Янги ташкилот аъзолари ишни бойкотдан бошлади

6 февраль куни Марғилонда Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари номли янги нодавлат ташкилоти тузилди.

Бундан бир неча вақт муқаддам 72 ёшли Содиқжон Қуронов раҳбарлигида “Халқпарвар” ташкилоти ҳам тузилган эди.

Маълум бўлишича, “Халқпарвар” ва Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари “Ўтюраклар” клубидан ажралиб чиққан шахслар томонидан ташкил этилган. Бундан мақсад эса ҳар соҳада алоҳида ташкилот тузишдир.

Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари ташкилоти соҳадаги қонунбузарликлар, инсон ҳуқуқларининг паймол этилишига қарши курашиш мақсадида ташкил этилди. “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Ўзбекистондаги барча соҳалар каби таълим тизими ҳам инқирозга юз тутган.

Инсон ҳуқуқларини таълим тизимидан бошлаш кераклигини ҳис қилган ҳолда соҳадаги муаммоларни кўтариб чиқувчи янги ташкилот тузилган. Хабарларга қараганда, Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари ташкилотига, асосан, ўқитувчилар аъзо бўлиб кирган. Ташкилотга Қува туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси Йигитали Турдиалиев раҳбар этиб сайланган.

Ташкилот аъзоси, Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳридаги 24-мактабнинг рус тили ўқитувчиси Жамила Юсупованинг айтишича, бугунги кунда муаллимларнинг аҳволи ўта аянчли бўлиб, ойлик маошлар вақтида берилмайди. Бунинг устига, маош меёрдагидай турмуш кечириш учун етмайди. Шунинг учун ўқитувчилар мардикор бозорларига чиқмоқда.

Қува туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси Дилмурод Ҳошимов эса истеъдодли муаллимлар бошқа соҳаларга ўтиб кетаётганини билдирди. Натижада, унинг айтишича, ўқувчилар тобора маънавий қашшоқ бўлиб бормоқда.

Янги ташкилот аъзолари болалар эксплуатациясига қарши бойкот эълон қилди. Яъни улар агар юқоридан болаларни ишлатишга буйруқ бўлса, бу буйруқни бажармасликка қарор қилди.

http://www.ozodlik.org/content/article/1302887.html

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.