Мўътабар Тожибоева Сайловолди Дастури: Жамоатчилик назорати ҳақидаги қонунни қабул қилиш ва уни ижросига эришиш!
Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси — «Ўтюраклар клуби» эпизодига тегишли 2 жилди жиноят иши иш варақаси 74 вароғига тикилган Мўътабар Тожибоеванинг 1999 йилдаги сайловолди дастури
7-ИПАКЧИ сайлов округидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлигига ташаббускор гуруҳ томонидан номзод Таджибаева Мўътабар Ибрагимовна ҳақида қисқача маълумот
———————————————————————————————
САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ:
– Аҳолини, асосан аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни соғлигини тиклаш, яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Ҳалқаро ташкилотлардан Вилоят учун ажратилаётган грантларни, асосан бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган БМТнинг “Аҳолишунослик” жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағларни Марғилон шаҳри аҳолиси учун жалб қилишга эришиш;
– Шаҳардаги ишсиз қатламни иш билан таьминлаш, асосан ёшлар орасидаги ишсизлик муаммосига барҳам бериш мақсадида вилоят кенгашига, матбуот оркали Республика хукумат идораларига актуал таклифлар билан чиқиш;
– Жамиятимизда адолат мезонини ўрнатишга қарши турган ҳар қандай кучга қарши тўртинчи хокимият хисобланмиш матбуот орқали қақшатгич зарба бериш;
– “Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч маърифатдир”. Ёш авлодни маънавий бой, жисмонан соғлом бўлишлари, турли хил давлат сиёсатига қарши иш олиб бораётган, Мамлакатимиз тараққиёти, гуллаб яшашига ҳасад кўзи билан қаровчи турли диний экстремистик оқимларга тобе бўлиб қолишдан сақлаш учун, Ватан каби муқаддас остонани оёқ ости қилмасликлари учун, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбияланишлари учун вилоятдаги кутубхоналарни, мактабларни юксак тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бадиий асарлар билан таъминлаш муаммосини кўтариб чиқиш:
– Қонунлар ижросини назорати кучайтирилган тақдирдагина жамиятимизда адолат барқарор бўлади, ҳақ қарор топади ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш кафолатланади. Шундагина халқ фаровонлиги учун қатьий қадам қўйилган бўлади. Шунинг учун “Халқ назорати” ҳақида Қонун ишлаб чиқиш ва бу қонунни зудлик билан хаётга тадбиқ этиш масаласини Республика миқёсига олиб чиқишдан иборат.
“Қонунлар ижросини назоратга олсак, мен ўйлайманки ҳаётимизда ўзгаришлар – ижобий ўзгаришлар албатта бўлади”.
Мўътабар Тожибоева
7-ИПАКЧИ сайлов округидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлигига ташаббускор гуруҳ томонидан номзод
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish