Салай Мадаминов Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштириш йўлидаги жиноий режалари ҳақида сўзлайди!

«ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ» ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ ҲАМДА «ИНСОН ҲУҚУҚИ СОХАСИДАГИ ДИКТАТУРА, ФЕЙК ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ» БУТУНЖАҲОН КОАЛИЦИЯСИ ФОШ ЭТАДИ!

Қадрли дўстлар!

“Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг электрон почтасига келиб тушган «Ўзбекистон Халқ Ҳаракати» ва ЭРК «демократик» партияси йўлбошчиси Салай Мадаминовнинг Ислом Каримов вафот этган паллаларида, яъни 2016 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонни зўравонлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўз шерикларидан бири билан давлат тўнтариши қилиш режасини мухокама қилган сирли сухбатларини тинглаб, хулоса чиқаришларингиз учун Сиз азизларимизга тақдим қилишга қарор қилдик!»

Бу аудио сухбатларда Салай Мадаминовнинг турли жирканч усуллар билан ҳукуматни қўлга киритишга уринишлари, унинг жиноий қилмишларида кўмак бериб келаётган матбуотларнинг номлари, кўпчиликка таниш бўлган турли кимсаларнинг исми шарифлари ҳам келтирилганки, Ўзбекистон ҳукумати ушбу сигналга жиддий ёндашиб, текширувлар ўтказиши, керак бўлса жиноят иши қўзғатиши керак деб хисоблаймиз!

Чунки 2016 йил, диктатор Ислом Каримов вафотидан кейин Салай Мадаминов ўзбек халқини Мирзиёев ҳукуматига қарши жиходга, қуролли қўзғалонга чорлагани, унинг кетидан эргашган зомби вакиллари эса мамлакатда янги ҳукуматга қарши бир неча минг кишилик халқ норозилик кампаниялари бошлаб, кўчага чиққанликлари ҳақидаги ёлғон маълумотларни ҳам интернет тармоқлари орқали тарқатиб, дунё ҳамжамиятини чалғитиш учун роса урингандилар.

Салай Мадаминов эса аудио сухбатдаги гаплари учун халқаро матбуотларнинг ўзбек хизматларидаги шогирдлари айтганидек мухолифат лидери сифатида Ўзбекистонликларга, ўзбек халқига изоҳ бериши шарт деб хисоблаймиз.

Ўзбек жамоатчилиги эса чорак асрдан буён сақлаётган сукутини бузиб, Салай Мадаминовдан ҳам, Ўзбекистонга қарши ҳар қандай ахборот хуружлари олиб бораётган гурухлар вакилларидан ҳам Она Ватанимизга қарши содир қилаётган жиноий қилмишлари учун жавоб беришларини талаб қилишни ўрганишлари вақти етиб келди деб хисоблаймиз.

Она Ватанимизнинг ҳимояси учун оёққа қалқинг, токи эртага кеч бўлмасин!

Мўътабар ТОЖИБОЕВА.

 

1. «КАРИМОВ ЎЛДИ. ШАВКАТ КЕЛСА, ЯНА БАТТАР БЎЛАДИ”

5.24 МИНУТЛИК АУДИО СТЕНОГРАММАСИ

 

Салай Мадаминов: Ассалому алайкум.

2-Шахс: Ваалайкум ассалом.

С.М: Хабарингиз борми, бугун ўлди деб хабар келди.

2-Ш: Бу аниқми устоз? Ўшани хозир маслахат қилаётгандик болалар билан.

С.М: Аниқ, аниқ! Чунки Қозоғистон посольствоси ва яна бошқа посольстволардан кўписи тасдиқлади ва уларга хабар кетган. Бутун Ўрта Осиё жумҳуриятлари ҳаммаси “уже поставили известность о смерти его”. Эртага эълон бўлади дейишяпти.

2-Ш: Бўлмаса байрамни (!!!) ўтказмаймизми, бўлмаса?

С.М: Байрам қилиш керак, ҳа!

Эртага официально эълон қилсин байрам бўлади. Хўп бу орада сиз нима қиляпсиз энди?

Халиги айтган группангиз  (!!!) ҳақида айта оласизми?  Нега мендан яширасиз?

Мен бировга айтмайманку! Қайси группангиз?

2-Ш: Йўқ устоз, менга қаранг, хозир бироз сабр қилиб турамиз, уларни (!!!) нияти…

Менимча Азимовни қамашди дейишяпти.

С.М: Қамашди, қамашди, биз буни хабарини бердик.

2-Ш: Энди қамаган бўлса биз учун яхши. Чунки…

С.М: Бир бирини, бир бир, бир бир…

2-Ш: Хозир Қўқонлик болалар билан гаплашсам, улар “Жиззах ва Самарқандни ўзиям кўтариши мумкин (!!!)… га қарши” деб, шунақа дейишди.

Кейин Андижон событияларини ҳам бунга илиш мумкин дейишяпти ҳаммасини.

С.М: Аха. Ўша ў-ў…

2-Ш: Мен энди ўйлаяпман, бизга агарда Азимов бўлганида Азимовга нисбатан ненависть йўқ-ку одамларда.

С.М: Ҳмм.

2-Ш: Азимовни қамалгани …. орқасида катта одамлар борку, бизга яқинлариям бор уларни ичида. Хозир бу шароитда Зокир Алматовни группаси қанақа қилар экан. Ё улар билан гаплашиб олардим?

С.М: Энди билиб бўлмайди. Энди шулар бир бирини охиригача йўқ қилишга харакат қилишади, кураш кетади қаттиқ.

2-Ш: Энди шу пайтда мен сизни олдингизга бораман устоз. Ўтириб, сиз икковимиз гаплашиб оламиз.

С.М: Тезроқ келсангиз яхши бўларди.

2-Ш: Манам бу ерда мана шу масала бўйича кўришяпман одамлар билан. Чунки бу давлатда анави жиннига нисбатан таъсир кучли-ку.

С.М: Аха.

2-Ш: Шуни ман билишимиз керак, нималигини, қанчалигини. Кейин ўшанга қараб мени боришим осон бўлади. Боргандан кейин ўша нимани иккаламиз маслахат қилишимиз керак.

Энди бирлашсак (!!!) бўлади. Ҳамма кучларимизни бирлаштирсак бўлади.

С.М: Яхши бўларди, ха. Ўшани тезроқ…

2Ш: Мени Қирғизистонда, Тожикистонда возможностларим (!!!) кўпку жуда…

С.М: Яхши ўшани (!!!) тезроқ ҳал қилсак, чунки вақт зиқ (!!!) Кўриб турибсизку. Тезроқ ҳаракат қилишимиз керак.

2-Ш: Эртага маълум бўлиши билан 2-3 кунни ичида етиб бораман.

С.М: Ха, яхши.

2-Ш: Агарда бу ҳақиқат бўлиб қоладиган бўлса устоз, энди устоз дўстми, душманми кимки ташқарида бўлса ҳаммасини срочно Истанбулда (!!!) тўплашга тўғри келади.

С.М: Йўқ, проблема эмас бу ерга тўплаш. У ёққа бориш учун биз тамал, асос қўйишимиз керак. Асос нималардан иборат (!!!) экан?…

2-Ш: Энди устоз (!!!) …

С.М: Энди бу ерда биз… бу ерда, бу ерда…

2-Ш: Сиз ҳаракатни қилаверинг, бу ёғини (!!!) мен ҳал қилиб бераман.

С.М: Бу ерда биз тўплаймиз, сразу тўплаймиз, иншаоллоҳ!

2-Ш: Хозир энди ака… устоз, бу нарса тўғри бўлиб қолиши мумкин-да, информация эртага чиқадиган бўлса.

С.М: Аха.

2-Ш: Ўшанга сиз ҳам хозир “ЯҚИНЛАР” билан, ҳаммаси билан маслахат қилиб турсангиз, мен Тожикистон, Қирғизистон орқали (!!!) йўлни очиб бераман.

С.М: Яхши, иншаоллоҳ! Ўша финансни (!!!)…

2-Ш: Эртага маълум бўлса индинига етиб бораман устоз.

С.М: Энди финансни (!!!) ҳал қиламиз, ҳал қилишимиз керак ўшани.

2-Ш: Хозир ўшани сиз бошлиқ бўлиб, иккаламиз қилсак қиламиз устоз. Биласиз-ку мени возможностларимни (!!!).

С.М: Қани тезроқ келинг. 2-3 кун, қанча тез бўлса шунча яхши.

2-Ш: Эртага шу нарса тасдиқланса устоз, эртага кечқурун ёки индинига учаман.

С.М: Тамом, кутаман мен сизни иншаоллоҳ!

2-Ш: Эртага мен бу ердаги одамларим билан келишиб олишим керакда (!!!) Срочно, ўзингиз биласизку.

С.М: Табиий, табиий.

2Ш: Агар бу бўладиган бўлса финанс (!!!) ҳам осонроқ бўладида.

С.М: Иншаоллоҳ! Иншаоллоҳ!

2Ш: Энди бу ердагилар, бизникилар, учтўртта одамлар бор. Агарда мен буни ташкил қилиб, сизни олдингизда эканлигимни кўришса (!!!) финанс очилади.

С.М: Тамом. Тамом. Чунки анави ифлос келса янаям баттар бўлади, Шавкат келса.

2-Ш: Устоз, бунга йўл қўймаймизда, ўшанинг учун ҳам мен сизни олдингизга бормоқчиман.

С.М: Иншаоллоҳ! Қани тез келинг, кутаман!

2-Ш: Ўшанга сиз ўйлаб кўраверсангиз хозир, энди бунга пича вақт керакку, агарда нима бўладиган бўлса устоз, уни икковимиз ўтириб, маслахат қилиб оламиз. Келишгандан кейин у нимани қиламиз.

С.М: Тамом! Бўпти.

2Ш: Мен бу ерда пулни (!!!)…  Менга пул берадиган одамларим (!!!) бор.

С.М: Иншаоллоҳ! Иншаоллоҳ! (!!!) Кутаман! Тез кутаман!

2-Ш: Бўпти устоз, бирорта янгилик бўлиб қолса телефон қиларсиз.

С.М: Бўпти, хўп. Саломат бўлинг.

2. «$ 100.000.000! $ 100.000.000 КЕРАК ЯНА, КАМ ДЕГАНДА”

5.13 МИНУТЛИК АУДИО СТЕНОГРАММАСИ

 

2-Ш: Ало.

С.М: Ало эшитаман.

2-Ш: Ассалому алайкум.

С.М: Ваалайкум ассалом.

2-Ш: Тузукмисиз? Ман телефон қилиб, бир хол аҳвол сўраб қўяй дедим.

С.М: Яхшиман, худога шукр яхши. Булар энди декабрга сайлов эълон қилди. Эшитдингизми? Йўлдошев.

2-Ш: Декабргами?

С.М: Ҳа, Сенатнинг бошлиғи бўлдику, ўрнига энди Каримовни.

2-Ш: Аха.

С.М: Ўша демократик сочин (сайлов) бўлади, ҳамма қатнашади, унақа приемственность бўлмайди, фалон-фалон деган гапларни айтиб, шунақа гапларни гапирди.

2Ш: Энди оппозицияни қайтишини ҳамма талаб қиляпти, нима бўлмайдими?

С.М: Талаб қиламиз! Энди қаттиқ талаб қиламиз. Хатто ООНга ҳам мурожаат қиламиз. Қиладиган ишимиз жуда кўп энди. Масалан, шу ҳуқуқий бўлиб туриб, қайтиш масаласи билан шуғулланамиз, яна давомли.

Ва айни замонда катта пул топишимиз керак! (!!!)

$ 100.000.000, $ 100.000.000 пул топишимиз керак энг камида (!!!) яна (!!!).

Агар анавинақа тўсиб қўядиган бўлсаям, барибир (!!!) киришимиз керак.

Халқ у ерда оллоҳга шукр ҳамма ердан юзларча одамлар хат ёзяпти “Ҳамма кутяпти сизни. Сизни ҳамма барибир айтишга қўрқади, аммо ҳаммаси сиз тарафдор” деб халқ хозир жуда катта таважжуҳ бор бизга.

Ўшанинг учун эртадан, индиндан бошлаб биз бутун расмий мурожаатларни бошлаб тайёрлашга ўтираман. Мана бир хафта кетади бунга.

Айни пайтда анави нимага ҳам, Эрдоғонга ҳам чиқишга ҳаракат қиламан (!!!), одамлар ўзлариям “Чиқамиз” деяпти.

Путин билан бир гаплашшиб, Туркияга ҳам, Русияга ҳам удобный бир кандидатура (!!!) топайлик деб туриб, бизнинг кандидатурани (!!!) кўрсатиш учун  (!!!) бу ерда уларга бир нарса қиламиз.

Путинни одами Мирзиёев бўлиши мумкин, аммо агар Туркия билан алоқаларини яхшилашни истаса ва Ўзбекистонда ҳам салгина прогрессив бир нима бўлишини истаса Путин кўриши мумкин. Кўрмасаям биз ўзимизни программа бўйича барибир боришга ҳаракат қилаверамиз. Кураш тўхтамайди.

Энди хозир бизнинг ЖУДА НИМАМИЗ КЕЛДИ (!!!).

Энди ҳар кун 24 соат курашишимиз керак. Планимиз шу қисқача. Сиз нима қилдингиз? Сиз нима қиляпсиз?

2-Ш: Энди мен ўйлагандимки, сиз билан бир маслахат қилиб, ҳаммани, яна ўша фикрим, мани битта иккита ишим битгани йўқ ака. Битиб қолса ман сизни олдингизга ўтаман.

С.М: Ха.

2-Ш: Ҳаммаси телефон қилиб сўрашяпти, шу қўйсагу, раис бошлиқ бўлса битта масалани қўйсак. Ҳамма оппозиция қайтиши керак, ҳаммаси.

С.М: Табиий.

2-Ш: Америкадагилар ҳам, Европадагилар ҳам ҳаммаси, диндорлар ҳам, ким бўлишидан қатъий назар.

С.М: Шундай қўямиз, табиий, шундай қўямиз масалани, ҳаммаси деймиз.

2-Ш: Кейин дейди, шунақа қилсагу дейди, иккинчи масала амнистияни ҳаммага, ўша 20 минг, 30 минг политический ётганларга эълон қилишни қўйсак дейди, роса халқни фикрлари кўтариларди.

С.М: Шундай қиламиз…

2-Ш: “Бир-иккита масалани қўйсагу, қолган принципиальный масалаларни, кейин маслахат қилаверсак” (!!!) деган таклиф билан чиқишяпти.

С.М: Тўғри, тўғри, ўшандай қиламиз халиям. Бизнинг шахсий масаламиз йўқ. Ҳамма заключенный, ҳам диний, ҳам сиёсий, ҳам бошқа, бутун ҳаммасига амнистия талаб қиламиз ва бутун мухолифлар, бутун дунёдаги ўзбек мухолифати, мухолифлари, бу ердан қувилганлар, нафақат мухолифлар, ҳаммани, шу ташқарига чиқиб кетганларни қайтиб келиши учун ҳаракат қиламиз. Табиий, шундай бўлади.

2-Ш: Энди ўшанга сиз бу ўзизи хатлариз, ҳаммадан зўр биласиз, энди шунда сизни бошчилигизда, Истанбулда бир ўйлаб кўрсак, мана шу хафта ичи, ҳаммани тўплаб (!!!), шунақа Президент Эрдоғонга (!!!), Путинга (!!!) ООНга обращение қилиб, “Ҳамма қайтиши керак, қайтганидан кейин выбор қилиш керак” деган маънода.

С.М: Шундай қиламиз (!!!), иншаоллоҳ!

2Ш: Энди бу ерда, раис, Мирзиёевни биров билмайди.

С.М: Путин билади-да…

2-Ш: Бу кўп гаплашмаган, бошқа қилмаган.

Кеча Исматни анави (!!!) “выступление»сини ҳам зўр қабул қилишди бу ердагилар ҳам (!!!). Мирзиёев тўғрисидагини.

Энди ўшанга икковисини – Мирзиёевни палач, Азимни кассир қилиб, ўғирланган пуллар шу икковида деб, шундай қилайлик” (!!!) дейишяпти.

Энди агарда нима бўлса, бир маслахат қилсагу, мен 2-3 кунда бир-иккита ишларим бор, шуларни битириб олсам, бориб, сиз билан бир ўйлаб кўрамизда энди, сизни номингиздан ҳаммани тўплаш имконияти бўладида.

С.М: Тўплаймиз, тўплаймиз, иншаоллоҳ!

2Ш: Майли устоз, мен керак бўлсам телефон қилиб турарсиз, мен телефондаман.

С.М: Хўп, соғ бўлинг.

3. «ДАВЛАТ ТЎНТАРИШИ” ДЕБ ТАҲДИД ҚИЛДИМ

4.54 МИНУТЛИК АУДИО СТЕНОГРАММАСИ

 

С.М: Ало.

2Ш: Ассалому алайкум.

С.М: Эшитаман, ало.

2Ш: Устоз ассалому алайкум.

С.М: Ваалайкум ассалом.

2Ш: Тузукмисиз?

С.М: Раҳмат, раҳмат. Ўзиз яхшимисиз?

2Ш: Оллоҳ ақлларини олиб қўйдику уларни.

С.М: Олиб қўйди, олиб қўйди.

2Ш: Мен табриклайман сизни, ўзбек миллатини. “Государственный переворот они совершили и открили дороги нам”.

С.М: Иншаоллоҳ! Мен айтдим, “Булар, дедим иллегальный переворот қилди. Энди бунга қарши кураш ҳам ҳудди шундай бўлади” дедим. “Ғайримашруъ бўлади, незаконный бўлади» (!!!) деб очиқ таҳдид қилдим…

2-Ш: Шу даражада ўзига ишонмасдан, ўзини миллатидан қўрққан. 3 ой сабр қилиб тура олмади қонуний қилиш учун.

С.М: Ха, ха, ха, шундай.

2Ш: Ман Европадаги, бизни бу ердаги юристлар билан гаплашсам, ҳаммаси менга телефон қилиб табриклашяпти “Они совершили величайшую ошибки” деб.

С.М: Мен уже ПЕРЕВОРОТ (!!!) деб бердим, ДОЖДЬ каналига ҳам гапирдим, берган бўлса керак.

2-Ш: Устоз, анави БиБиСига, Ҳамид акага (!!!), болларга (!!!) айтсангиз яхши бўларди, уларам берворса (!!!).

С.М: Улар берди (!!!) уже. Ҳамма телефон қиляпти, “Эшитдик сизни, қаттиқ гапирдингиз” деб.

БиБиСи берди, АФҒОНИСТОНГА ҳам берди хатто (!!!).

2-Ш: Энди устоз, ўшетда турган катта давлатни элчилари борку, сизни танийдиган, СИЗ БОРИБ КЕЛГАНСИЗ (!!!) УЗОҚЛАРГА! Ўша, ўшалар билан сиз кўришишингиз керак мана шу масала бўйича энди.

С.М: Ҳаммаси билан кўришамиз, унданам каттароқлари билан кўришяпмиз (!!!), кўришамиз, улар бўлади.

ФАҚАТ БИЗГА АНАВИ АСОСИЙ НАРСА ҲАЛ БЎЛИШИ КЕРАК, АҚЧА! (!!!)

2: Энди хозир ака, устоз, очилдида бугундан (!!!) йўл бемалол…

С.М: Иншаоллоҳ! Аммо сизни у ердаги акангиз буларни қутуртирди, “Мен бориб сени орқангдаман, агар сени сайламаса ичкарида “ВОЙНУ НАЧНЁМ” деб програзить қилиб келди, бутун ФСБларни ташлаб.

2-Ш: Ие энди устоз, буларни дўқ қилгани билан, сизга нариги эшик очилдида. Девонага битта эшик беркитилса биттаси очиқ дейишадику бизда.

С.М: Ҳа, ҳа, ҳа. Шундай! (Ўзини тўхтата олмай кулади)

2-Ш: Энди тўғриси, сиз билан биз эзилиб кетдик ака ташқарида юравериб.

С.М: ЭНДИ СЎНГГИ ҚАДАМ, МЕН АЙТДИМ БУГУН. “ЭНДИ” дедим, “БОРИБ ТУРИБ У ЕРДА Ё ШАХИД БЎЛАМИЗ (!!!), Ё ҒОЗИЙ БЎЛАМИЗ”, дедим, БОШҚА ИЛОЖИ ЙЎҚ” (!!!) дедим. Энди булар…

2-Ш: Энди устоз, энди уларда ҳеч қанақа моральный права қолмади, ҳаммасида.

С.М: Қолмади, қолмади!

2-Ш: Бугун дунёдаги энг катта нимани бизга оллоҳ юбордида, шунча йиллик азоб тортганимизга, қанча қариндош уруғларимиз ўтиб кетди, тўйларга боролмадик, бошқа нарса қила олмадик, хўр қилишди қанчамизни. Энди шунга бўлди қайтиш йўқ устоз.

С.М: ИНШАОЛЛОҲ, ҚАЙТИШ ЙЎҚ! СИЗ ҚАЙТМАСАНГИЗ (!!!), СИЗЛАР ҚАЙТМАСАНГЛАР БЎЛДИ (!!!).

Менда йўқ зотан. Менинг йўлим йўқ. Мени битта ўша, бошқа йўлим бор.

2-Ш: Биз иш қиляпмиз бу ерда бу ерда ҳам (!!!), бу ерда ҳам энди биласиз, бугундан бошлаб ўзгарди шароит, худо хохласа эртага телефонлашиб, гаплашамиз.

С.М: Тез-тез келингда, ўтказайлик (!!!) анави “МАЖЛИС”ни.

2-Ш: Кейин устоз, бизни давлатни подшосини булар “подстава” қилишди хозир.

С.М: Кеча юбориб-а у ёққа?

2Ш: Ҳа, ўша борган давлати подстава қилди. Чунки бунақа йўлда маслахат бермаган, хозир дунёга “Бу берди” деб айтишади энди.

С.М: Шундай айтишяпти уже. Бу дейди Ўзбекистонни ипатек олтига олди деяпти хозир. Бориб ҳаммасини нима қилиб келди деяпти, ўша бориб қилди деяпти.

2-Ш: Оллоҳ…

С.М:… йўлимизни очсин (!!!), иншаоллоҳ!

2-Ш: “Бир кўз юмгунча дунёни қиламан гўристон,

Бир кўзни юмгунча гўристонни қиламан бўстон” деган.

С.М: Айнан шундай! Айнан шундай!

2-Ш: Э, табриклайман, дуо қилаверинг, биз ҳам худо хохласа ёнингизда (!!!) турамиз.

С.М: Дуо қилинг, дуо қилинг. Иншаоллоҳ!

2-Ш: Дуо қиляпмиз. Ичкарида ҳаммаси дуода. Эртага чиқса кўрасиз (!!!) водийда.

С.М: Иншаоллоҳ!

2-Ш: Бўпти ака саломат бўлинг.

С.М: Раҳмат, раҳмат, раҳмат.

2-Ш: Ўзингизга қаттиқ бўлинг (!!!). Энди ЭНДИ. ЭХТИЁТ БЎЛИБ… ЁНИЗДА БЎЛСИН ЭНДИ.

С.М: Иншаоллоҳ! Иншаоллоҳ! Хўп!

2-Ш: Кечаям бу гапни айтгани уялаётгандим. Бугун гапирсам бўлаверади.

С.М: Иншаоллоҳ! Бўпти рахмат.

2Ш: Бўпти ака соғ бўлинг.

4. «ҲАММАНИ ТЎПЛАШ КЕРАК

9.04 МИНУТЛИК АУДИО СТЕНОГРАММАСИ

 

2Ш: Ало.

С.М: Салом алайкум, яхшимисиз?

2-Ш: Ваалайкум ассалом.

С.М: Хўп, биз бу шу ойни ичида қилсак, гаплашдикда, қурултойни тўпласак деб.

2Ш: Хмм! 10 октябрдами?

С.М: Йўқ-йўқ. Шу ойнинг ичида. Шу ойнинг охирларига.

2Ш: Устоз, шу хафта ичи ман боришга ҳаракат қиламан. Ўшандан кейин бир спискани тузиб, агарда бизни эшитиши учун ҳамма келиши керак. Канададан, Америкадан ҳамма жойдан. Бу мани фикрим ўзимни. Чунки ким бўлишидан қатъий назар биринчи идеяни, қайтиш масаласини қўйиш учун вақт керак бўлади.

Кейин бу қанчага тушади, нима қиламиз финансни (!!!) маслахат қилишимиз керак дейман.

С.М: Хўп, октябрга қиламизми бўлмаса?

2-Ш: Энди октябрни бошларига қилиш керак. Камида бир ой вақт керак. Кейин БЮДЖЕТни (!!!) кўриш керак ака.

С.М: Тўғри, тўғри. Тўғри!

2Ш: Кейин бир спискани кўриш керак. Агарда одамларни ярми келмаса ҳам уларни душманлар нимада тўплаши мумкин, бизга қарши, сизга қарши.

С.М: Йўқ, йўқ, унақа бўлмайди. Ҳаммасини тўплаймиз. Ўзи ташқарида қоладигани икки учта одам. Бошқа ҳаммаси келади. Бошқа … йўқ.

2-Ш: Энди ўшани спискасини қилсангизда устоз, ўзиз, кейин эса ичкаридан чақиришимиз керак, Қирғизистондан, Тожикистондан, бошқа жойлардан.

Кейин бўлса тожикларни, қирғизларни, қозоқларни оппозициясини ҳам чақиришимиз керак как почетный гости қилиб. Бу овозни етказиш учун.

Кейин албатта БиБиСи (!!!), СNN (!!!) билан гаплашиб олишимиз керак олдиндан.

С.М: Гаплашамиз иншаоллоҳ! Бу ерда бор…

2-Ш: Ўшанга мани бир иккита ишларим бор, шуларни битказиб олдингизга борсам, кейин ўтирволиб, шошилмасдан, бир икки кун шуларни маслахат қилишимиз керак деган фикр бор.

С.М: Бўлади, қачон? Тезроқ келингда!

2-Ш: ЭНДИ БУ ЕРДАГИ ШАРОИТГА ҚАРАБ ҚИЛАМАНДА (!!!).

Бошқа ишлар бор, шуларни ман ҳам одамлар билан кўришяпман, бошқа нарса қиляпман, информация тўплаб келишимиз керак. Кейин бу ерда бу шароитга қанақа қарайди. Мана бугун Путин Каримовни қабрига борибди, кўрдингизми?

С.М: Ҳа, ха боради. Қайтиб кетаётганида борган.

2-Ш: Энди ўшанга шу нарсаларни бир ўйлаб кўришимиз керак устоз.

С.М: Бўлади!

2-Ш: Кейин ҳақиқатда ҳам масалан бу ерда ҳам жуда яхши кўрмайди нимани, принципе Мирзиёевни.

Энди ўшанга буни жичча тайёргарлик кўриб, ўйлаб ҲАММАСИНИ (!!!), ўша СИЗЗИ (!!!), БИЗЗИ ЁМОН КЎРГАН одамларни ҳам қандай қилиб, ким орқали, (!!!) чақириб келиб, битта масалани қўйиш керак холос Ватанга қайтиш.

С.М: Шунақа қиламиз.

2-Ш: Кейин ҳаммасини тўплаганингиздан кейин барибир 60, 70 фоиз одамлар сизники бўладику. Мен ҳам Россиядан ҳам бирор 50та, 60 та одам олиб келишим керак устоз.

С.М: Бўлади, бўлади! Шундай қиламиз.

2Ш: Энди буни, қанча одам келади? Келган одамларни 50 фоизида имконият бор, 50 фоизида йўқ устоз. Уларни гостинницаси, нимаси, бу жуда қийин нарсаку. Ўшанчун бир ўйлаб кўришимиз керак, бир ойда улгурамизми, улгурмаймизми шуни тўплагани.

С.М: Унақа сон билан, катта рақамда одам олиб келсак, табиий бир ой озлик ҳам қилади бизга…

2-Ш: Энди ўшани гаплашиб, яна бир иккита нималар бор, ўзи сиз билан у жойга, бу жойга киришимиз керак, чунки буларни тарғиб қилгандан кейин достойний қилиб, кейин ҳақиқатда бу нарсага эътибор берадида энди Америка ҳам, Европа ҳам, ҳаммаси.

С.М: Табиий.

2-Ш: Агарда ярим одам тўпланса (!!!), ярми у ерда қолиб кетадиган (!!!) бўлса эътибор бермаслиги мумкин устоз.

С.М: Йўқ, биз бу ерда жуда кўп одам тўплашимиз мумкин. Лекин ҳаммани тўпла деганингизда сиз нимани айтяпсиз мен тушунмайман. Ҳаммани тўплаймиз, чунки бу масалалар ҳаммаси ўртада, қайтиш керак Ўзбекистонга, ўша сиёсий ҳаётда қатнашиш керак, сайловда қатнашиши керак, шулар. Бунинг учун ҳамма келади. Табиий.

2Ш: Шу масала холос устоз. Бошқа хеч қанақа масала қўймасак ХАЛИГИ (!!!) НИМА бўлмайди. Кейин буни сиздан бошқа одам қила олмайди устоз.

С.М: Бошқа нарса йўқ, бошқа нарсалар йўқ. Бизам шундай деб ўйлаймиз. Қайтсак бўлди (!!!). Қайтсак нариги ёғи (!!!) ўзи ҳаммаси яхши бўлади.

2-Ш: Кейин, иннейкейин нимани, шу нарсани ИСМАТГА (!!!) ўзиз айтасизми, как будто Исмат сизга илтимос қилиб, шу сиз ҳаммани номидан сиз талаб қилган деган маънони қўйиш керакми, буни бир ўйлаб кўрсангиз бўлади устоз.

С.М: Нимани қўйиш керак дейсиз?

2-Ш: Кимдир масалан мана шу нарсани тўплашгада, сиз агарда ўзингизни сайтингизда чиқарсангиз, ИСМАТ сразу Озодликда (!!!), у ерда, бу ерда (!!!) нима берса яхши бўларди деб ўйлайман-да.

С.М: Йўқ, Исматни бу ёқда ҳеч ким хурмат қилмайди ўзи. Исмат билан мени ўзим гаплашиб юрибман, мениям танқид қилишади, шунака сотқин билан гаплашасан, палон, Каримовга нима қилиш учун … гапираверади. Аммо Исмат ҳам келади, Исматниям чақирамиз.

2Ш: Майлида устоз, устоз. Масалан бир кунда 10 минг, 17 минг одам киряптида сайтига…

С.М: У ёлғон айтади, унақамас, у битта битта цифр қўшади, ана шунинг учун кўп одам унга ишонмайди, у ўзи кўпайтириб кўрсатади, даъфатан…

2-Ш: Устоз, устоз, буни ман борай, сиз билан шошилмасдан иккаламиз ўтириб, битта қоғоз олиб секин гаплашайлик…

С.М: Гаплашамиз, гаплашамиз.

2-Ш: Исмат хўп дер, бошқаси… Шу нарсани шшуу даражада ГРАМОТНЫЙ (!!!) қилишимиз керак.

С.М: Шундай қиламиз.

2-Ш: Энди нима бўлсаям Исмат сизни хурмат қиладику. Хозир ўшандан фойдаланишимиз (!!!) керакку.

С.М: Йўқ, фойдаланамиз (!!!), фойдаланамиз (!!!).

2-Ш: Хозир биз у ерда ҳаммани тўпласак, бу дегани Исмат тўплади дегани эмаску.

С.М: Йўқ, мен уни айтаётганим йўқ. Исмат тўплади десин, Исматни мен юборсам у ерда кўп одам юз буради қизиқмисиз? Исматни яхши кўришмайди.

2-Ш: Йўқ, йўқ, юборишни айтмаяман. Бир мисол қилай деяпман, кўришганда гаплашамиз, шу хафта ичи боришга ҳаракат қиламан устоз.

С.М: ИСМАТДАН ФОЙДАЛАНАМИЗ (!!!) ТАБИИЙ. АЙТАМИЗ (!!!) УНГА. Уни қиладиган ишлари бор, қила олмайдиган ишлари бор-да.

2-Ш: Энди иложи бўлса сиёсий, экономический, финансовый, религиозный, ким у ердан қувилиб чиқарилган бўлса ҳаммасини нима қилишимиз керакда, қўйишимиз керак.

С.М: Шундай қиламиз иншаоллоҳ!

2Ш: Иккинчи масала ҳаммага амнистия берилиши, политический, диндорларга, нимага. Ўшанда (!!!) бутун халқ инициативани қўлга олиб кетади.

С.М: Шундай қиламиз иншаоллоҳ!

2Ш: Устоз, мен телефонлашиб тураман. Шу бир иккита ишларим қолди, шуни битириб олсам, кейин бу ердан ҳам бир маслахат қиламизда, биз охиригача билганимиз йўқ нима бўлганини.

С.М: Хўп. Бу халиги, сиз кеча айтган гапни қаерда айтган биз демократик сайлов қиламиз, фалон деб Йўлдошев?

2Ш: Интернетда чиқдику ўша Конституция бўйича деб.

С.М: Йўқ ҳеч, Ўзбекистондагилардан сўрадим, хеч ким “Унақа выступления қилмади” деяпти бизнинг одамлар. Қаерда унақа айтган билмадим.

2-Ш: Ҳа энди бу интернетда ҳамма нарса чиқиши мумкинку, бўлганми, бўлмаганми. Энди буни нима қилиб кўрамизда.

С.М: Бўпти, бу мухим эмас, айтади энди мана шу икки уч кунларда эълон қилиши керак позициясини. Бўпти…

2-Ш: Ҳали эълон қилгани йўқми?

С.М: А? Йўқ!

2-Ш: Энди биз шунақа масала қўйишимиз керакки, оппозиция, ҳамма келмагунча ким бўлишидан қатъий назар незаконно деб выбор. Америкаликлар ҳам, Россия ҳам, Европа ҳам, ҳаммаси поддержка қилади шу нарсани.

С.М: Шунақа қиламиз, иншаоллоҳ! Бўпти мен хабар кутаман. Сиз тахминан, қачон тахмин қиляпсиз келишни?

2Ш: Майли устоз. Мен телефонда бўламан. Телефон қилсангиз гаплашиб олаверамиз.

С.М: Хўп, қачон тахминан келасиз сиз?

2Ш: Мени бир икки кунлик ишим бор, шуни битириб олсам бораман. Бир икки кунни ичида маълум бўлади. Бу ерда бу давлатни отношениесини билишимиз керакда.

С.М: Бўпти хўп. Яхши дам олинг.

2Ш: Бўпти устоз.

5. «ИСМАТДАН СЎРАШ КЕРАК”

2.28 МИНУТЛИК АУДИО СТЕНОГРАММАСИ

 

2Ш: Ало.

С.М: Эшитаман.

2Ш: Ассалому алайкум. Мен битта одам билан (!!!) кўришдим. Нимани, ўшани, анави кичкина борку хозир ман бўламан деяётган.

С.М: Ха, ха.

2-Ш: Ўшани тўғрисида “Қанақа информация берсанглар (!!!), бир кунни ичида КАТТАГА (!!!) олиб кириб бераман” деди. Халиги одам ўлдирган, нималари бор эдику Мирзиёевни, хабарингиз бор.

С.М: Ха.

2-Ш: “Умуман ўша Мирзияевни қилган жиноятлари, нима бўлса дейди ман унга олиб кириб бераман (!!!), бу одам билмайди уни кимлигини дейди. Мен айтдим (!!!) шунақа одам ўлдирган, бошқа нарса десам, тезда шуни қилиб (!!!) беринглар, мен икки кунни ичида обкириб бераман деяпти.

С.М: Ким айтяпти буни?

2Ш: Виктор Николаевич (!!!) деган, бирга ўқиган (!!!) одами.

С.М: Ха.

2-Ш: Ман сизга гапириб бердимку одам билан ишлайман (!!!) деб, мен хозир олдидан чиқдим.

С.М: Материал бериш керакми унга?

2-Ш: Ҳа материал бериш (!!!) керак Мирзиёев тўғрисида, Азимов тўғрисида.

С.М: Ха, менда унақа материал йўқ афсуски. Нима билади. ИСМАТДАН, ИСМАТДАН олиш мумкин (!!!) фақат.

2-Ш: Исматга сиз Мирзия масаласида манга срочно жўнатгин десангиз жўнатади (!!!) ёзиб.

С.М: Мен энди Исматга, Исматга мурожаат қилмайман бу мавзусида.

2-Ш: Йўқ устоз. Буни сиз қилмасангиз бошқа бирорта ёрдамчингиздан сўрасангиз борку, улар орқали чиқиш мумкин. Бир ўйлаб кўрингчи, биз нимадан фойдаланишимиз мумкинда энди. Раз “Шунақа одам” десам, “Мен олиб кириб берардим” деяпти.

С.М: Хўп, ўйлаб кўраман.

2Ш: ХМАРИН ВИКТОР НИКОЛАЕВИЧ, интернетда кўришингиз мумкин.

С.М: Исми ким?

2Ш: Хмарин Виктор Николаевич! Ман SMSда жўнатиб юбораман хозир.

С.М: Тамом, ўшани жўнатиб юборинг, бўпти хўп.

6. «1000 ТА ОДАМ КЕРАКМАС, ВАТАНГА ТАНИЛГАН 100 ТА ОДАМ ЕТАДИ”

2.07 МИНУТЛИК АУДИО СТЕНОГРАММАСИ

 

2Ш: Ало.

С.М: Параллелный жуда кўп телефон келяптида, кун бўйи телефон, кечасиям ухлатмайди ҳамма телефон қилиб.

С.М: Аха.

2-Ш: Манам бу ерда ўрганяпман шароитларни.

С.М: Аха.

2-Ш: Бугун эрта бўлса нимани кутамиз, мустақилликдан кейин эълон қилади дейишяпти.

С.М: Ха.

2-Ш: Кейин сиз билан маслахат қилиб, кейин ўша сиз турган жойга ҳаммани тўплаймизда худо хохласа. ҲАММАНИ. ДЎСТЛАРНИ, ДУШМАНЛАРНИ (!!!). Ким ташқарида бўлса, сиз қарши бўлмасангиз.

С.М: Бўлади.

2-Ш: Ман ўзим орг.комитетни ўзим (!!!) қиламан, сиз ўша раис бўлиб турсангиз, маслахат бериб турсангиз бўлди. Энг ёмон кўрган одамларингизни ҳам (!!!) тўплаймиз. Чунки биз кўрсатишимиз керак (!!!) ичкарига.

С.М: … Йўқ уни шарт эмас, улар ўтиришни бузади, хеч шарт эмас, ёмон кўрган одамлардан хеч нарса чиқмайди, фақат зарар келади. Нима кераги бор уни? Уни мен биламан. Мени ўттиз йил…

2-Ш: Илтимос, биз бу ердаги одамлар (!!!) билан ҳам гаплашяпмиз…

С.М: Мени ўттиз йиллик тажрибам бор. Ўн марта тўпладим бутун ўша ёмон кўрган одамларимни, ўн марта бузиб фақат бизга зарар берди. Кераги йўқ.

Ўша бизнинг ўша курсимизни тан олган (!!!) бизни ДЎСТЛАРИМИЗ кўп, мингларча одам бор, ҳаммани тўплашга эхтиёжимиз йўқ.

2-Ш: Йўқ, мингтача одамни кераги йўқ, шу Ватанда таниш бўлган (!!!) 100 та одам тўплашимиз керак устоз.

С.М: Тўплаймиз.

2Ш: Ватандан ҳам ўнта, йигирмата одам чақиришимиз керак. У мингта одамни бизга кераги йўқ.

С.М: Чақирамиз. Мен айтяпманда сизга одам, одам проблемамиз йўқ. Бор, топамиз. Сиз келинг гаплашамиз буни шу ерда иншаоллоҳ ҳаммасини.

2-Ш: Майли устоз. Мен телефонда бўламан. Хабарлашиб турамиз. Мен бу ерда жуда кўпчилик билан кўришяпман. Тўртта бешта, ўнта одам билан бир кунда. Маслахат қилиб, кунига кечки пайт телефонлашиб, маслахатлашиб турсак бўлаверади.

С.М: Бўлади. Бўлади. Бўпти.

2Ш: Бўпти устоз маслахат қиламиз.

С.М: Хўп кутаман.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.