Ҳаракат: Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос!

“Ҳаракат” ўзбек миллатининг хоини, адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих бўлган Салой Мадаминга ёрдам бермоқчи: У давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос.

Абдураҳим Пўлатов ва Салай Мадаминов

Ўзбекистонликлар орасида нисбатан кенг тарқалган Фейсбук ижтимоий тармоғида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бўлган, аммо Тошкент марказидаги 53-54 номерли иккита квартира ва битта депутатлик мандати эвазига ўз миллатини … Ислом Каримга сотган, ўз сафдошларни орқасидан пичоқлаган, кейин “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари бўлиб қолган Салой Мадамин ва номи жамоатчиликка маълум бўлмаган қандайдир Олим Мирзаев исмли журналист ўртасидаги телефон суҳбатининг аудио нусҳаси шу кунларда кенг тарқалди.

2016 йилда Ислом Каримнинг ўлимидан кейин кўп вақт ўтмасдан Салой Мадамин ва Олим Мирза Ўзбекистонда юзага келадиган вазиятни муҳокама қилган эканлар. 

Салой Мадамин ўзаро суҳбат даврида лўттибоз шеригига давлат тўнтариши ҳақида гапира туриб, ҳар галгидек ўзида бундай куч борлиги, бунга пул кераклиги хусусида алжирайди.

Москвада экани иддао қилинаётган лўттибоз Олим Мирза эса, пулни бир неча кун ичида етказиш ва мамлакатни эгаллаш учун Қирғизистон, Тожикистон орқали йўлларни очиб ташлашини иддао қилади.

Шўрпешона Салой Мадамин дохил бу воқеа аввал ҳам бир неча марта шу кўринишда содир бўлганини ҳисобга олиб, бу суҳбатга эътибор қаратмаслик ҳам мумкин эди, аммо воқеалар ривожи уни эътиборсиз қолдирмасликни тақозо қилмоқда. Зотан, бу воқеадан қўрқувга тушган унинг бечора Би-Би-Сидаги … шогирдлари кўмагида радио орқали … Шавкат Мирзиёнинг ҳар ерини ялашга тайёрлигини, аудио суҳбатда давлат тўнтаришини назарда тутмаганини такрорлабди.

У ватанга қайтиш истаги, Мирзиёевнинг оламшумул ислоҳотлари борасида гапирибди, ўзининг Олим Мирза билан телефон орқали суҳбати ижтимоий тармоқларда тарқатилишини ДХХ уюштирган провокация эканлигини урғулабди.

Бу калтафаҳмнинг таъкидича, Мирзиёев алоҳида эмиш, унга қарши турган Давлат Хавфсизлик Хизмати бўлакча эмиш. У ноқис ақли билан Мирзиёев ва уни қўриқлаб турган ДХХни икки лагерга ажратмоқчи ва шу орқали Мирзиёевда ўзига нисбатан муҳаббат уйғотмоқчи бўлади.

Ҳолбуки, у аудио суҳбатда “Шавкат жинни ҳокимиятга келса ёмон бўлади” деганини ҳозир Интернетда ҳар ким эшитиши мумкин. 

“Ҳаракат” мухбирларига кўра, Салой Мадамин давлат тўнтаришига қодир амбицияли сиёсатчи ёки сиёсий экстремист бўлганида, бу воқеага бошқача бўёқ бериш ёки унинг кучини эътироф этган ҳолда шунга яраша муносабат зарур бўларди. Аммо суҳбатда ҳам кўриниб турибдики, бу бечора яна ввалгидек пул дардида. Москвадаги аллақандай лўттибоз орқали бирор жойдан бирон нима ундиришни кўзламоқда.

Эътибор беринг, у сохта обрў, ном ва пул эвазига аввалига ўз атрофида қоғоздагина бор бўлган сал кам 100 та ташкилотни бирлаштирган, 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Миллий Нажот Қўмитасини тузганини эълон қилганди.

2010 йилга келиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли қўшин тузганини эълон қилди, аммо қани ўша номлар? Қани ўша инқилобий ташкилотлар?

Гадонинг душмани гадо бўлади, деганларидек, кўриниб турибдики, тожиклар режими айғоқчилари Салой Мадасминдан потенциал куч ясаб, аҳмоқ Ислом Каримни ўйнатгани каби Шавкат Мирзиёни ҳам қўрқувга солиш ташвишига тушиб қолишган.

Ҳартугул, ижтимоий тармоқлар орқали уюштирилаётган ажиотаж шуни кўрсатмоқда. Бечора Салой эса, ҳар галгидек нима қилишини билмай сарсон: шу топда ўзининг алаҳсирашларидан пушаймонда. Қандай қилиб ўзининг давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат қилмаганини исботлайди?

Бу борада Салой Мадаминга илк бора “Ҳаракат” ёрдам қўлини чўзади ва Ўзбекистон ҳукуматига шундай дейди: “Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, у шунчаки лўттибоз!”.

У 1992 йили Нью-Йоркда ўтказилган АҚШ турклари анжуманида Ислом Каримни қурол кучи билан йиқитиш ниятини билдиргани, 1996 йили Ўзбекистон исломчилар ҳаракатининг лидери Тоҳир Йўлдош билан келишиб, Ўзбекистонни куч билан босиб олиш режаларини тузгани ҳам кўпчиликка маълум. 

Тоҳир Йўлдошнинг террористлари 1999 йил февраль ойида Тошкентда терактлар уюштирганларидан кейин, Салой Мадаминнинг бир қатор яқинлари, жумладан, Тошкентдаги Ислом Карим берган 2 та квартирадан бирида қисқа вақт яшаган ва ўзини журналист қилиб кўрсатишга уринган укаси Муҳамаад Бекжон қамоққа ташланди, 15 йилча Ўзбекистон зиндонларида яшади. 

Хуллас, бу ақлдан озган бечорага ортиқча эътибор бериш керак эмас. Бундайлар кўп бўлган, бундан кейин ҳам бўлаверади.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan