Фарғонада кадрларни «тозалаш» давом этмоқда
Harakat.net
19 November 2004
Бугун Фарғона вилояти йўл қурилиши бошқармаси бошлиғи Бахром Усмонов лавозимидан четлатилган.
Бу истеъфо ташаббуси вилоят хокимининг биринчи ўринбосари, Президентнинг божаси Одилжон Оллоёровдан чиққанлиги айтилмоқда. Бахром Усмоновга қўйилган асосий айбловлардан бири вилоят йўл қурилиши тизимига ажратилган маблағларни Қўқон шаҳрига йўналтирганлигидир.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, Қўқон шаҳрига бундан уч ойча муқаддам унинг укаси Маъруф Усмонов хоким этиб тайинланганди. Йўлсознинг харакатларидан кўзланган мақсад ҳам укасининг мавқеини мустахкамлаш бўлса ажабмас. Аммо бу сийловлар акага қимматга тушди.
Шуни эслатиш лозимки, бундан икки хафта бурун «Ҳуррият» газетасида Маъруф Усмонов фелеътон қилинганди. Эхтимол, Усмоновларга қарши эсаётган бўрон шундан куч олгандир, дейди мухбиримиз.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish