларнинг рахбарлари ва ходимлари ўзлари коррупциялашиб кетган, ва жиноятчи кимсалари ҳомийлари хисобланадилар. Шунинг учун ҳам 13–июль куни турмуш ўртоғимни озодликка чиқарилишини, контрабанда жинояти содир этаётган ва унга ҳомийлик қилаётган барча жиноятчилар жавобгарликка тортилишини, коррупциядан жабр тортган фуқароларни ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиб, Наманган шаҳри марказида оила аъзоларимиз билан биргаликда норозилик намойиши ўтказишга қарор қилдим.

Наманган шаҳар Дилшод кўчаси 31–уйда яшовчи 3 нафар гўдакнинг онаси: Кенжаева Нодира

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.