Ғанихон Маматхонов: «Ўзбекистонлик Анжела Девисни қутқаринг!»

Снимок,,,,,,,

Куни кеча бир амалдор ҳуқуқингизни бузганда дарҳол Мўътабар Тожибоева хонадонига бош уриб боргансиз. Тонг саҳар ҳам, ярим кечаси ҳам хонадони бечора мазлумлар учун очиқ бўлган Мўътабар Тожибоева бугун қамоқда. У 08.10.2005 йил куни эрта тонгда Ирландияда ўтказиладиган Ҳалқаро симпозиумда иштирок этиш учун самолётда Москвага учиб кетиш учун Тошкентга кетиши керак эди. Биз сизлардан Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмак беришларингизни сўрашдан олдин уни қамоққа олинишига асос бўлган сабаб ҳақида бироз тўхталайлик.

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси, 6-уй Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Ҳалқаро, маҳаллий матбуотларга, ўзбек ҳалқига

МУРОЖААТНОМА ТЕЛЕГРАММА

Қачон ҳалқ бўласан, эй сен ўзбегим! Ўзбекистонлик Анжела Девисни қутқаринг!!!

Ўзбек ҳалқининг ҳимоя қалқони – Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмакка қалқи ўзбегим!

27–октябрь 2005 йил

Бугунги кунда Фарғона водийсидаги маъмурий органлар, маҳаллий хокимият амалдорлари томонидан қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари топталган камбағал, мазлумларнинг ҳимоя қалкони бўлиб келган, камбағал бечораларни ҳимоя қилиш жараёнида жуда катта идораларнинг амалдорларини халоватини бузганлиги учун ўзига душманлар орттирган инсон ҳуқуқи ҳимоячиси – ўзбек қизи Мўътабар Тожибоева бугун ўша қонунбузар амалдорлар қўлида, яъни қафасда.

Куни кеча бир амалдор ҳуқуқингизни бузганда дарҳол Мўътабар Тожибоева хонадонига бош уриб боргансиз. Тонг саҳар ҳам, ярим кечаси ҳам хонадони бечора мазлумлар учун очиқ бўлган Мўътабар Тожибоева бугун қамоқда. У 08.10.2005 йил куни эрта тонгда Ирландияда ўтказиладиган Ҳалқаро симпозиумда иштирок этиш учун самолётда Москвага учиб кетиш учун Тошкентга кетиши керак эди. Биз сизлардан Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмак беришларингизни сўрашдан олдин уни қамоққа олинишига асос бўлган сабаб ҳақида бироз тўхталайлик.

Тохир, Отабек исмларига доғ туширган бир кимса «Мўътабар Тожибоева мени ўлдириб юбориш, қаматиш билан қўрқитиб 1 миллион сўм талаб қилаяпти» деб Фарғона вилоят прокуратурасига 06.10.2005 йил куни шикоят ариза билан борганмишу, вилоят прокурорининг 1–ўринбосари О.Аҳмаджонов шикоятчини дарҳол қабул қилиб Тохир Мамадаминовни вилоят прокуратурасига олиб борган 350000 сўмни дорилаб Мўътабар Тожибоевага беришни тайинлаб Тохир Мамадаминов қўлига қайтариб берганмиш.

Вилоят прокуратурасидан дориланган пулни олган Тохир Мамадаминов 06.10.2005 йил куни кечкурунгина Мўътабар Тожибоевани хонадонига ундан олган пули 350000 сўмни унга бергани борган.

Шу ўринда жумбоққа дуч келасан киши: Тохир Мамадаминов Мўътабар Тожибоева билан 06.10.2005 йил куни кеч соат 21ларда Мўътабар Тожибоевани хонадонида учрашган, холос. Унгача Мўътабар Тожибоева ва Тохир Мамадаминовлар 2004 йил кеч кузидан буён умуман учрашмаган, гаплашишмаган.

Тохир Мамадаминов Мўътабар Тожибоева билан биринчи учрашиб гаплашган куниёқ вилоят прокуратураси амалдорлари томонидан дорилаб берилган пулни Тожибоевага берган.

– Нима учун Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари Мамадаминовдан «Мўътабар Тожибоева сизни қачон, қаерда учратиб қўрқитди?» деб сўрамасдан, дарҳол Мўътабар Тожибоевага бериш учун Мамадаминов олиб келган пулни дорилаб беришяпти?

– Нима учун товламачилик жиноятини содир этганликда гумонланаётган биргина аёлни жиноят устида ушлаш учун Тожибоева Мўътабар яшаган Зуҳро кўчаси 31–уйни ўта хавфли жиноятчини ушлайдигандек бутун бошли қуролланган, маскали шахслар қуршаб олишди?

– Мўътабар Тожибоева жиноят устида қўлга олинган экан, нима учун унинг қонуний ҳуқуқлари оёқ ости қилиниб, битта қўнгироқ қилиб адвокат чақиришга рухсат беришларини сўраса, рухсат беришмади?

– Нима учун Тожибоева яшаган хонадонни ўзини иштирокида тинтув қилишмади?

– Нима учун Тожибоевага умуман алоқаси бўлмаган қизи ва куёвининг хонадони ғайриқонуний тинтув қилинди?

– Нима учун Мўътабар Тожибоевани ва уни қизи яшайдиган хонадонларни тинтув қилиш учун асос бўладиган прокурор қарорини талаб қилсаларда таништирилмади?

– Тожибоева қўлга олинган пайтдаёқ адвокат талаб қилган бўлишига қарамай нима учун Тожибоеванинг ҳимоя ҳуқуқи бузилди?

– Вилоят ИИБга олиб борилганда нима учун Мўтабар Тожибоева талаб қилган эмас, ўзлари хоҳлаган адвокатни Тожибоева ҳимояси учун жалб қилишди?

– Мўътабар Тожибоева 06.10.2005 йил куни дориланган пулни олган пайтида нима учун прокуратурадагилар Мўътабар Тожибоевани жиноят устида қўлга олишмади?

– Нима учун Тохир Мамадаминов Мўътабар Тожибоевага бериш керак бўлган дориланган 250000 сўм пулни Мўътабар Тожибоевага 07.10.2005 йил кунигина берди?

– Тохир Мамадаминов 06.10.2005 йил куни «М.Тожибоева 1 миллион cўм беришни талаб қилиб, ўлдириш билан қўрқитяпти» деб шикоят ариза берган бўлса, нима учун М.Тожибоевани 06.10.2005 йил куни 1 миллион сўм дориланган пул билан жиноят устида ушлай қолишмади?

– Вилоят прокуратурасидагилар 06.10.2005 йил куни тадбир ўтказиш учун атиги 1 миллион сўм пул топа олмадиларми? Ёки 06.10.2005 йил куни Мўътабар Тожибоевани жиноят устида қўлга олсалар, кейин фош булиб қолишларидан, яъни Тохир Мамадаминов Мўътабар Тожибоева билан учрашгунча вилоят прокуратурасига Мўътабар Тожибоева ўлдириш билан қўрқитганлиги ҳақида ариза бергани, яъни прокуратуранинг Мўътабар Тожибоевага қарши режалаштирган фитнаси фош бўлиб қолишидан чўчишдими?

– Андижон вилоятининг Улуғнор туманида яшовчи фуқаро Тохир Мамадаминов Мўътабар Тожибоевани йўқ қилиш учун прокуратура тизимидагилар жон жаҳдлари билан харакат қилаётганликларини қаердан билди?

Бундан бир ой аввал вилоят прокуратураси амалдорларини қабул қилишларини талаб қилиб, Мўътабар Тожибоева бошчилигида пикет ўтказган ҳиссадорларни вилоят прокуратурасидан ҳеч ким қабул қилмаганди.

Вилоят прокуратураси муассислигидаги «Адолат йўли» газетаси журналистларининг жиноий кирдикорларига қарши ўтказилган пикет қатнашчилари ҳақ бўлганликлари туфайли ўша пикет ўтказилган куни вилоят прокуратурасидагилар ёппасига пахта теримига кетганликларини, вилоят прокуратурасида ҳеч ким йўқлигини баҳона қилишганди.

Ёвуз ниятли кимсалар тез топишишлари ҳақида турлича ҳалқ мақоллари мавжуд. Ҳалқ мақолларини тинч қўяйликда, Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари қачондан буён ҳуқуқи бузилган фуқароларни додини дарҳол эшитадиган бўлиб қолганликлари билан қизиқайлик.

Балким охирги пайтларда Мўътабар Тожибоева прокуратура амалдорларининг айбсиз фуқароларга нисбатан қийноқлар қўллаб, уларни ўта оғир жиноятларни содир этганликда айблаб, жиноий жавобгарликка тортаётганлик ҳолатларини фош этиб, мамлакат Президенти Ислом Каримов номига юборган телеграммалари хукумат назоратига олиниб, прокуратура амалдорлари фош бўлганликлари учун қасос олмоқчи бўлгандирлар.

Балким Мўътабар Тожибоева маҳкум Аваз Юнусовни ҳимоячиси сифатида уни судда ҳимоя қилаётган пайтида Аваз Юнусовнинг жиноят ишига тикилган 167–189-вароқлардаги Фарғона вилояти амалдорларининг Ҳалқаро Терроризм ва Ҳалқаро наркобизнесга алоқадорликлари, Қирғизистон чегарасидан қурол–яроқ ва катта партияларда наркотик моддалар олиб келишга ҳомийлик қилаётганликлари ҳақида билиб қолиб, мамлакат Президентига бу ҳақда телеграмма юбориб, ҳалқаро терроризм ва ҳалқаро наркобизнес ҳомийлари хисобланмиш, яъни жиноят ишидаги ўта муҳим хужжатга бахо бермаётган, чегарадан наркотик моддалар ва қурол олиб келиб сотишга ҳомийлик қилган чегара ходими Джайсанов Ғофур, божхона ходими Қодиров Қурбоналиларга жиноят иши қўзғамаган вилоят прокуратураси амалдорларига чора кўришни сўраб қилган мурожаати сабаб бўлгандир!!!

Балким Фарғона вилояти прокуратураси ходимлари Муҳаммад Абдуллажонов, Раҳмат Абдураҳимов, «Адолат йўли» газетаси таҳририяти ҳақиқатга тўғри келмайдиган, бўхтонларни матбуотда «Дамас даъвоси» номли мақола орқали чоп этиб, Фурқат туманилик оддий ҳамшира Хуршида Мелиевани шаънини булғаб ўзларининг ғайриқонуний хатти–харакатлари билан Хуршида Мелиевага етказган 100000 сўм маънавий зарарни тўлашларини талаб қилиб, вилоят прокуратураси амалдорлари Муҳаммад Абдуллажонов, Раҳмат Абдурахимов ва «Адолат йўли» газетасини Хуршида Мелиевани ишончли вакили сифатида фуқаролик судига берганлиги Мўътабар Тожибоевадан қасос олишга сабаб бўлгандир!!!

Балким Фарғона вилоят ИИБнинг терговчиси Пирмуҳаммад Ҳайдаровни хибсга олиш учун вилоят прокуратурасининг коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимларининг жиноий кирдикорларини фош этиб, 18 август 2005 йил куни Мамлакат Президенти Ислом Каримов номига «Зудлик билан милиция ҳақидаги қонунни қабул қилинг – Ўзбек хукуматининг содиқ хизматчиси милиция терговчисини ҳимоя қилинг» деб номланган баёноти юбориб, унда Пирмуҳаммад Ҳайдаровга нисбатан қилинган ваҳшийликлар ҳақида ёзганлиги учун ўч олмоқчи бўлгандирлар!!!

Ҳаммага маълумки, Мўътабар Тожибоева бирор одамга «Сизни ҳуқуқингизни мен ҳимоя қилиб берай» деган таклиф билан чиқмаган. Аксинча ҳуқуқи поймол бўлганлар Мўътабар Тожибоева ортидан қувиб юрардилар. Мурожаат қилувчиларни муаммоси билан шуғулланишга вақти етмаслигидан нолирди. Мурожаат қилувчилар оқими кўплигидан қийналарди, у умуман бирор кун дам олмасди, ололмасди. Мурожаат қилган одамлардан ҳеч қачон умидвор бўлмасди, аксинча ундан асосан камбағал, бечоралар нажот топишарди.

Тохир Мамадаминов прокуратурадагиларга қилган мурожаатида Мўътабар Тожибоева Тохир Мамадаминовдан аслида 5 миллион сўм талаб қилганмиш, бу 5 миллион сўмни Тохир Мамадаминовни ўзини ҳуқуқини қандай ҳимоя қилишни ўргатгани учун талаб қилганмиш.

Мўътабар Тожибоевани камбағал бечораларни ҳимоячиси бўлганлигини жуда яхши билган вилоят прокуратурасидагилар Тожибоеванинг уйидаги барча хужжатлари, компьютер ва бошқа нарсаларини олиб кетиб, «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ташкил топган кундан буён, яъни 2000 йилнинг январ ойидан бошлаб Мўътабар Тожибоевага ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишини сўраб шикоят ариза билан мурожаат қилган фуқароларни деярли барчасини вилоят прокуратурасига ва вилоят ИИБга олиб бориб, қўрқитиб, Мўътабар Тожибоевани қандай топганлигини, қанча пул берганлигини, Мўътабар Тожибоевадан унга берилган пулларни ундириб беришларини айтиб, фуқаролар ҳеч қандай пул бермаганликларини айтганларида уларни сўкиб, ҳақоратлаб, ҳаттоки уриб, Мўътабар Тожибоевага қарши кўргазма беришга мажбур қилинмоқда.

Чунки Тохир Мамадаминовга ўргатган гапларини исботлаш учун уларга яна далиллар керак. Бунингдек сохта кўргазмаларни расмийлаштиришда 13.05.2005 йил куни Мўътабар Тожибоевани алдаб, уйидан олиб кетиб, 71 соат ғайриқонуний хибсда сақлаб турилишига жонбозлик кўрсатган вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Хошим Азизов жон–жаҳди билан харакат қилмоқда.

Хошим Азизов 20.10.2005 йил куни Мўътабар Тожибоевани олиб юрган ҳайдовчи Мисиралиев Маъмиржонни кечаси 03-00гача вилоят ИИБда ушлаб туриб, уриб, Мўътабар Тожибоевага қарши кўрсатма беришга мажбур қилган.

Ўзбек ҳалқи, азизларимиз. Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпонлар қурбон қилинганда сукут сақладик, Машраб фожеасига сукут сақлаш билан муносабат билдирдик. Бугун адолат учун курашган, сизу бизни ҳимоячимиз, ҳалқи севган қизи – Нобел мукофоти номинанти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро Жамияти аъзоси, «Огоҳ бўлайлик» номли рисола муаллифи, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш учун интилиб, «Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ харакатига асос солган.

У бу харакатлари билан фақатгина хукумат томонидан қабул қилинган Фармонлар, қарорлар, қонунларни маҳаллий амалдорлар томонидан ижро этилишига мажбур қилиб, ҳалқ орасида қонунлар устиворлигига ишонч туйғусини кучайишига ўзини бахшида қилган Мўътабар Тожибоева ҳимояси учун мадад бўлайлик.

Ёшлик пайтимизда Америка ҳалқи озодлиги учун курашгани туфайли қамоққа олинган Анжела Девисни озод қилиниши учун пул йиққанмиз. Копток ёки қўғирчоқ сотиб олиш учун тўплаган пулимизни Анжела Девисни озодлиги учун жон-дилимиз билан берганмиз.

Нима учун ўзбек ҳалқининг Анжела Девиси Мўътабар Тожибоева озодлиги учун ўз хиссамизни қўшмаслигимиз керак.

Ахир Мўътабар Тожибоевани умрини қамоқда чиритиш учун бутун бошли прокуратура, милиция кечаю кундуз тиним билмай харакат қиляпти. Тожибоевани ҳар бир босиб ўтган қадамидан кир қидиряптику!

Сизу бизни ҳимоямиз учун тиним билмай курашган, ҳуқуқий билимимизни оширишимизга кўмак берган, ўзимизни қандай усул билан қонуний ҳимоя қилишимиз мумкинлигини ўргатиб, кўзимизни очган Мўътабар Тожибоева август ойида қизини турмушга чиқарганда тўйхона – Хумо ресторанида маъмурий идоралар вакиллари официант сифатида тўйда овқат ташиб юриб айғоқчилик қилганларига барчамиз гувоҳмиз.

Мўътабар Тожибоева бу тўйни қайси пулга ўтказган деб шундан ҳам кир қидирмоқдалар.

Ўзини уйини сотиб шу пулга Фарғона вилоятида фаолият юритувчи ҳуқуқшунос фирибгарлардан 2500000 миллион сўмга уй сотиб олиб, кейин бу уйдан хайдалган, пулини ҳам қайтариб ололмаган, прокуратураю бошқа мансабдорларга бу фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатишларини ва улардан ўзлаштириб юборилган уйини пулини ундириб беришларини сўраб қилган илтижолари оқибатсиз қолгач, Мўътабар Тожибоевадан ёрдам сўраб мурожаат қилган уйсиз, жойсиз, пулсиз қолган, сарсон саргардон кезаётган 74 ёшли бечора аёл Тожихон Абдурахимова Мўътабар Тожибоевани қамалганлигини эшитиб, «камбағалларни ҳимоячиси бўлган Мўътабархонни нима учун қамашади?» дея ўша заҳоти тил тортмай жон берди.

Агар Мўътабар Тожибоева прокуратура талқин қилаётганидек бойлик кетидан қувиб, ўз ташкилотни бойлик орттириш манбаига айлантирганда эди, оддий ҳалқ вакили камбағал бир бечора унинг қамалганидан изтироб чекиб, жон бермаган бўлар эди.

Абдулҳамид Чўлпон «ҳалқ денгиздир, ҳалқ тўлқиндир – ҳалқ кучдир» деб бекорга айтмаган. Келажакда Абдулла Қодирий–у, Фитрат, Машрабларни ўлимини сукут билан томоша қилган ўтмиш авлод вакилларини қоралаган бугунги кунда «Қачон ҳалқ бўласан, эй сен оломон» дея хушёрликка чорлаган Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ёзганидек, биз ҳам келажак авлод олдида юзимиз шувут бўлиб, бизни ҳимоямиз учун жонини фидо қилган кичик жуссали аёлни, ҳамюртимизни ҳимоя қила олмаганимиз учун лаънат билан тарих китобларига киритилмайлик.

Биз Мўътабар Тожибоевани озодликка чиқиши учун ўзининг баҳоли қудрат ҳиссасини қўшмоқчи бўлган саҳоватпеша ҳамюртларимизга улуғ айём кунларида савоб иш қилиб, Мўътабар Тожибоева учун Фарғона шаҳар Миллий банк (МФО 00493) да Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро Қўмитаси Фарғона вилоят бўлимининг 20212000204276101001 хисоб рақамига маблағ юборишларини сўраймиз.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро Кўмитаси Фарғона вилоят бўлими аъзолари номидан Мўътабар Тожибоеванинг ҳимоячиси

Ғанихон Маматхонов: имзо

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.