Дўппифуруш Зайнабитдинов нима истайди?

Зайнабитдинов Саиджаҳон деган бир дўппифуруш танишим бўлар эди (Равоний, Х деган лақаблар билан ҳам ҳануз уни-буни ёзиб туради дейишади).

Бир пайтлар ўзича туғилган кунимга бағишлаб шеърга ўхшаган нарсалар ҳам ёза бошлаганди. Сўнг унга салом, бунақа мақтов керак эмас, деб хат йўллагандим.

Ўшандан кейин думи узун хатлар ёзиб, мендан кўп ҳуқуқбонлар, мухолифатчилар ҳақида фикрларимни сўрайдиган бўлди. Унинг сўроқларида “ков-ковлик”, аниқроғи сассиқ иғво анқиб турар эди.

Жумладан, у кўп бор, Бобур Маликов, Жаҳонгир Муҳаммад, Абдураҳим Пўлатов, Салай Мадаминов, Мўътабар Тожибоева, Толиб Ёқубов сингари кишилар ҳақида қизиқар эди.

Нимагалиги энди уни “қулоқ” дея бошлашгач бироз ойдинлашаётгандай.

Ҳарқалай унинг битикларидан келиб чиқиб, таъмагирона, айғоқчиларга хос хатлар ёза бошлагач алоқани аста – секин уздим. Кейинчалик, у мен қолиб, отам, туғилиб ўсган қишлоғим шаънигача ҳақоратлар ёғдирилган, ҳатто кийган костюмимга жалаб хотинлар каби осилиб бир нималар ёзиб, кўпчилик исловотхона атай бошлаган сайтларда тарқатаётганини танишлар айтиб қолишди.

Мен “тенгсиз билан тенг бўлма, теварак этагинг тезак бўлади”, дейилгандай унга эътибор қилмадим. Лекин у шу кунларда ғоят ҳаддидан ошиб, кўпчилик кўзи тушадиган жойларда беандиша иғвогарликда бардавом экан. Унинг қичиётган жойига тегадиган бир нима кутаётибди чамаси.

Дўппифурушни қаёқдан танийсиз, дея сўраётганлар ҳам кўпайиб қолди. Мен Зайлобитдинга бир нима ёзиб қимматли вақтимни исроф қилиш ниятим йўқ. Уни қаёқдан танийсиз, деганларга жавоб тариқасида қўлимга қалам тутишга мажбур бўлдим.

Хуллас… Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг (ЎИҲЖ) 2000 йиллардаги раиси Толиб Ёқубов водийни яхши биласиз, Қўқон шаҳри, Фарғона, Андижон вилоятларида бўлимларимизни очишга кўмаклашинг, дея илтимос қилиб қолди. Мен яхшиликка бўлса бош устига, дея водий бўйлаб сафар бошладим. Айтилган шаҳар, вилоятларда бўлдим. Жумладан Андижон шаҳар, Чувама кўчадаги дўппидеккина 19- уйда яшайдиган дўппифуруш Зайнобитдиновникида ҳам.

Авлод-аждодларимиздан бир насиҳатга ўхшаган ҳаётий сабоқ қолган. Яъни носфуруш, пистафуруш, кисфуруш ва шунга ўхшаш майдакаш одамлардан сал йироқ юр, дейишган. Лекин мен бу насиҳатга ”ҳамма одам бир одамда”, деган фикр билан унча эътибор бермаган эдим. Айниқса дўппифурушлар одамларнинг азиз бошига заҳмат чекиб бошкийим тикишадику, дегандим.

Энди билаётибманки, “нокасга салом бердим, тўрт танга товон бердим” , деганларидек ҳаммаси эмас Зайнобитдинов каби дўппифурушлар барибир пасткашлигини қўймас экан. У ҳақиқий дўппифуруш бўлганда балки бу каби майда иғвогарликни касб қилмас эди.

Лекин унинг ўзининг айтишича дўппини таглигини Чустдан олиб келиб, устига ўн ҳисса нарх қўйиб чайқовчилик билан шуғулланар экан. Нима ҳам дейсиз, кўршапалак учгани билан қуш бўлмагани каби, дўппифуруш зайлобитдин каби чайқовчилар ким ҳам бўларди?

У Толиб Ёқуб ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун имзоларни нотариус тасдиғидан ўтказишга бериб юборган пулларни қуртдек санаб олар экан, уни ҳуқуқбонликка етаклаган инсонлар юзига оёқ қўйиб, пулларни жиғилдонига ургач, кейинчалик ЎИҲЖга орқа ўгириб, бошқа ташкилотларга ўтиб кетибди деб эшитдим.

Ҳозир эса сал муддат аввал тош отиб юргани бир шахснинг ташкилоти панжаси туширилган расмни орқасига урдириб юрибди, дейишади. У фотосурати кетига панжа урдирган ташкилот раиси ҳақдаги Зайнобитдинов хатини ҳам кези келганда эълон қиламиз.

Дарвоқе, Занйобитдинов нега узоқ вақтдан буён орқаворотдан менга тошлар отиб келяпти? Бу ҳақда анча мулоҳаза қилиб, қаерда уни оғринтириб қўйдим, дея у ҳақдаги хотираларимни иложсиз тиклашга тўғри келди.

Унга кундузи телефон қилсам ишда бўлади, кеч қўнғироқ қилсам ухлаётган бўлади, деган андишада Тошкент вақти билан 20 ларда телефон очсам ўғли келади, қизи олади ўзи йўқ. “Нимадан ранжидингиз”, деб хат ёзсам мум тишлайди.

Охийри балки у ўзи ёзган хатларни сайтда эълон қилсин, дегану мен эса одамларни риоя – андиша қилиб, чоп этмаганим боис хафамикан, деган ўй билан ўзича доно- даҳо-ю аслида эчкига ўхшаб маъровчи чаласаводнинг ёзганларини хатоларини тузатмай эълон қилишни бошламоқчиман.

Уни “Равонийдан равон хатлар”, деган бир умумий сарлавҳа остида эълон қилиб борсакмикан ё ..? Уларнинг қанчалик равон ёки норавонлигига эса ўқувчилар ўзлари баҳо берсинлар.

Ризо Обидов,
“Замондош” сайти асосчиси.

* * *

от Saidjahon Zaynobiddinov
кому rizoobidov@gmail.com

дата 12 сентября 2009 г. 17:47
тема Salom

отправлено через gmail.com
Скрыть подробные сведения 12.09.09

Ризобек хорманг, жахонгашта бўлиб кетибсиз, жуда хурсандман. Хаёт шунака экан. Мен хам Сан-Диеголаргача борганман. Лекин хаётимдаги энг кизиқ холат, Занготадаги зонада тепамиздан боингларнинг учиб утиши эди. Бир куни битта мужикка,

– Анови боингда пассажирлар бизни зонани кўриб нима, деб кетишяпти, биласанми? дедим. У “йўқ”, деди.

Мен унга,

– Тепадан зонамиз худди фермага ўхшайди, улар, “бу канака фермайкин, канака хайвон бокиларкин” деб кетишяпти, дедим.

У,

– Сен кайдан биласан, деди.

– Мен ўзим 10-15 марта учиб ўтганман, хар сафар шундай ўйлаб ўтардим, десам, у,

– Хаааа! Энди билдингми бу ерда канака хайвонлар бокилишини, деб, иковмиз роса кулгандик.

Хуллас, шунака. Баъзан, умри битта махаллада ўтиб кетадиган одамларни кўрсам, айнан сиз эсимга келасиз. Яъни, сиз-у биз, хаётдан ҳеч нолимасак хам бўлади. Хакикий сермазмун хаёт шунака бўлади дейман. Бизникидака хаёт хар кимга хам насиб килмаса керак.

Энди, максадга ўтсак: Мен тўгримда ёзган маколаларингиз учун, кейин, макола ва шеърларимни сайтинингизда чикариб турганларингиз учун катта рахмат! Кўпдан бери сизга хат ёзиш ниятида юрардим, лекин турли сабаблар бўлиб, мавруди энди келибди. Сизни фаолиятингизни кузатиб бораман. Сатираларингизга гап йўк. Шеърларга хам зўр идеяларни топасиз. Шеъриятда янги гоя топиш энг мухим нарса. Гоя топилса у ёги техника, яъни, махорат. Хуллас, тўгри йўлдасиз, ва шундай давом этинг.

Хабарингиз борми йўкми, “Янгидунёда” Тожибоева билан кайикчаларимиз бир оз тўкнашиб колди. Унга карши бир хажвий касида ёзиб кўйганман. Уни Юсуф Жума озодликка чиккан куни таркатаман, деб эълон килиб кўйдим. Бунга жиддий ахлокий сабаблар бор. Хозир мени ўйлантирган нарса, балки, Мўтабар мен ўйлаганчалик масдир?

Балки, катта маблагларга эга бўлиб, мухтожларга ёрдамлар бераётгандир, жумладан, Юсуф Жуманинг оиласига хам? Унда мен, билиб-билмай нохакдан дилига озор бериб кўйган бўлмай. Агар шуларга оид бир-нима билсангиз, ўртоклашсангиз, жуда миннаддор бўлардим.

Лекин, хозирча Ўзбекистонга бронта кийналган сиёсий махбусга, хеч йўк 10 доллар жўнатганлигини эшитганим йўк. Тўгри, Мартин Энналс премиясини тўла Санжар Умаровнинг ўглининг фондига ўтаказилганлигидан хабарим бор. Лекин бу сценарий бўйича килинган. Ўзининг юрагидан чикариб килган жестлари борми?

Илтимос, Ризобек, “Родина должна знать о своих героях” деган русларнинг гапи бор. Лекин, очигини айтсам, унга карши бир оз кизиб хам колдим. Франс Интернационал радиосига 50000 (эллик минг) дан ортик одамларга ёрдам бердим, дегани менга, очиги, ёкмади. Ёкмадики, нарёги йўк. Мен-ку майли, бу ерда эшитганки одамни фигони чикяпти. Шунинг учун Мўтабархон хакида яхши гаплар хам эшитиб, бир оз енгиллайлик деовдим.

Энди бир йўла Толиб аканинг сизга карши ёзган маколаси хакида кискача айтиб ўтай. Сизни кўллаб, мен “Янгидунёга” изох жўнатгандим. Юсуфбой, шу ерга келганда сал холислик принципидан чекинди, яъни, изохимни кўймади: 2000 йили биз Андижонда биринчи бюллетенимизни чикаргандик. Сўнги сахифасида, Избосканда отишмада халок бўлган, милиция подполковниги Баходир Хошимовнинг якинлари ва хамкасбларига таъзия билдиргандик, яъни, никролог бергандик.

Ишонсангиз, Толиб ака “Нимага мента никролог бердиларинг” деб, бизни хуноб килиб ташлаганди. Мен “Уям одам-у”, деганимда, русча килиб, “мент есть мент” деганди. Ўзига келганда ўзгаришни каранг. Мен уни укаси мелисалигини шу, бандачилик килганидан билдим. Майли, Худо рахмат килсин. Уям одам. Лекин Толиб аканинг нохолисликларига гохида хайрон коламан. Унака десак, бошкалар хам колишмайди. Майли, хаммалари Худога хавола.

Хатни энди якунлайман, анча чўзилиб хам кетди. Буни атай килдим дейишим хам мумкин, чунки олдингизда хат карздорлигим туйғусидан сал кутулай дедим.

Сог-саломат бўлинг! Вактингиз бўлганда жавоб ёзворинг. Хайр!

Хурмат билан Саиджахон.

*******

от Saidjahon Zaynobiddinov
кому Rizo Obid

дата 15 октября 2009 г. 17:28
тема Re: Рахмат, ва хат
отправлено через gmail.com

Рахмааат! Яхши гапларни эшитиш, яъни, ўқиш яхши. Яна рахмат! Чориев хакида фергана.руда хабар бор экан, кеча ўқиб, изох ёзворгандим “Пока Х” ном билан, Данил кўйган бўлса керак, хали ўзим ўқиганим йўқ лекин. Очиб кўрарсиз.

Толиб Ёкубовдек муттахам одам бўлмаса керак. Пўлатов ундан колишмайди-ю, лекин ТЯ уни ярим йўлда колдиради. Нимага денг, Пўлатов хар холда сал дийдаси тўқроқ. Менга камоқдан чикканимда 150 доллар жўнаттирган. Дилмурод Мухитдиновга 200 жўнатди, кейин яна 200 тўйига жўнатди, пулни шахсан ўзим олиб бориб бердим.

ТЯ бунака ишни килишга мутлако ожиз, пулни ўлгидек яхши кўради. Билишимча, 2001 йили Пўлатов ТЯга 9000 доллар жўнатган “Бирликни” рўйхатдан ўтказиш ишлари билан шуғулланишга. ТЯ бу пулни топ-тоза еб, сингириб юборган. Кейин ставка Василага қилинган. Васила канча пул олган билмадим, лекин у осонрок “эзгуликни” рўйхатдан ўтказиб, ўзига чорбок килиб олди. ТЯ бундан шу кунгача жунини юлиб келади. Аввал, ОПЧУни ўтказмасаям грантлар олиб, маза қилиб юрувди. Лекин замон ўзгариб, ОПЧУни рўйхатдан ўтказмаганлиги ТЯни банқрот қилди. Бўлаётган жанжалларни илдизи ўша йилларда.

( Давоми бор )

https://salay.wordpress.com/2011/04/11/zamondosh/#more-223

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.