41254013-сонли Мўътабар Тожибоевага қарши юритилган жиноят иши жилдларида қолиб кетган «Ўтюраклар клуби»нинг Низомидан кўчирма
Жиноят Кодексининг 216 – «Ўтюраклар Клуби» эпизодига тегишли 41254013–сонли жиноят ишининг 12 жилди 7-8 иш вароқларига тикилган «Ўтюраклар Клуби»нинг 2000 йил 17 январь кунги таcдиқланган Низомидан кўчирма
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон Шаҳар “Зуҳро” маҳалласи худудий бошланғич Партия ташкилоти қошидаги жамоатчилик асосида фаолият юритадиган
“Ўтюраклар Клуби» Н И З О М И
«Ўтюраклар Клуби» шиори: “Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши курашамиз! БИЗ ОГОҲМИЗ!”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон шаҳар “Зуҳро” маҳалласи ҳудудий бошланғич партия ташкилотининг 17 январь 2000 йил кунги йиғилишида муҳокама қилиниб, биринчи йиғилиш баёни билан тасдиқланди.
5. «Ўтюраклар Клуби» аъзоларининг бурчи:
5.1. Клубнинг ҳар бир аъзоси мазкур Низомга амал қилади ва ўзига топширилган вазифани сидқидилдан бажаради.
5.2. Ўз.Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунчиликка қарши фаолият кўрсатадиган – ўз манфаатини кўзлаётган раҳбарга, шахсга, фуқарога қарши курашади.
6. «Ўтюраклар Клуби» бошқарув органи ва унинг ҳуқуқий фаолияти:
6.3. Маҳаллада фуқароларнинг ҳуқуқи паймол этилган ҳолати аниқланса,айбдор шахсларни қонун олдида жавобберишларини таъминлаш, яъни фуқароларнинг онгида мамлакат тараққиётига,фуқароларни ижтимоий муҳофазасига тўсқинлик қилгувчи ҳар қандай куч қонун олдида жавоб беришига ишонтириш,ҳақиқат барқарор бўлишини, адолатсизлик жазоланишини амалда кўрсатишдан иборатдир.
7. «Ўтюраклар Клуби» фаолияти ва уни тўхтатиш:
7.1. Клуб Ўзб.ХДП Марғилон шаҳар Кенгаши томонидан Низоми тасдиқланган кундан эътиборан ўз фаолиятини жамоатчилик асосида бошлайди.
7.2. Клуб Ўз.Республикаси Конституцияси ва қонунчилигига зид фаолият юритган тақдирда ЎзХДП Марғилон шаҳар Кенгашининг қарори билан тўхтатилади.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish