Божхоначи кийимидаги қароқчилар савдогарларнинг мол-мулкини таламоқда

Снимок,,,,,,,

Т е л е г р а м м а

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй . Президент Девонига.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Вазирлар Маҳкамаси раиси Ислом Каримовга

Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!

Куни кеча аёлларни ҳимояси учун Фармон ва Қарорга имзо чекдингиз. Ўзингиз сессияда қилган нутқингизга амал қилиб ўзининг покизалиги учун хибсга олинган аёлни қутқаринг.

Бундан ташкари Божхоначиларнинг ҳамёнини қаппайтираётган қарорни зудлик билан бекор қилишингизни талаб қиламиз.

Сиз Андижон, Сурхандарё ва Самарканд вилоятларида бўлиб ўтган ташкилий сессияларда ва бошқа анжуманларда маҳаллий рахбарларнинг жиноий кирдикорлари тобора авж олиб, илдиз отиб кетаётганлиги туфайли аҳолининг норозилик кайфияти борган сайин кучайиб кетаётганлигини тинимсиз гапиряпсиз.

Лекин бошқа худудлар эмас, айнан ўзингиз борган жойларда, Яна Сизнинг ташрифингиздан кейиноқ маҳаллий рахбарлар ўз хунрезликларини давом эттиряптиларки, улар бу хатти-харакатлари билан оддий инсонлар онгида Сиз Президентни назар писанд қилмасликларини очиқ-ошкора билдирмокдалар. Одил судлов ҳақида эса умуман оғиз очишнинг хожати йўқ.

Яқиндагина Андижон вилоятида бўлиб ўтган сессиядан сўнг ҳам маъмурий органлар вакиллари хунрезликларини давом эттиряптилар, натижаси ўта хавфли.

Андижон вилояти Қирғизистон Республикаси Билан чегарадошлиги боис кунига минглаб савдогарлар чегарани бузиб ўтиб Қорасув бозоридан савдо-сотиқ маҳсулотлари олиб ўтадилар.

Чегарачилар, божхоначилар учун Вазирлар Махкамасининг 154, 248, 257 ва 295-сонли қарорлари даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Божхоначи кийимидаги қароқчилар савдогарларнинг мол-мулкини таламоқда. Уларнинг жиноий кирдикорларига прокуратура ва жиноят ишлари судлари ҳомийлик қилмоқда.

Жумладан: Марғилон шаҳар Тинчлик кўчаси Тупик 1-6 уйда яшовчи Хусанов Ахатни 10-март куни божхона ходимлари аёвсиз калтаклаганлар. Хусанов ва унинг хотини Андижон вилояти прокуратурасига 11-март куни шикоят ариза ёзган, лекин натижа йўқ.

2004 йил апрель куни Ирматова Мўътабар, Ишонқулова Шахноза, Ирматова Малика ва Усмонова Муаззамлар Андижонлик 17А 68-38 рақамли Дамас автомашинасида Қорасувдан сотиб олган товарлари Билан келишаётган пайтда божхона ходимлари уларни қўлга олишган. Ирматова Малика тўполон қилгани учун уни товарларини дарҳол қайтариб беришган. Ишонқулова Шахнозадан 20 минг сўм пора олиб, товарларидан 25 минг сўмлигини ўғирлаб қўйиб, кейин қайтариб беришган. Усмонова Муаззамни товарларини ҳеч қандай хужжат расмийлаштирмай олиб қўйишган. Ирматова Мўътабарни товарлари хом Ашё бўлсада олиб қўйишган. Усмонова Муаззамни 360 минг сўмлик товарлари изсиз йўқолган.

Ушбу ноқонуний ишлардан норози бўлиб Ирматова Мўътабар «очлик» эълон қилиб, 6 май куни Ҳалқаро матбуотларга интервью берганидан сўнг уни маъмурий жавобгарликка тортишган ва Булоқбоши туман жиноят ишлари суди божхона ходимларининг ўғриликлари, порахўрликлари ҳақидаги далилларни эшитиб туриб, бу далилларга ҳуқуқий бахо бермаган.

12 январь куни эса фуқаро Каримова Азиза Қўқонлик савдогарлар Ахмедов Ғайрат ва Махкамов Шавкатлар Билан биргаликда Ашуров Қиличбек ва Мамажонов Илхом бошқарувидаги Нексия автомашинасида бозордаги шериклари Қаҳҳорова Одина, Дўсматова Хосият, Шокирова Мўътабарларнинг юкини олиб келаётган пайтда божхоначилар томонидан тутилган ва товарларнинг кўпини божхоначилар ўғирлашган.

Каримова Азиза божхоначиларнинг кирдикорларини, жиноятларини фош қилганлиги учун прокуратура ундан ўч олди ва у Жиноят Кодексиниг 182-моддаси 2-қисми «а» банди, 223-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ғайриқонуний равишда қамоққа олинди.

Божхоначиларнинг кирдикорларини фош қилиб кўргазма берган Қаҳҳорова Одина, Дўстматова Хосият ва Шокирова Мўътабарларни аввал ёлғон гувохлик учун Жиноят Кодексининг 240-моддаси билан жиноятчи деб топиш ва суд қилиш билан қўрқитдилар. Савдогарлар ўз фикрларида қатъий турганларидан кейин Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди ва 223-моддаси 1-қисми билан айбладилар. Уларнинг божхоначиларни фош этиб берган кўргазмаларидан аввало Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди, кейинчалик Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди кўз юмди.

Ахмедов Ғайратни, Махкамов Шавкатни, Хусанов Ахат ва юзлаб тадбиркорларни ўзларининг иштирокисиз ғайриқонуний суд қилиб, божхоначи-қароқчилардан ортган товарларни давлат фойдасига мусодара қилган Хўжаобод туман Жиноят ишлари суди раиси Сотволдиев божхоначиларнинг жиноятларини фош этаётган аёллардан ўч олиш илинжида уларга жиноят иши қўзғаш учун 12-апрель куни ажрим чиқариб ишни терговга қайтарди.

Ушбу ажрим ноқонунийлиги учун бекор қилишни сўраб аппеляция шикояти ёзилди. 25-май куни Ушбу иш вилоят судида аппеляция тартибида кўрилиши керак эди. Афсуски Сизни Андижон вилоятида ўтказган навбатдан ташқари Сессиянгиз куни суд бўлмади. Лекин кейинчалик божхоначиларни жиноятини яшириш мақсадида вилоят суди ноқонуний равишда Ушбу ишни аппеляция шикояти муаллифларисиз кўриб чиқиб, ажрим кучида қолдирилибди. Вилоят судининг бу ажрими ҳеч кимга берилмаган.

Хозир терговни вилоят прокуратурасининг маиший бузуқ терговчиси Нуриддин Мадаминов олиб боряпти ва унинг Каримова Азиза Билан жинсий алоқада бўлиш учун қилган таклифини рад қилганлиги учун қалбаки хужжат билан хибсга тиқди.

Жаноб Каримов!

Куни кеча аёлларни ҳимояси учун Фармон ва Қарорга имзо чекдингиз. Ўзингиз сессияда қилган нутқингизга амал қилиб ўзининг покизалиги учун хибсга олинган аёлни қутқаринг.

Бундан ташкари Божхоначиларнинг ҳамёнини қаппайтираётган қарорни зудлик Билан бекор қилишингизни талаб қиламиз.

Азиза Каримовани хибсдан озод қилиб божхона, прокуратура ва суддаги текинхўрларни жазоламас экансиз, водийдаги савдогарлар, оддий ўзбек аёллари, зиёлилари Билан биргаликда Сиз бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб рухсат этилмаган намойишлар, кўча юришлари бошлашга мажбур бўламиз. Ноқонуний кўча юриши ва намойиш ташкил этганлик ва ўтказганлик учун қонун олдида жавоб беришга тайёрмиз.

«Ўтюраклар» Клуби рахбари
Мустақил журналист: Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.