Мўътабар Тожибоева прокуратура тизимига ишончсизлигини билдириб, терговчини рад қилиш ҳақида ариза берди

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Тўлиқ исботланган нарсага қандай қилиб мен тўсқинлик қилишим мумкин? Бундан ташқари 7 октябр куни мени қонунга зид равишда хибсга олиш билан биргаликда уйимда ўтказилган ғайриқонуний тинтув пайтида мени инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 6 йиллик фаолиятим акс этган хужжатларни, журналистик суриштирувларим натижаси хисобланмиш видеокассеталар, аудиокассеталар, компьютер, диктофон, ҳаттоки журналистик суриштирувлар натижаларини, барча-барчасини қонунга бўйсунмаган ҳолда олиб қўйганлар. Мени қамоқдан озод қилган тақдирларида ҳам барча хужжатларим вилоят прокуратурасида-ку. Қандай қилиб жиноят иши юзасидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлашга тўсқинлик қилишим мумкин?

Мўътабар Тожибоева прокуратура тизимига ишонмаслигини билдирди. Бу ҳақда 13.12.2005 йил кунги Республика бош Прокурорига Фарғона вилоят прокуратураси рахбарлари ва терговчиларни рад қилиш ҳақидаги аризасида қуйидагиларни билдирди

Тошкент. Академик Яҳё Ғуломов кўчаси 66 уй. Республика бош прокурори Рашид Хомидович Қодировга;

Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибхонаси махбуси Мўътабар Таджибаевадан Фарғона вилоят прокуратураси рахбарлари ва терговчиларини рад қилиш ҳақида

А Р И З А

13.12.2005 йил

Мен ЖПКнинг 76-моддасининг 3-қисмига асосан, яъни менга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилаётган Нурмуҳаммад Сулаймоновга вилоят прокурорининг ўринбосарлари Муродил Қурбонов, Ориф Аҳмаджонов ва бошқа рахбарларга уларнинг менга алоқадор ишда холис бўла олмасликлари муносабати билан уларни рад қиламан ва ушбу жиноят ишини тергов харакатларини холисона ўтказиш учун бошқа худудга олишни сўрайман.

Бу рад қилиш ҳақидаги аризамни эса қуйидаги далиллар билан асослайман:

Вилоят прокурорининг ўринбосари Ориф Аҳмаджонов шу йилнинг 5 ноябр куни илтимосномани рад этиш ҳақидаги қарорида «Айбланувчи М.Тожибоева ҳеч қаердан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ноқонуний равишда «Ўтюраклар Клуби”ни ташкил этиб фаолият кўрсатиб келган. М.И.Тожибоева фуқаро Т.Мамадаминовга нисбатан тухмат уюштириб, қаматиб юбориш ва ўлдириш билан қўрқитиб, уни пул берадиган шароитга солиб қўйиб, товламачилик йўли билан бир миллион сўм пулларни уни қаматиб юбормаслик эвазига талаб қилган.

Ушбу жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов харакатлари давомида айбланувчи М.И.Тожибоева томонидан содир этилган жиноий харакатлари жиноят иши материалларида тўлиқ исботланган” деган.

ЖПКнинг «Айбсизлик презумцияси» 23-моддасида ёзилган «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунча ва қонуний кучга кирган суд хукми билан аниқлангунга қадар айбсиз хисобланади» дейилган бўлсада, Ориф Аҳмаджонов 5 ноябр кунги қарорида мени жиноят содир этганлигим жиноят иши материалларида тўлиқ исботланганлигини башорат қилган.

Ушбу қарорнинг ўзида юқоридаги фикрлари ёлғон эканлигини ушбу жумлалар билан исботлаган «Айбланувчи М.Тожибоевага нисбатан қўлланилган қамоқ эхтиёт чораси бошқа эхтиёт чора турига ўзгартириладиган бўлса, у жиноят ишини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона тергов харакатлари олиб боришга ҳамда жиноят иши юзасидан аниқлашим лозим бўлган холатларни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин» деган.

Тўлиқ исботланган нарсага қандай қилиб мен тўсқинлик қилишим мумкин?

Бундан ташқари 7 октябр куни мени қонунга зид равишда хибсга олиш билан биргаликда уйимда ўтказилган ғайриқонуний тинтув пайтида мени инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 6 йиллик фаолиятим акс этган хужжатларни, журналистик суриштирувларим натижаси хисобланмиш видеокассеталар, аудиокассеталар, компьютер, диктофон, ҳаттоки журналистик суриштирувлар натижаларини, барча-барчасини қонунга бўйсунмаган ҳолда олиб қўйганлар. Мени қамоқдан озод қилган тақдирларида ҳам барча хужжатларим вилоят прокуратурасида-ку. Қандай қилиб жиноят иши юзасидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлашга тўсқинлик қилишим мумкин?

Иккинчи адвокатимнинг мени муқаддам судланмаганлигим, аёл киши эканлигим, терговдан қочиб кетишга ҳеч қандай асослар йўқлигини эътиборга олиб менга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраб берган илтимосномасига вилоят прокурорининг ўринбосари Муродил Қурбонов 2005 йил 25 ноябр кунги илтимосномани рад қилиш тўғрисидаги қарорида Ориф Аҳмаджоновнинг фикрларини тўлиғича такрорлаган.

Муродил Қурбоновнинг қарорида «Айбланувчи М.И.Тожибоева содир этган жинояти тергов давомида ўз исботини топган. Шунингдек М.И.Таджибаева бошқарган «Ҳақиқат» кўп тармоқли савдо фирмаси томонидан Марғилон миллий банкидан 8 миллион сўм кредит олиб, шу кунгача қайтармаганлик холати бўйича бўлган жиноят ишини вилоят суди қўшимча терговга қайтарган, ушбу жиноят иши бўйича зарарлар тўланмаганлиги, жиноят иши бўйича кенг қамровли тергов харакатлари олиб борилаётгани, агар М.Таджибаевага нисбатан қўлланилган қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини бошқа турдаги эҳтиёт чорасига ўзгартириладиган бўлса, у жиноят ишини ҳар томонлама ва холис тергов қилинишига ҳамда жиноят иши юзасидан аниқланиши лозим бўлган холатларни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин» деган.

Тергов холис олиб борилаяпти деб ким айта олади? Нега прокуратурадагилар қонунларни бузаверади?

ЖПК талабларига кўра протест киритган орган (479-модда) кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процес иштирокчиларига маълум қилади ва айни вақтда мазкур хужжатларнинг нусхасини махкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга жўнатади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидир.

Банкдан олинган кредит бўйича мен жабрланувчи эдим, энди жиноятчига айланибман. Нечун шу бугунгача вилоят прокуратураси терговчиси Сулаймоновдан ушбу протест ва вилоят судининг ажримидан нусха беришни бир неча марта оғзаки, ёзма, телеграмма орқали сўраган бўлсакда ханузгача бу зарурий хужжатларни ололмаяпмиз. Ваҳоланки қонун бўйича протест киритилган пайтиданоқ ўз эътирозим ва асосли хужжатларни хавола қилишим учун имкон берилиши керак эди.

Жабрланувчи Тохир Мамадаминовни ушбу жиноят ишида ҳуқуқлари қонун талабларига зид бўлсада ортиғи билан қўриқланаяпти. Мени эса қонуний талабларим умуман бажарилмаяпти.

Вилоят прокурорининг ўринбосарлари Ориф Аҳмаджонов ва Муродил Қурбоновларнинг менга нисбатан шахсий адоватлари бор. Чунки уларни жуда кўп холатларда фош этганман. Шунинг учун улар ҳам, вилоят прокуратурасининг бошқа амалдорлари ҳам менга тааллуқли иш бўйича холис ва беғараз бўла олмайдилар. Шунинг учун рад қилиш ҳақидаги ушбу аризамни қонун доирасида кўриб ҳал қилишингизни сўрайман.

Махбус Мўтабар Тожибоева».

Ушбу аризани Республика бош прокуратурасига жўнатиш учун тергов хибсхонаси маъмуриятига топширгандан кейин Фарғона вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Н.Сулаймоновни шу кунги 18-05 рақамли ушбу ёзишмаси билан М.Тожибоевани таништиришди:

«Сизнинг Фарғона вилоят прокуратураси томонидан 07.10.2005 йилда Марғилон шаҳар “Зуҳро” кўчаси 31-уй 32-хонадонда яшовчи Таджибаева Мўътабархон Ибрагимовнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича унинг томонидан Марғилон шаҳар Миллий банкидан олган кредит маблағларини талон-тарож қилганлик эпизодига оид процессуал хужжатлардан нусха беришни талаб қилиб ёзган телеграммангизни ўрганиб чиқдим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53, 46-моддаларига кўра айбланувчи ва унинг ҳимоячиси жиноят иши бўйича гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал харакатларга оид хужжатларни талаб қилиб олишга ва улар билан танишишга ҳақлидир, лекин жиноят ишига доир бошқа материаллар билан танишиш, улардан маълумотлар ёзиб олиш дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.

Бундан ташқари, ушбу жиноят иши бўйича ҳимоячи Махбубов Х.нинг илтимосномасига кўра Сизлар талаб қилган хужжатлар танишиб чиқиш ва тегишли маълумотлар ёзиб олиш учун тақдим этилган. Агар ушбу хужжатлар билан қўшимча равишда процессуал хужжатларни ўрганмоқчи бўлсангиз вилоят прокуратураси биносига келиб танишиб чиқишингиз мумкинлиги билдираман».

М.Тожибоева ушбу хатга эътироз билдириб, Сулаймоновга билдирги ёзди.

Бу билдиргисида Республика бош прокуратурасига Фарғона вилоят прокуратураси рахбарлари ва терговчиларни рад қилиш ҳақида ариза берганликлари, ушбу ариза қонуний ҳал этилмагунча тергов харакатлари ўтказишлари қонунга зид бўлишини, шунинг учун ўзига боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов харакатларини тўхтатишни сўради.

Шунингдек, рад қилиш ҳақидаги ариза юзасидан қонуний жавоб олинмагунча ўзи ва адвокатлари тергов харакатларида қатнашмасликларини, бирор адвокати тергов харакатида қатнашсалар уларни рад қилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Мўътабар Тожибоевани Фарғона шаҳридаги «21-асрда мулкдор ҳимоячиси» адвокатлик фирмаси адвокатлари Сентур Ғофуров ва Дилафрўз Нурматова, Охунбобоев туман ҳуқуқий маслаҳатхонаси адвокати Махаррам Тожибоева, Фарғона шаҳар адвокатлар ҳайъати адвокати Мухаббат Жумаева, Тошкент шаҳридаги Ҳалқаро ишлар бўйича ихтисослашган ҳуқуқий маслахатхона адвокати Бахром Абдуллаев ҳамда Хусан Махбубовлар ҳимоя қилмоқдалар.

Мухаббат Жумаева – уй телефони 26-17-25 (Фарғона)

Хусан Махбубов – 127-80-47 сотка

Бахром Абдуллаев – 8-590-550-06-13 сотка, иш телефони 180-43-23

Махаррам Тожибоева – уй телефонии 33-76-60 (Марғилон)

Дилафрўз Нурматова уй телефони 24-56-76 (Фарғона), Эл.почта d.nurmatova@mail.ru

М.Тожибоева ҳақидаги маълумотни қизи Махлиё Пўлатовадан ушбу номерлар орқали ҳам билиш мумкин: 33-50-59, 35-03-48

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.