Менга нисбатан қийноқ қўллаётган рахбар ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга мажбур бўламан.
Мени қабул қилиб ғайриқонуний ҳатти–харакатлар содир этаётган ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга ва қийноқларга чек қўйишни талаб қилишга мажбур бўламан.
10–сонли тергов хибсхонаси бошлиғи А.Узақовга
Нусхаси: Матбуотларга бериш учун адвокатларимга
Махбус Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ АРИЗА
Мен Сиздан шахсан ўзингиз мени қабул қилишингизни, чунки тергов хибсхонасининг баъзи рахбар ходимлари томонидан менга нисбатан қийноқ қўлланилаётганлигини, бундай ғайриқонуний ҳатти–харакатларга чек қўйишни сўраган эдим.
Лекин Сиз бир неча марта берган аризаларимни оқибатсиз қолдиряпсиз.
Мени қабул қилиб ғайриқонуний ҳатти–харакатлар содир этаётган ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга ва қийноқларга чек қўйишни талаб қилишга мажбур бўламан.
Махбус : Мўътабар Тожибоева
22.11.2005 йил
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish