Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга телеграмма очиқ хат № 2

Снимок,,,,,,,

“Ўтюраклар” Клуби раҳбари, мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевадан

ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ № 2

Муҳтарам Рашид Ҳамидович!

1. Мен Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб Олий мажлис сессияларида тасдиқланиб келаётган қонунларни амалда деярли ишламаслигига, бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари паймол этилиши авж олишига асосий айбдор деб Сизни биламан ва 16 –апрелдан бошлаб 1–майгача Сизни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан истеъфога чиқишингизни қатъий талаб қилиб, Республика прокуратураси биноси олдида қонуний йўл билан пикет ўтказаман.

14 апрель 2003 йил

2. 1–майдан бошлаб Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг йиғилиши якун топгунча Сизнинг исътефога чиқишингизни қатъий талаб қилиб очлик эълон қиламан.

3. 4–май куни Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг йиллик сессиясини ёритиш учун бутун дунёдан келган журналистларга ёзма мурожаат билан чиқаман.

4. 24–апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисида 1995 йил 30 –август куни тасдиқланган “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган ҳатти –
ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисидаги қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси прокуратурасини судга бераман.

Сизнинг истеъфоингизни талаб қилишимга сабаб эса Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг олиб бораётган одилона сиёсатига қарши чиққанлигингиз ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбариятининг халқ орасидаги обрўсига путур етказиш учун қилган ҳаракатларингиз, яъни халқнинг мамлакат Президентига ишончсизлик туйғусини кескин кучайишига олиб келганингиз сабаб бўлди.

Мўътабар Тожибоева

“Ўтюраклар” Клуби раҳбари, мустақил журналист

Манзил: Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Зухро кўчаси
31 уй 32 квартира

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.