Пикетчилар мақсадига ета олмади
Турғунбек
“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Андижон туманилик айни пайтда ҳибсда сақланаётган тадбиркор Низомиддин Мирзааҳмедовнинг оила аъзолари клубга мурожаат этиб, ўзларининг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Улар ҳуқуқ ҳимоячиларини пикетда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф этган. Лекин пикетга қатнашиш истагида бўлган 30 га яқин фуқаро прокуратура олдига етиб кела олмаган.
Пикетга чиқмоқчи бўлган аёллардан бирининг сўзларига қараганда, улар манзилга етиб келиши билан ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўраб олинган ва мажбуран машиналарга тиқилиб, келган жойларига қайтариб юборилган.
Ушбу пикетга халқаро ОАВ вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам таклиф этилган эди. Прокуратура олдида ҳозир бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларини эса вилоят прокурори Баҳодир Деҳқонов қабул қилди. У тадбиркор Н.Мирзааҳмедовнинг иши қонун доирасида ўрганиб чиқилиши, бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиларига маълум қилинишини ваъда қилди.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish