Расмий Тошкентнинг махсус хайъати Фарғона вилоятида бўлди
2003 йил 1 ноябрь
Фарғоналик норасмий манбанинг хабарига кўра, сўнгги ойларда Фарғона вилоятида сиёсий-ижтимоий вазият жиддий кескинлашди.
Бу вазият давлат рахбари номига юборилаётган мактуб-мурожаатларнинг кўпайиб кетгани, маош ва нафақаларининг вақтида тўланишини талаб қилганларнинг норозилик чиқишлари, фуқароларнинг ноҳақликларга қарши очлик эълон қилишларида ўз ифодасини топди.
Ушбу вазиятни ўрганиш ва хукумат учун кўнгилсиз воқеалар олдини олиш учун шу кунларда (24 октябрда) Ўзбекистон Президентининг давлат маслахатчиси Турсунбой Худойберганов бошчилигидаги фавқулодда хайъат вилоятда бўлди.
У бу ерда вилоят рахбарлари, ички ишлар ходимлари ва бошқалар билан, хатто ҳуқуқ ҳимоячилари билан сухбатлар ўтказди, текширувлар олиб борди, йиғилишлар қилди, айрим амалдорларни жазолади. Масалан, вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи вазифасини бажарувчи, милиция полковниги Аминжон Тошхўжаев вазифасидан четлатилди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари фавқулодда хайъатнинг Фарғона вилоятига қилган ташрифи, бари бир, бу ердаги мураккаб вазиятни енгиллаштиришга ёрдам беролмаса керак, деган фикрдалар.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish