41254013-сонли жиноят иши жилдларига тикилган «Ўтюраклар Клуби»нинг 2000 йил 25-январь кунги йиғилиши баёни
Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси — «Ўтюраклар Клуби» эпизодига тегишли 12 жилди 9-10 иш вароқларига тикилган «Ўтюраклар Клуби»нинг 2000 йил 25 январь кунги йиғилиши баёнидан кўчирма
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон шаҳар “Зуҳро” маҳалла ҳудудий бошланғич партия ташкилотининг 17 январ 2000 йил кунги йиғилишида муҳокама қилиниб, биринчи йиғилиш баёни билан қуйидагилар
ТАСДИҚЛАНДИ:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон Шаҳар “Зуҳро” маҳалласи худудий бошланғич Партия ташкилоти қошидаги жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “Ўтюраклар Клуби»нинг шиори сифатида “Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши курашамиз! БИЗ ОГОҲМИЗ!” тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон Шаҳар “Зуҳро” маҳалласи худудий бошланғич Партия ташкилоти қошидаги жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “Ўтюраклар Клуби»нинг Низоми тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон Шаҳар “Зуҳро” маҳалласи худудий бошланғич Партия ташкилоти қошидаги жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “Ўтюраклар Клуби»нинг биринчи ярим йиллик иш режаси тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон Шаҳар “Зуҳро” маҳалласи худудий бошланғич Партия ташкилоти ва БПТ қошида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “Ўтюраклар Клуби» аъзоларининг мамлакат Президенти ва бутун юртдошларга «Биз Сиз Билан – Биз огоҳмиз» мазмунидаги мурожаатини тасдиқлансин.
ЎзХДП Марғилон шаҳар «Зухро» маҳалласи БПТ қошидаги
«Ўтюраклар Клуби» рахбари Мўътабар Тожибоева
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish