Ҳуқуқ ҳимоячиси дегани, бу – жасорат, қаҳрамонлик демакдир. Қўрқоқларга ва мунофиқларга бизни орамизда жой йўқ!
13 июнь кунги Тошкентдаги мехмонхонада блогер Сардор Комилов командаси ҳамда Хьман Райтс Вотч ташкилотининг вакили Стив Свердлов билан бўлиб ўтган тўқнашув кимнинг кимлигини билдириб, ғалвирни сувдан кўтариб қўйди.
Сардор Комилов бошчилигидаги «хужумчилар», «туҳматчилар» ва «шаллақилар» тўдаси қилмишларини қоралаб, Стив Свердловга ҳамдардлик билдираётган собиқ сафдошларимиз айнан мана шу содир бўлган тўқнашув сабабли Стив Свердлов шошилинч тарзда Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганлиги ҳақида ёза бошладилар. Нима эмиш, Сардор Комилов томонидан қасддан уюштирилган фитна сабаб Стив Свердловнинг ёрдамига муҳтож бўлган ўнлаб жабрдийдалар билан учраша олмасдан, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганмиш.
Собиқ сафдошларимиз ўзларининг бунингдек баёнотлари билан Ўзбекистондаги ҳуқуқлари бузилаётган инсонларнинг Стив Свердлов сингари «жасоратли» ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамларига мухтожликлари ва содир бўлган воқеа туфайли уларнинг дардини тинглаши керак бўлган кимсани журналистни унга микрофон тутиб сўроққа тутгани сабаблигина қўрқиб кетиб Ўзбекистонни тарк этганлигига умуман эътибор қаратмаяптилар.
Нега Стив Свердлов ўзининг ёрдамига муҳтож бўлиб, уни интиқлик билан кутиб турганлар олдига бормасдан мамлакатдан қочиб кетди? Нима учун ўзининг кўмагига мухтож инсонларни умидсизликка туширди? Ҳуқуқ ҳимоячиси дегани шунака бўладими? Озгинагина хатарни сезса жуфтакни ростлаб қолиш ҳуқуқ ҳимоячиси учун шармандали ҳол эмасми?
Бугунги кунгача халқаро матбуотларнинг ўзбек хизматлари журналистлари Сардор Комилов бошчилигидаги гуруҳ Стив Свердловни ҳақорат қилганликда, унга хужум уюштирганликда бонг урарканлар, нафақат унинг йиллар давомида Ўзбекистонга қарши олиб бораётган ахборот хуружлари ҳақида лом мим демадилар.
#МыСтив #SteveSwerdlow #СтивСвердлов #HRW #AHRCA #JeSuisSteveСТИВ СВЕРДЛОВ ВА УНИНГ ЖИНОИЙ ШЕРИКЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАРШИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ХАБАРДОР АМЕРИКА ДАВЛАТИ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАНАДИГАН ХАЛҚАРО МАТБУОТЛАРНИНГ ЖУРНАЛИСТЛАРИ СВЕРДЛОВ ВА УНИНГ ЖИНОИЙ ШЕРИКЛАРИНИ ЖИНОИЙ ҚИЛМИШЛАРИНИ ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧНИ ЁМОН КЎРИШ САБАБ ДЕЯ ЖАМОАТЧИЛИКНИ АЛДАМОҚДАЛАР!!!СВЕРДЛОВНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДА САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛГАН БЛОГЕР САРДОР КОМИЛОВ ВА УНИНГ КОМАНДАСИНИ МЕҲМОНХОНАГА БОСТИРИБ КИРИБ, СТИВНИ ҲАҚОРАТ ВА ХУЖУМ ҚИЛГАНЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БАШОРАТ ҚИЛЁТГАН БУ ЖУРНАЛИСТ ХОНИМЛАР ЖИНОИЙ ГУРУҲ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТИШЛАРИ САБАБИ НИМАДА???НИМА ЭМИШ, ЖУРНАЛИСТНИНГ САВОЛЛАРИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ ОБРЎЛИ ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ ТАШКИЛОТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАОЛИЯТИГА ҚАРШИ КУЧЛАРНИНГ ФИТНАСИ ЭМИШ!!!
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Thursday, June 20, 2019
Бу матбуотлар вакиллари Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги бўлиб ўтган ходиса юзасидан атрофлича текширув ўтказиши ҳақида баёнот берганидан кейин Стив Свердлов Сардор Комилов билан ярашиш учун ўртага даллол қўйгани ҳақида ҳам лом мим демадилар.
Ахир 18-июнь куни eurasianet.org сайтининг Ўрта Осиёдаги мухаррири ва Ўзбекистонда расман аккредитациядан ўтиб фаолият юртишга келган халқаро журналист Питер Леонард (Peter Leonard) таклифига биноан дўстона мухитда норасмий сухбат уюштирилибдику.
Агар Стив Свердлов ҳақ бўлса текширувни ўтказилишини кутиши керакмасми ўртага даллол қўйишга шошилмасдан! Яна қўрқоқлик аломати! Йиллар давомида тинимсиз огоҳлантиришларимизга қарамасдан беюзларча Ўзбекистонга, бизни Она Ватанимизга қарши туҳмат, бўҳтонлар ёғдириб келдинг ўз шерикларинг билан.
Стив Свердлов ва унинг бошқа халқаро ташкилотлардаги шерикларини 2016 йил ноябрь ойидан бошлаб қилинган қўшма баёнотларида, ҳисоботларида ёлғон, бўхтон аралашмаганини тополмайсан киши. Нима бу, саводсизликми, касбий қобилиятнинг етишмаслигими, ёки қандайдир кучлар олдида Ўзбекистонни бугунги инқироз холатидан ботқоқдан чиқармаслик режасининг амалга оширилишими?!
Ўз ҳаётий тажрибаларимиздан маълумки, диктатура режимлари ҳукмронлик қиладиган ҳар қандай мамлакатларда ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳаёти ҳар дақиқада тахликада, қил устида. Ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларига нисбатан қилинган ҳар қандай босимларга қарамасдан, ўз ғояларидан, позицияларидан бирор дақиқа бўлсада чекинмаганлар, чекинмаганмиз.
Мен ўз мисолимни келтирсам, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция инстанциясида прокуратуранинг менинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 13 та моддасидаги жиноятларни содир этганлигим ҳақиқатлиги, ўз исботини топганлиги, лекин шунга қарамасдан мендек жиноятчига енгиллик берилишини сўраб киритган протести кўрилаётган паллада «Прокуратуранинг садақасига мухтож эмасман, менинг жиноят содир этганлигимни қонуний асосда исботлаб беринг!» дея баёнот берганман.
Қолаверса диктатура режимининг малайларидан қўрқмаслигимни, занжирбанд чоғимда ҳам уларнинг жиноий қилмишларига қарши курашчилигимдан қайтмаслигимни билишлари учун қўлимдаги журналга лаб буёғида фикрларимни ёзиб, панжара ортида норозилик пикети ташкил қилганман. Қўлимдаги журнал вароғидан ясалган плакатни кўриб суд жараёнида иштирок этаётган судьялар, прокурорлар ва бошқалар не қилишларини билмай талвасага тушганларига ўша кунги судда иштирок этган инсонларнинг барчаси гувоҳ бўлганлар.
Стив Свердловнинг ўз ёрдамига муҳтож жабрдийдалар билан учрашмасдан жуфтакни ростлаб қолганини эса унинг тарафдорлари бўлган матбуотлар сиёсий ўйинлар қурбони дея талқин қиларканлар мен Стив Свердловнинг ватандоши, ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячиси Рэйчал Керри жасорати, қаҳрамонлиги ҳақидаги ҳикояни жамоатчиликка етказишга қарор қилдим.
Ўзбекистон сингари мамлакатларга босим ўтказиш мақсадида йиллар давомида ахборот хуружлари содир этиб келаётган Стив Свердлов сингари қўрқоқ, мунофиқ, иккиюзламачи кимсаларнинг ҳуқуқ ҳимоячиси дея аталишлари ҳуқуқ ҳимояси соҳасининг ёғдулари бўлмиш Наталья Эстемирова, Анна Политковская, Рэйчал Керри сингари ҳақиқий, жасоратли ҳуқуқ ҳимоячилари хотирасига нисбатан бехурматлик деб ҳисоблайман.
Рэйчал Керри: Онажон, агар зулм биздан бўлса, мен бизлардан эмасман!»
2003 йилда Ғазонинг ўлдирилаётган гўдакларини ҳимоя қилиш, Ғазо халқининг ёнида бўлиш учун 23 ёшли Америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Рэйчал Керри Вашингтондан Фаластинга қараб йўлга чиққан.
Ўша пайтда худди бугунгидек Ғазонинг гўдаклари ўлдириларкан, Рейчел дунёнинг у чеккасидан – Вашингтондан Ғазо халқининг ёнида бўлмоқ учун йўлга чиқди. Фаластинликлар билан унинг на тили айни эди, на дини. Аммо ҳақсизлик қаршисига чиққан инсон учун буларнинг аҳамияти йўқ. Олов қалбли америкалик қиз ҳақсизликлардан изтироб чекаётган, бошига балолар ёғилаётган ғазоликлар билан етти ҳафта яшади. Уларнинг бошига тушаётган мусибатларни ўз кўзлари билан кўрди. Бирга азоб тортди, бирга йиғлади… Онасига юборган сўнгги мактубида шундай ёзган эди:
«Тан оламан, онажон, яна дугоналарим билан илгаригидек ҳазиллашиб, кулишиб, хиёбонларда яйраб юришни истайман. Рақс кечаларига боришни хоҳлайман. Кечқурунлари қорним тўқ, юмшоқ ўринларда хотиржам ухлашни истайман. Лекин қилган ишимдан асло пушаймон эмасман. Мен ҳозир бўлишим керак бўлган жойда ҳозирман. Мен бу ҳақсизликларга чек қўйилиши учун қўлимдан келган ишни қилишим керак… Балки қўлимдан ҳеч нарса келмас, лекин ҳарқалай виждоним олдида юзим ёруғ бўлади.
Онажон, мен бу ерда кўрган даҳшатларимни айтсам, ҳаётингизнинг қолган қисмини тинч яшаб ўтолмайсиз. Кўзларимга ишонолмаяпман, даҳшатдан кечалари ухлолмаяпман.
Дунёмизнинг асл юзи мана шундай эканини ва бу ҳақсизликларга, бу зулмга индамай қараб турган ёки кўриб-кўрмаганга, билиб-билмаганга олаётган миллиардлаб одамлар борлигини ўйласам, юрагимдаги нафрат, исён бўғзимга тошиб кела бошлайди. Бу зулмни тўхтатолсам қани эди!
Она, мени қайтишга мажбурламанг. Фаластиндан қайтганим билан энди аввалги Рейчел бўлолмайман…
Қорнини снаряд парчаси ёриб юборган, оғзидан ҳозиргина эмган оппоқ сути аралаш қип-қизил қон келиб, кўзчалари косасидан чиқиб кетган бир ёшли гўдагини қучоқлаб додлаётган онани кўрган Рейчел…
Икки гўдагининг мажақланган жасадини кўриб, ақл-ҳушидан айрилган, бир онда телба бўлиб қолган тенгдошини кўрган Рейчел…
Ўттиз ёшида сочлари изтиробдан оппоқ оқариб кетган йигитларни кўрган Рейчел…
«Художон, мени жаннатга олиб кет. Бу ерда жуда қўрқяпман. Укамни олиб кетдинг-ку! Жаннатга олиб кетсанг, ҳечам тўполон қилмайман, яхши қиз бўлиб юраман», дея қўлчаларини дуога очиб ўтирган митти қизчанинг азобларини кўрган Рейчел… қандай хотиржам яшай олади?!
Бу ерга келганим – ҳаётимдаги энг тўғри қарорим бўлди. Онажон, агар зулм биздан бўлса, мен бизлардан эмасман! Менинг сўнгги сўзим шу! Мен бизлардан эмасман!..».
2003 йилнинг 23 март куни Исроил қуролли кучларига қарашли зирҳли булдозер фаластинлик бир оилани йўқ этмоқ учун илгарилади. Рэйчел булдозернинг йўлига чиқиб туриб олди. Булдозер ичидагилар бироз тараддудда қолишди. Улар исёнкор бу америкалик қизни яхши таниб қолишганди. У ҳар куни Исроил солдатлари турган бўлгага бориб, улар билан юзма-юз даҳанаки жанг қиларди. Баъзи пайтларда оёқларини, тирноқларини ҳам ишга соларди…
Унинг Америка фуқароси экани солдатларнинг уни парчалаб ташлашларига тўсқинлик қилиб турарди.
Булдозер ичидан таҳдидли овоз янгради ўша куни:
– Ҳой қиз, қоч йўлдан! Сен америкаликсан. Бу ердан дарҳол уйингга жўна! Бу сени охирги огоҳлантиришимиз!
– Адашасиз! – деди Рэйчел. Мен ҳам Ғазонинг бир парчасиман! Қўлингиздан келганини қилинг, мен ҳам қўлимдан келганини қиламан!
У ваҳшат солиб бостириб келаётган булдозернинг рўпарасига чиқиб, тик турди. Шамолда ўйнаётган оловранг сочлари, қарорли боқишлари, довюраклиги, катта қалби, бақувват иймони билан дунёнинг энг гўзал қизи эди ўша тобда у!
Ўлимга қарши абадий ҳаёт эди.
Ҳақсизликка қарши адолат эди.
Тинчликнинг жонфидоси эди.
Инсонийликнинг тимсоли эди…
Булдозер яна бироз илгарилади. Рэйчел унга қарши яна бир қадам қўйди. Булдозер яна ваҳшат билан илгарилади. Рэйчелни эзди. Эздигина эмас, ярим мажақланган вужуди устида тўхтади… Кейин орқага бироз юрди… Кейин яна олдинга юрди…
Ғазоликлар тез-тез тилга олишади унинг номини. Ҳануз дуо қилишади. Шерюрак қизнинг жасади қолдиқларини кафтлари билан йиғиб олишган ерга – Ғазо жанубидаги Рафоҳ лагерига бориб дуо қилишади.
Унинг фаластинликлар тилида шиорга айланиб кетган сўзларини такрорлашади:
«Агар зулм биздан бўлса, мен биздан эмасман!»…
Мўътабар Тожибоева
Ҳуқуқ ҳимоячиси.
Fikr bildirish