Марғилонлик Кумушбиби ҳануз қамоқда. Уни Марғилонлик «Хомид»лар фитна уюштириб қаматишди.

Снимок,,,,,,,

Биз Мўътабар Тожибоевага фитна уюштириб уни қонунга зид равишда хибсга олишда нафақат «Моҳият»даги мақола, 2005–йил сентябрь ойида вилоят прокуратураси биноси олдида ўтказган пикетимиз, балким жуда ҳам сабаблар кўплигини биламиз. Ўзининг қари ва касалванд отасини калтаклаб, қарғиш олиб оқ қилинган, оқпадар Тоҳир Мамадаминовни ҳам, улар билан биргаликда Марғилоннинг ичкуёв «Хомид»и Хусан Рўзиматовни ҳам Тожибоевага фитна уюштиришда ташкилотчилардан бири деб хисоблаймиз. Хусан Рўзиматовдек жирканч кимса бизнинг шаҳримизда яшашидан ор қиламиз. Ҳақиқат, адолат учун курашган, камбағал, бечораларнинг ҳимояси учун жон фидо қилган Мўътабар Тожибоева билан фахрланамиз.

Инсон ҳуқуқлари Ҳалқаро жамияти аъзолари, «Фуқаролик жамияти» ҳалқ харакати фаолларидан ва Марғилон йигитлари номидан

О Ч И Қ Х А Т

Марғилонлик Кумушбиби ҳануз қамоқда. Уни Марғилонлик «Хомид»лар фитна уюштириб қаматишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга – Тошкент. Матбуотчилар кўчаси, 6 уй;

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Олий Комиссарига – Тошкент. Шевченко кўчаси, 6;

Ҳалқаро Нобель комитетига;

Ҳалқаро ташкилотларга, матбуотларга;

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиларига

15.12.2005 йил

Фарғоналик зиёлилар мустақил журналист Мўътабар Тожибоевани сенатор ҳақида танқидий мақола ёзганлиги учун хибсга олишганлигини башорат қилишмокда, бизни тахминимиз эса бошқача.

Кўпчиликни бир савол қизиқтиради:

Мўътабар Тожибоева қандай аёл? Мўътабар Тожибоевани ҳаётда мақсади нима?

Нима учун Мўътабар Тожибоева фуқароларнинг ҳимояси учун ўз жонини хавф хатарга қўйиб курашади?

Ҳа, бизни ҳам дастлаб шу савол қизиқтирган эди.

Чунки биз ҳақиқат излаб узоқ йиллик тортишувларимиз самарасини бермагач, баъзи бир адвокатларнинг ҳуқуқимизни ҳимоя қилиш учун мурожаат қилганимизда уларнинг катта миқдордаги гонорарини бола-чақаларимизга едирмай ичирмай тўлаб, адвокатларнинг икки тарафлама ўйинларидан натижага эриша олмаганимиздан сўнг Мўътабар Тожибоева ҳақида эшитиб қолдик ва унга мурожаат қилишни ўйладик.

Бироқ у ҳам адвокатлар сингари катта миқдорда пул сўраса қаердан олиб тўлашимизни, агар пул бермасак адвокатлар сингари дардимизни эшитмай, юзини тескари буриб кетармикан деган фикрлар билан эшигига бош уриб бордик.

Таажжубки, Республикага донғи кетган Мўътабар Тожибоева оддийгина бир кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида истиқомат қилар экан. Унинг прокурор, судьяларники каби данғиллама ҳовлиси ҳам, тагида автомашинаси ҳам йўқ экан.

У оддийгина, камтарингина аёл эканлиги бизни хайратга солди. У билан сухбатлашганимиздан сўнг ҳимоямиз учун қўлидан келганича ёрдам беришини айтди, пул ҳақида эса умуман тўхталмади. Биздан ҳеч қандай моддий манфаатдорлик кўрмаган ҳолда бизга салкам 1 йил давомида ҳуқуқимизни ҳимоя қилишимизда ёрдам бериб келди.

Мўътабар Тожибоева «Ўтган кунлар» асари қаҳрамони Кумушбиби каби жасур эди. Кумушбиби адолатсизликка қарши исён қилиб хон хузурига бостириб борган ва ҳасад, фитна туфайли ўлимга махкум яқинларни қутқариб қолган бўлса, замонамиз Кумуши Мўътабар Тожибоева юзлаб, минглаб фуқароларнинг ҳамдарди бўлиб уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга ўз ҳиссасини қўшган ҳалқнинг суюкли қизи эди.

Мўътабар Тожибоева ҳасадгўй, жирканч кимсаларни «Хомид» деб дўстига, таниш билишига ҳиёнат қилгувчи кимсаларни эса «Султонали» («Меҳробдан чаён») деб атарди.

Республика «Мохият» газетасининг 3–июнь 2005 йил кунги 22–сонида журналист Кумуш Мирзакаримованинг «Таассуф: Яхшилик қўлингдан келмаса, ёмонлик қилма» рукни остида «Тан олиш машаққати»: Фарғона вилоят прокурорининг собиқ ўринбосари Маъруф Усмоновга» номли танқидий мақоласи чоп этилганидаёқ Кумуш Мирзакаримова таҳаллуси билан чоп этилган мақоланинг ҳақиқий муаллифи Мўътабар Тожибоева эканлигини ҳамма ҳам билгани йўқ.

Ҳа, Қўқон шаҳар хокими – сенатор, Ўзбекистон Олий Мажлиси сенатининг Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари бўйича кўмита раиси ўринбосари Маъруф Аъзамович Усмонов ҳақидаги «Тан олиш машаққати» чоп этилган тақидий мақоланинг муаллифи мустақил журналист – «Ўзбекистон журналистлари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда «Сўз ва фикр эркинлиги кўмитаси»нинг таъсисчиларидан бири, «Инсон ҳуқуқлари Ҳалқаро жамияти» аъзоси, «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ харакати асосчиси, «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, Ҳалқаро Нобель мукофотининг «Тинчлик учун 1000 аёл Нобель мукофоти» номинанти Мўътабар Тожибоева эди.

Ушбу мақола чоп этилганидан кейин «Мохият»нинг ушбу сони вилоятдаги газета дўконларидан йиғиштириб олишгани ва Кумуш Мирзакаримова қамоққа олинганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Мақола муаллифи қамоққа олинмади.

Лекин узоқ муддатлардан буён унинг хонадони ва ўзини кузатаётган айгоқчилар сафи кенгайди, энди 20–30 нафар айгоқчилар 8–9 та автомашинада кечаю кундуз кузатардилар.

Оддий ҳалқ вакиллари билардики, Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳар қандай амалдордан кўра кўпроқ хурмат қиларди. У ҳар қандай амалдордан қонунларга итоат этишини талаб қиларди. Унинг ният орзуси Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш эди.

Шу йилнинг август ойлари бошида Марғилон туманлараро фуқаролик судидан кеч чиқиб Тожибоеванинг хонадонига 3–4 киши борганимизда қизи «Хусан ака бир неча марта телефон қилди. Аянгизга зарур гапим бор, бугун учрашишим жудаям зарур» деганлигини айтганида, Тожибоева у билан учрашмаслигини айтди. Орадан тахминан ярим соатлар ўтгандан сўнг телефон жиринглади. Определителда 33–34–35 рақам чиқди, Тожибоева телефонни ўзи ҳам олмади, бизга ҳам олдирмади.

Тожибоеванинг қизи Маҳлиёхоннинг тўйи арафасида ташкилий ишлар билан юрганимизда бир кун кечки пайти менга нотаниш бўлган бир кимса келди. Хонадонда ўтирганлардан бир нечтаси ўша келган одамни танишар экан. Тожибоева зарур иш билан бир жойга кетганди. Шу пайт ўша келган одам, «Тўй дастурхони учун 30 кг. сазан балиқ мендан туёна» деди.

Тўйга сотиб олишадиган нарсалар рўйхатига 30 кг балиқ туёна деб ёзиб қўйдик. Тожибоева тахминий қилган рўйхатни кўрар экан «Бу 30 кг. балиқ кимдан туёна экан?» деди. Биз унинг йўқлигида келган Хусан ака 30 кг. сазан балиқ туёна қилмоқчи бўлганини айтсак рўйхатдаги балиқни ўчириб ташлади ва «балиқ керак эмас, айтиб қўйинглар» деди.

Тўйдан 2 кун олдин яна келиб, «туйга айтмасаларинг ҳам келавердим, таклифнома беринглар» деди. Кейин ташқарида турганларга «Ман Мўътабарни хурмат қиламан, бирор зарур нарсани туёна қилай, балиқ керакмас дебсизлар, унда жияним видео олади, синфдошим расмчи, видео билан расм мендан туёна, фақат илтимос, Мўътабарга буларни ман туёна қилаётганимни билдирманглар» деб илтимос қилди.

Тўй куни Мўътабар Тожибоева мени четга чақириб ўша одамни кўрсатиб, кўз қулоқ бўлишимни, унинг ҳар қандай ифлосликдан қайтмаслигини айтди.

Бир маҳал Хусан Рўзиматов келган меҳмонларга «Биз Мўътабархон билан биргаликда ишлаймиз, мен Андижонда, Мўътабархон Фарғонада» деб мақтанаётган эди, мен уни четга тортиб ёлғон гапирмаслигини, агар у Тожибоева билан ҳамкорликда ишлаганида танишимиз кераклигини, тўйдан олдинроқ Тожибоевани атрофида парвона бўлиб қолганлигини билишимизни, агар яна ёлғон гапирса тўйхонадан чиқариб юборишимизни айтдим.

Тўйда чарчаб тургани учун видео билан расмчини Хусан Рўзиматов тўёна қилганини Тожибоевага айтмадик.

Тўйдан кейин Тожибоеванинг уйига келсам асабийлашиб турган экан, киришим билан «Видео билан расмни Хусан Рўзиматов тўёна қилганини сиз ҳам билармидингиз?» деб сўради. «Ҳа» десам, менга бақириб “Уни қанақа жирканч одамлигини биласизми?

У икки томонга ўйнайдиган, ўз манфаати учун ҳар қандай жирканчликдан қайтмайдиган ифлос одам” деди–да, Рўзиматовни уйига телефон қилиб «Ман сизнинг садақангизга зор қолганим йўқ эди.

Нима учун видеочи билан расмчини ман туёна қиламан дедингиз? Расмчига 5000 сўм пул, видеочига 5000 сўм олдиндан тўлаган экансиз. Ўша 10000 сўм пулингизни бугуноқ олиб кетинг, видеочи билан расмчини ўзим расчёт қилдим» деб гапирди.

Телефонни аппаратини қўлига олмай гапираётганлиги учун ҳам у томондаги одамни ҳам овози уй ичидагиларни барчасига баралла эшитилиб турарди.

Хусан Рўзиматов Тожибоевага «Туёна қилсам нима қилибди, нима учун шунчалик мандан нафратланаверасиз, адашганим, ифлослик қилганимни тан олиб кечирим сўрадим-ку, яна қанча вақт эзасиз мани?» деди.

Тожибоева бугуноқ 10000 сўмни келиб олиб кетишини талаб қилиб, жавобини кутиб ўтирмасдан алоқани узди. Кейин бизга Хусан Рўзматовнинг кирдикорларини – Андижонлик Олий Мажлис депутати Мамақов деган одам билан бирикиб қилган ишларини, жабрдийда бўлиб ёрдам беришини сўраб келгани, кейинчалик жабрдийда эмас, Андижонбалиқдан қарздорлигини билгач, уни ҳимоя қилмасдан қўйгач, Хусан Рўзматов ўзини устидан маъмурий органларга тухматлар қилиб ёзиб берганидан кейин ҳайдаб юборганини, Рўзматов ўзини обрўсини тўқиш учун турли ҳил харакатлар қилганини айтиб берди.

Тожибоеванинг айтишича, Хусан Рўзиматовнинг қайноғалари Фарғона вилоят прокуратурасида ишлаши, Андижон вилоят Улуғнор туман прокурори ва терговчиси билан тил бириктириб қилган жиноий ишлари бўйича Президент Ислом Каримовга телеграмма юборганлигини айтиб берди.

У «Хусан Рўзиматов Ҳомид, Содиқ, Султоналилардан кўра жирканч, ифлос одам» деди. Хусан Рўзиматов қайноғаси Марғилон шаҳар ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи Адҳамжон Қурбоновнинг уйида ичкуёв бўлиб Юсуф Шакаржонов кўчасида «Ўрам» маҳалласида яшаркан.

«Яқинда келганида «қайноғам Адҳамхожи жуҳидларнинг уйини сотиб олиб, қурилиш қилаётган пайтида усталар жуда ҳам кўп миқдорда кўмилган тиллони топиб олишганда, усталарга катта пул бериб, ҳеч кимга айтмасликларини илтимос қилиб чиқариб юборган. Топилган тиллаларни давлатдан яшириб қутуриб кетди.

Ёзни бошида қизини тўйини даҳшатли қилиб ўтказганди, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан уйида босқинчилик бўлиб худо кўрсатди, уйидан чиққан тиллаларини давлатга топширмасдан яширганини текширтириш керак, қайси усталар ишлаганини билиб берсам, ўша усталар билан гаплашмайсизми?

Фақат бу маълумотларни мандан олганингизни ҳеч кимга айтмайсиз» деганида унинг қанчалар жирканчлигига яна бир бор амин бўлдим. Шунинг учун ундан ҳазар қиламан» деганди.

Ҳақиқатан ҳам Мўътабар Тожибоевага Хусан Рўзиматовнинг ялтоқланиши шубҳали эди.

Мўътабар Тожибоева хибсга олинишидан бир соат аввал ҳам биз билан Ирландияга кетиши юзасидан гаплашганимизда кўнгли хижиллигини, Ирландияга юбормаслик учун ҳар қандай фитна уюштирилиши мумкинлиги, ҳаттоки йўлда 2003 йилдагидек автоавария уюштиришлари ҳам мумкинлиги, ёки Андижонлик Абдували қоридек самолётга чиқиб қайтиб тушмаслиги ҳам мумкинлигини айтиб асосан фалокатга учраши мумкинлигидан ҳавотирланаётганди.

Тожибоева хибсга олинганидан буён унинг хибсга олинишига сабаб бўлган холатлар ҳақида турлича тахминлар юрибди.

Баъзи зиёлилар билан гаплашиб қолганимизда «Моҳият» газетасида Кумуш Мирзакаримова таҳаллуси билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва Хавфсизлик масалалари бўйича кўмита раиси ўринбосари – Қўқон шаҳар хокими Маъруф Усмонов ҳақида ёзган мақоласи учун қамалганини айтишмоқда.

Республика «Мулкдор» иқтисодий газетасининг бундан бир йил аввалги, яъни 2004 йил 17–декабрь кунги 51–сонида «Масъулиятсизлик» номли танқидий мақолада жиноят содир этганликлари яққол баён қилинган кимсалар, «Бузоқнинг югургани сомонхонагача, опачанглар билан чираниб, 2005 йил сентябрь ойида вилоят прокуратураси олдида прокуратуранинг муассислигидаги «Адолат йўли» газетаси журналистларини истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказиб нимага эришдиларинг?

Мана «Мулкдор»даги мақоладан кейин прокуратура жиноятчини қамади, қалайсизлар энди?!» дея бизни мазахлашгача боришди. Қолаверса, ушбу мақолада кўрсатилган важларни ўрганиб чиқсангиз эди, Сизларга ушбу ишнинг орқасида қанчадан–қанча жиноятчи амалдорлар борлиги, қолаверса хозирги кунга қадар кетма–кет жиноят содир қилиб келаётган қонунбузарлар борлиги, уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмай келинаётганлиги ҳам аён бўлар эди.

12–декабрь куни Озодлик радиосига берган интервьюсида Ўзбекистонни тарк этаётган Ҳалқаро Хюман Райтс Вотч ташкилотининг вакиласи Алисон Гел хоним Ўзбекистондан кетиш палласида Мамлакатда демократияни ривожлантиришга ҳисса қўшган фаол фуқаролар, яқин дўстлари панжара ортида ўтирганликларидан ачинишини гапирди.

Уни азоблаётган хибсдаги қадрдонлари ичида Мўътабар Тожибоева номини ҳам тилга олиб, «Панжара ортидаги қадрдонларим, биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз» дея титроқ овоз билан гапирганида кўзимдан ёш чиқиб кетди. Наҳот ўзбек амалдорлари хўрлаётган бир аёл тақдири хорижлик меҳмонни шунча изтиробга солса.

Биз Марғилонлик йигитлар жасоратли, қўрқмас ҳамшаҳримиз Мўътабар Тожибоевани хибсга олинишига сабаблар жуда ҳам кўплигини, буни билиш учун Фарғонага ташриф буюриб, Мўътабар Тожибоевани таниган, билган, эшитган инсонлардан унинг ҳақидаги фикрларимни ўрганишларингизни, қолаверса у ҳимоя қилган фуқароларни, ҳиссадорларни, аёлларни, мулкдорларни, жамики ҳимояга муҳтож бўлган камбағал бечораларни ҳимояси учун олиб борган саъйи харакатларини ўрганиб чиқишларингизни хоҳлар эдик.

Ана шунда Мўътабар Тожибоева ҳақиқатпарвар аёл эканлиги сизларга маълум бўлади.

Биз Мўътабар Тожибоевага фитна уюштириб уни қонунга зид равишда хибсга олишда нафақат «Моҳият»даги мақола, 2005–йил сентябрь ойида вилоят прокуратураси биноси олдида ўтказган пикетимиз, балким жуда ҳам сабаблар кўплигини биламиз.

Ўзининг қари ва касалванд отасини калтаклаб, қарғиш олиб оқ қилинган, оқпадар Тоҳир Мамадаминовни ҳам, улар билан биргаликда Марғилоннинг ичкуёв «Хомид»и Хусан Рўзиматовни ҳам Тожибоевага фитна уюштиришда ташкилотчилардан бири деб хисоблаймиз.

Хусан Рўзиматовдек жирканч кимса бизнинг шаҳримизда яшашидан ор қиламиз.

Ҳақиқат, адолат учун курашган, камбағал, бечораларнинг ҳимояси учун жон фидо қилган Мўътабар Тожибоева билан фахрланамиз.

Марғилонлик йигитлар номидан Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоят Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш кўмитаси аъзолари:

Фарход Охунбобоев, Қориев Улуғбек ва Алиёров Муҳаммадали

15.12.2005. Margilonlik Kumushbibi hanuz qamoqda

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.