Маъмиржон Мисралиев: Хамдамов Расул жиноятлари ҳақида хабар бераман!

Снимок,,,,,,,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА ТЕЛЕГРАММА

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ғайрат қишлоқ фуқаролар йиғини Ўзбекистон жамоа хўжалиги Охунбобоев кўчаси № 81 уйда яшовчи фуқаро Мисралиев Маъмирхожидан

Ш И К О Я Т  Х А Т И

Амалдаги қонунларга юқори ташкилот раҳбарлари қачон бўйсунади?

Қонун устиворлиги қачон ўрнатилади?

Юқоридагиларни қонуний ўрганиб тегишли шахсларга чора қўрилмас экан, Ўзбекистон колхозидаги аҳолиларга қониқарли жавоб бўлмас экан, норозилик намойиши ўтказишга тайёрмиз.

5 февраль 2005 йил

Мен Олтиариқ туманидаги Ўзбекистон ширкат хўжалигида 2004 йил май, июн, июл ойларида ширкат хўжалиги афтогаражида ишладим. Шу давр давомида ширкат хўжалигида бир неча йиллар давомида бўлиб ўтган воқеалар шохиди бўлдим.

Бу шикоят хатини ёзишдан мақсадим юқори ташкилотларга бир неча бор мурожаатларга жавоб бўлмаганлиги учун умидим сизни ҳал қилади деган ниятдаман.

Жамоа хўжалигига 1989 йилдан Ҳамдамов Расулжон раис бўлиб сайланди. Шу билан бирга унинг бошчилигида бир неча ноқонуний ишлар бошлаб юборилди. Масалан ширкат хўжалигига қарашли 2 та болалар боғчасини нақд пулга сотилди. №1 боғча «Чидгар» маҳалласига жойлашган бўлиб, 3500000 сўм нақд пулга сотилди. Иккинчиси эса «Жаркўрғон» маҳалласига жойлашган бўлиб, уни 3000000 сўм нақд пулга сотиб ширкат хўжалиги кассасига кирим қилинмаган.

Ширкат хўжалиги кассасига кирим қилмасдан 4500000 сўм нақд пулга К-701 маркали трактор сотиб олинди. Аслида «Чидгар» маҳалласидаги боғча болаларга бошланғич мактаб қилиб берилса бўлар эди. Сабаб бошланғич синф ўқувчилари 2 та катта асфальт йўлини кесиб ўтиб, олтита катта анҳор ариқ ўтган кўприк орқали нобоб йўлдан мактабга бориб келишади. Бунинг натижасида кўп болалар йиқилиб, қўл оёқларини майиб қилиб олишган, 2 та бола автоҳалокатга учраб, оламдан кўз юмган.

Раисимиз болаларни икки километрлаб йўл босиб мактабга қатнашларини ўйламади. Ота оналар фарзандларига илҳақ бўлишиб кутишганини эсига ҳам олмади. Ўз манфаатини биринчи ўринга қўяди. Хозирда сот-сотга тушиб қолган раис ширкат хўжалиги гаражини 7000000 сўм нақд пулга Тешабоев Рустамжонга сотиб, бу пулни ҳам ширкат хўжалиги кассасига кирим қилмай, туман хокими Омонов Ноьмонжонга шахсан пулни олиб бориб берган. Буни Тешабоев Рустамжон ўзи ҳам тасдиқлайди. Хоким бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 22 июн куниги қарорига асосан «Нақд пул муомаласини мустахкамлаш ва тижорат банкларини маъсулиятини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорини эшитмаганмикин?!

Шу ширкат хўжалигидаги гаражни пулига қўшни Қирғизистон Республикасидан К-701 русумли тракторни олиб келиб, ширкат хўжалигига 6000000 сўмга ширкат хўжалиги раиси Ҳамдамов Расулжонга ўтказилди. Қолган 1000000 сўм пулни ўзлаштириб олган.

Ширкат хўжалигини 2 автогаражидаги новеслар ҳам ўзлаштирилиб, МТЗ-80 тракторини бошқарув раиси хусусий қилиб олди. 1998 йилдан бошлаб № 8 бригада ерлари № 4 бригада ерлари 2та скважнак, 3та ғишт завод, товуқ ва мол фермалари сотилди. З гектар ўғлига боғ учун олиб берилган. Морт қишлоғидаги ҳар бир ер олувчиларга 1000000 сўмдан сотилди.

Шуларни қаторида участка идораси ҳам сотилиб ходимлар кўчада қолди. Шундан сўнг маҳалла чойхонасини идора қиламиз деган бахона билан олиб қўйди. Бу чойхона маҳалла аҳли билан қурилган чойхона эди. Маҳалланииг кино клубини ҳам бузиб вайрона ҳолига келтирди.

Наҳотки келажагимиз бўлган ёшлар ва катта ёшдаги инсонларга бўлган эътиборимиз шунчалик бўлса?!

Ўз ишидан руҳланган раисимиз хўжалик стадионини (ўйингоҳини) бузиб, 20 сотих майдонини қўрғон қилиб, ўз ўғлига уй солиб берди. Бу ҳам етмагандай хўжалик шийпонини бузиб, ёғочларини олиб кетиб, уй қурган.

Хозирда ширкат хўжалигида 117 гектар боғ бўлиб бир йилда даромади 12000000 сўмни ташкил этади. Тешабоев Толибжон фермерлик қилаётган боғ майдонини бўлиб, “2003 йил ижара учун 950000 сўм ижара ҳақи тўлайсан” деб Раис белгилаб берган. “Шу йил об ҳаво яхши бўлмаганлиги учун 200000 сўм тўласанг бўлади” деб нақд пулни Тешабоевдан олган. Шу жумладан 1 гектар ердан 750000 сўм ижара олмаётган бир пайтда 117 гектар ер учун 12000000 сўм олинса буни қандай тушиниш мумкин?!

“Шу жамоа хўжалигида ишлаганман” деб Аҳронқулов Ҳолиқбуво ўз ёзувчилигини пеш қилиб, одамлардан пул олиб хўжалик учун ер олиб бераман деб алдаб юради. Ўзини 4 гектар боғи бўлиб, шу боғи 4000000 сўмга Маҳаммаджон исмли одамга сотиб юборганда яна ширкат хўжалиги пахта майдонидан 2 гектар ер олган. Бу ер фуқароларнинг қаршилигига қарамай, Аҳронқуловга 80 ёшга тўлганда хоким томонидан совға қилинган.

Ерфуруш бундай инсонларга пахта планини нима кераги бор? Буни хоким ҳам, раис ҳам ўйламади. Чунки айблари борлигини Холиқбуво яхши билади. 2004 йил З март куни текширув натижасида туман прокуратураси томонидан 2003 йил ширкат хўжалиги ғазнасига кирим қилинган нақд пулларни банк муассаси ғазнасига тўлиқ топширилиши текширилганда 95700 сўм, май ойида 28200 сўм ва сентябрь ойида 337000 сўм жаъми бўлиб, 460900 сўм ширкат хўжалиги ғазнасига кирим қилинган нақд пуллар банкка топширилмаганлиги аниқланган. Лекин шунга қарамасдан ҳеч қандай чора қўрилмаган.

Меҳнаткашларни қонун билан ҳимояланадиган ҳақ ҳуқуқларини ва давлат манфаатларини бузилаётганлиги учун Ўзбекистон Республикаси бош Вазири, Бош прокурорига, Республика «Қишлоқ ҳақиқати» газетаси муҳаррири номига бир неча бор мурожаат қилинди. Республика бош прокуроридан 24 Р 11 рақамли 6.08.2004 йил, Вилоят Прокуратурасидан 11-91-804 11.08.2004 йил, Олтиарик тумани прокуратурасидан 1р-204.19.08.2004-йил, Прокуратура ҳузуридаги СВОЖҚКБ бошлиғидан 30.09124-900 сонли натижасиз билдириш хатлари олинди холос. Лекин Республика газетасидан жавоб бўлгани йўқ.

2004 йил 25 августда вилоят хокимлигидан М.Ёқубов рахбарлигида текширув келганини айтишди. Текширув 25 августдан З сентябргача давом этди. Лекин ҳеч қандай жавоб хати берилмади.

Ширкат хўжалиги 2004 йил пилла хосилидан 24641 кг пиллани пилла қурти боқилмай, ҳар бир кг.ми сотиб олинган пилла учун уни сотиб олган шахсларга 10 кг.дан буғдой бериб, сохта хужжатларни тўлдиришда ҳам раис бош қош бўлган.

Хўжаликни балансида ГАЗ-31 автомашинаси бўла туриб, амалдаги қонунларни менсимай, меҳнаткашларни пешона териси эвазига етиштирилган буғдойга ГАЗ-3110 автомашинасини бартер қилиб қайсидир хўжайинни бизнесини юргиздирган ҳам раис.

Ширкат хўжалиги раисининг буйруқлари билан ҳеч қандай шартнома тузилмасдан, тайёр бинога 33518,0 минг сўм траншит счётидан СВА қурилишига деб ўтказиб юборилган.

Агар мана шу далиллар баён қилинган шикоят аризаларимиз қонуний кўриб чиқилганида эди, хозирги кунгача жиноятчи амалдорлар ўз курсисидан озод қилиниб, улар устидан тергов ишлари бошланган бўлар эди. Лекин бундай бўлгани йўқ, Раис ҳеч айби йўқ одамдек ўз вазифасида ишлаяпти.

Ширкат хўжалиги раисини туман хокими Омонов қўллар экан. У кишини Вазирлар маҳкамасида ёки Президент қабулхонасида раҳнамолари бор экан. Уларнинг устидан шикоят тушса бости-бости қилиб юборишаверар экан.

1.Аҳронқулов Х.-2га+4га+4га
2.Зуфаров С.-0,50 га
З.Мирзамуҳаммедов М.-2га+4га+4га
4.Бобоев А. -2 га

Мирзамуҳаммедов М. ва Аҳронқулов Х. ер савдоси билан тирикчилик қилишмоқда.

Жаъми 5га ер туман хокимлигини 22.04.2003 йилдаги № 397 қарорига асосан тасдиқланиб, пахта экиладиган ерлардан ажратиб берилган. Мустабид тузум парчаланди, ширкат хўжаликлари тугатиляпти. Нега ерлар рахбарлар-у, раисларга бору оддий дехқонларга йўқ?

Ўз еримизни хокиму раисларга пора бериб оламизми? Биз мустақил бўлиб қонунларни менсимай қўйдикми ёки оддий фуқарони қонун менсимай қўйдими? Хозиргача қонун бузилишлар, қўшиб ёзишлар, талон-тарожликлар, қариндош уруғчилик, порахўрлик давом этиб келмоқда.

Амалдаги қонунларга юқори ташкилот раҳбарлари қачон бўйсунади?

Қонун устиворлиги қачон ўрнатилади?

Юқоридагиларни қонуний ўрганиб тегишли шахсларга чора қўрилмас экан, Ўзбекистон колхозидаги аҳолиларга қониқарли жавоб бўлмас экан, норозилик намойиши ўтказишга тайёрмиз.

Шикоят хати ёзувчи: Мисиралиев.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.