Франция-Ўзбекистон: Лоран Фабиус ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўртасидаги махфий учрашув

Пайшанба ва жума, 6 ва 7 ноябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазирли Лоран Фабиус ҳамда Франция парламентининг Сенати ва Миллий мажлиси аъзолари билан махфий равишда учрашиши керак.  

АСАТ ва “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси франциялик расмийларнинг систематик равишда қийноқ қўллаб келувчи режим вакили билан учрашишлари юзасидан ҳайрат ва чуқур хавотир билдиради.

На Лоран Фабиус ва на Франция парламентининг Сенат ива Миллий мажлиси кун тартиби ҳақида маълумот йўқ эди. АСАТ ва “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси буни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий кун тартибидаги маълумот орқали аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу вазирлик Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Франция ташқи ишлар вазири, Сенат ва Миллий мажлис аъзоси ҳамда француз бизнес-уюшмаси вакиллари билан учрашишлари кераклиги ҳақида маълум қилган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан ташқари бу маълумотни фақат “MEDEFInternational” ташкилоти ҳам очиқлади. 

ACATнинг Осиё бўлими раҳбари Кристин Ларок фикрича, “Кўпчилик ғарблик раҳбарлар ўзбекистонлик юқори мартабали амалдорлар билан учрашишдан ўзларини олиб қочиб тўғри қиладилар. Франция ҳокимиятининг энг юқори мартабадаги вакиллари бугун бундай учрашувларни қаттиқ махфийлик  шароитида ташкил қилишлари эса одамни ҳайратга ва таажжубга солади. Ушбу ташриф атрофидаги сукунат эса сиёсатчиларинг хижолат тортишларини ва Франция ҳукуматининг ўз жамияти олдида шаффоф сиёсат олиб бормаётганини англатади”. 

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси раҳбари Надежда Атаева қуйидагиларни қайд этади: “Мамлакатни 25 йилдан буён бошқариб келаётган Ислом Каримов ҳокимиятига бундай муносабат қилиб бўлмайди, ўзбек ҳукумати дунёдаги энг ёмон ва репрессив режимлардан бири ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқлар систематик характерга эга. БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси бир йил аввал Ўзбекистонни қаттиқ танқид остига олган”.

Ўнлаб ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва тинч фаоллар сиёсий мотивлар билан қамоққа олинганлар. Минглаб инсонлар эса насроний ёки мусулмон сифатида ўз динларига амал қилганлари учунгина озодликдан маҳрум қилинганлар.

 

Париж, 2014 йилнинг 6 ноябри

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • February 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading