Давр овози: «Юртбошимизга ҳурмат ва эътиқодим янада ошди!»
Олтиариқ тумани Полосон қишлоғилик Аюбжон Янгибоевнинг қизи Нилуфар Мамлакат Президентига мактуб йўллаган. Унинг мактуби юзасидан Аюбжон Янгибоевни Олтиариқ туман ҳокимиятига чақиртириб, зудлик билан 2 та янги гилам келтиришини буюришган.
Аюбжон Янгибоев уларнинг талабини бажаргач, бу келтирилган гиламларни олиб вилоят ҳокимияти ва Олтиариқ туман ҳокимияти раҳбарлари Президент совғаси деб Янгибоевнинг қизи Нилуфар яшайдиган хонадонга олиб бориб топширганлар ва матбуотларда реклама қилганлар. Бу ҳақда 1998 йилнинг 14 февраль кунги Олтиариқ туман хокимлигига қарашли «Давр овози» газетасининг № 11 сонида газета бош мухаррири Олимжон Хакимов номидан тайёрлаб, чоп қилинган «Юртбошимизга ҳурмат ва эътиқодим янада ошди!» номли мақола исботлаб турибди.
Бу гаплар ёлғонлиги учун норозилик билдирган Аюбжон Янгибоевнинг ўғли Улуғбек Янгибоевни ҳизб-ут-таҳрир диний оқим аъзоси деб газетада туҳмат билан шарманда қилишган. Бу ҳақда 1998 йилнинг 22 апрель куни яна Олтиариқ туман хокимлигига қарашли «Давр овози» газетасининг № 22 сонида Полосон қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ҳайдарали Маматов номидан чиққан «Полосонликларга уят бўлди!» номли мақола исботлаб турибди.
Мўътабар Тожибоева
Oltiariqdagi prezident sovgasi atrofigagi hangomalar
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish