Сиёсий маҳкумлар билан учрашувга ўз ёрдамингизни дариғ тутманг!

21

Ўзбекистондаги ва хориждаги барча ватандош ҳамда миллатдошларимизга

МУРОЖААТНОМА

Қадрли юртдошлар! Ҳурматли миллатдошлар!

Сизларга муҳим бир долзарб, кечиктириб бўлмайдиган масала юзасидан мурожаат қилмоқдамиз.

Маълумки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари олдидан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматини қамоқда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озодликка чиқариш, қонун талаби асосида улар билан учрашишга рухсат бериш, монъеликсиз уларнинг соғлиқ ва аҳволидан хабар олишни ташкиллаштиришга чақириб, мамлакатдаги бир қатор хориж давлатлари элчихоналарига, халқаро ташкилотларга ҳамда Ўзбекистон ҳукумати идораларига Мурожаат қилганди.

“Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги “Жазони ижро этиш бош муассасаси” (ИИВ ЖИЭМ)дан ушбу Мурожаатига расмий жавоб олган. Унга кўра, жамият томонидан аввалдан тақдим этилган 10 нафар сиёсий маҳкумлар рўйхатига биноан, уларнинг соғлиги ва аҳволидан хабар олиш учун  “Эзгулик”ка учрашувга ЖИЭМ расман рухсат берган.

Учрашув учун рухсат берилган маҳкумлар рўйхати:

1. Муҳаммад Бекжон, журналист – 1999 йил 15 мартдан буён қамоқда

2. Ғайрат Михлибоев, журналист – 2002 йил 25 июлдан буён қамоқда

3. Азам Фармонов, ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 29 апрелдан буён қамоқда

4. Исроилжон Холдоров, ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 10 июндан буён қамоқда

5. Йўлдош Расулов, ҳуқуқ фаоли – 2007 йил апрель ойидан буён қамоқда

6. Солижон Абдураҳмонов, журналист – 2008 йил 7 июндан буён қамоқда

7. Аъзам Турғунов, ҳуқуқ фаоли – 2008 йил 11 июлдан буён қамоқда

8. Дилмурод Саййид, журналист – 2009 йил 22 февралдан буён қамоқда

9. Ғанихон Маматхонов, ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 9 октябрдан буён қамоқда

10. Чўян Маматқулов, ҳуқуқ фаоли – 2012 йил декабрь ойидан буён қамоқда

Бу маҳкумлар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги қамоқхоналарида узоқ йиллар давомида сақланиб келинмоқда. Уларнинг айримларига жазо муддатлари бир неча маротаба қўшиб берилмоқда, баъзиларининг эса тақдири бизларга номаълумлигича қолмоқда.

“Эзгулик” жамияти фаоллари маҳкумлар билан учрашувга расман рухсат олганидан қувонганлар. Лекин, бу қувончлари узоққа чўзилмаган. Боиси, маҳкумлар билан учрашувга маблағ топиш масаласи шу даражада оғир кечишини ҳуқуқ фаоллари ҳаёлларига ҳам келтирмаган эди.

“Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова мазкур учрашувларни молиялашга ёрдам беришларини сўраб чет элдаги халқаро ташкилотлар, жумладан, Human Rights Watch (HRW) ва Amnesty International ва бошқа халқаро институтларга мурожаат қилган. Лекин, шу кунгача бу ташкилотлар рад жавобини беришган, айримлари эса, ҳаттоки, жавоб беришни ўзларига эп кўришмаган.

Вақт эса, ўтиб бормоқда!

Учрашувга рухсат фақат шу йилнинг 25 июлигача, деб белгиланган. Яна 15 кундан кейин учрашув учун берилган муддат тугайди. Энг асосийси, ҳуқуқ фаоллари келаси ҳафтанинг охирларида, яъни, 16-17 июль кунлари сафарга отланишлари лозим. Акс ҳолда, муддат тугагунга қадар улгурмайдилар.

Кейин бундай катта имконият қайтиб бериладими ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди. Аслида бу каби учрашувларга эришиш мақсадида “Эзгулик” жамияти йиллар давомида ҳаракат қилиб келади.

Азиз ватандошлар! Муҳтарам миллатдошлар!

Кўриб турганингиздек, ўзбекнинг жонкуяр фарзандлари йиллар давомида ҳеч бир айбсиз узоқ йиллардан бери панжара ортида сақлаб келинмоқдалар. Улар муттасил қийноқларга солиниши, жуда абгор ҳолда сақланиши, оч-наҳор қолдирилиши бугун ҳеч кимга сир эмас.

Маҳкумларнинг соғлиги ўта аянчли ҳолда. Кўплари кекса ёшда бўлишларига қарамай, йиллар давомида уларга нисбатан амнистия акти қўлланилмайди. Маҳкумларнинг яқинлари, оила аъзолари ҳам жамиятда қийин аҳволда, ўта ночор ҳолда яшашга маҳкум этилганлар. Уларнинг моддий имкониятлари ҳам абгор ҳолда эканлигини бугун барча ўзбеклар яхши биладилар. Улар маҳкум яқинлари ҳолидан хабар олиш бир ёқда турсин, кўплари, ҳатто, кундалик тирикчиликларини ҳам амаллаб ўтказмоқдалар.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти саъй-ҳаракатлари билан қўлга киритилган бу муҳим учрашувларни молиялаш айнан шу Инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилгувчи нуфузли Халқаро ташкилотларга бугун умуман кераги йўққа ўхшайди.

Гарчи шундай экан, буёғи, “ўзинг учун ўл етим” деганларидек, сизу биз-барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бу хайрли ишга ўз улушимизни қўшмасак бўлмас!

Доно халқимиз, “миллат бир бурдадан берса тўйдиради, бир муштдан урса ўлдиради”, деган.

Келинг, ҳар биримиз имкониятимиз доирасида 10 долларми, 20 долларми  ё 50 ёки 100 долларданми маблағ тўплайлик! Имкониятлари кўпроқ инсонлар балки бундан-да, салмоқли ҳисса қўшарлар. Ҳар кимнинг ўз ҳимматига боғлиқ!

Вақт жуда тиғиз. Бизлар бир ҳафта муддат ичида керакли маблағни тўплай олмасак, бу имкониятни қўлдан бой берамиз.

Ватандаги юртдошларимизнинг молиявий имкониятлари ҳамиша ҳам яхши эмаслигини биламиз. Лекин, хориждаги миллатдошларимизнинг, юртдошларимизнинг моддий имкониятлари ватандагилардан кўра, анча яхшироқдир.

Шу боисдан, бизлар кўпроқ, Сиз – чет эллардаги юртдошларимизнинг кўмакларидан умидвор эканлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардик.

Бу маблағлар асосан,

      1. “Эзгулик” жамиятининг икки нафар вакиллари сиёсий маҳкумлар билан учрашишга бориш сафар ҳаражатларига сарф қилинади. (Маҳкумлар Тошкентдан жуда олисда бўлган Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ қамоқхонасидан тортиб, Қашқадарё, Навоий ҳамда бошқа вилоятларда сақланадилар).
      1. Ҳар бир маҳкумга дори-дармон, озиқ-овқат, кийим-кечак каби энг долзарб нарсаларни сотиб олишга сарфланади.

Хориждагилар Рaypal (mutabartadjibaeva@gmail.com) ёки Western Union орқали Францияга Mutabar Tadjibayeva номига

ёки қуйидаги ҳисоб рақамига маблағ юборишлари мумкин:

BANK TADJIBAYEVA MUTABAR

Bank Name: La Banque Postale (France)
Bank Address: 11 Rue Bourxil 75015 Paris, France
SWIFT Code: PSST FR PP SCE
Account Number/IBAN: FR77 2004 1010 1264 1156 5H03 349
Name on Account: TADJIBAYEVA MUTABAR

Adres: 7 Square Brassens Savigny sur orge 91600, France

email: mutabartadjibaeva@gmail.com

tel: (mob. +33679233927; ofice: +339050147243

Жамланган маблағлар “Эзгулик” жамиятига юборилади.

Маблағ юборувчиларнинг исм-шарифлари уларнинг истакларига кўра, ёки сир сақланади ёки матбуотда очиқ тарзда эълон қилинади.

Тўпланган маблағларнинг сарф-ҳаражатлари бўйича молиявий ҳисобот матбуотда нашр қилинади.

Бу учрашувлар ўтиб бўлгандан кейин яна узоқ йиллардан буён қамоқхоналарда сақланаётган, жазо муддатлари бир неча маротаба қўшиб берилаётган ҳамда баъзиларининг тақдири бизларга номаълумлигича қолаётган қуйидаги рўйхатда номлари келтирилган сиёсий маҳкумлар билан ҳам учрашиш учун расмий рухсат олишга ҳаракат қилиш кўзда тутилган.

Яъни,:

Самандар Қўқонов, мухолифатчи – 1993 йилдан буён қамоқда

Рустам Усмонов, хусусий банк соҳиби – 1998 йил февралдан буён қамоқда

Юсуббой Рўзимуродов, журналист – 1999 йил 15 мартдан буён қамоқда

Ғайбулло Жалилов, ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 сентябрдан буён қамоқда

Бобомурод Раззоқов, ҳуқуқ фаоли – 2013 йил 10 июлдан буён қамоқда

Меҳринисо Ҳамдамова, ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 ноябрдан буён қамоқда

Зулхумор Ҳамдамова, ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 ноябрдан буён қамоқда

Дилором Абдуқодирова, диний маҳкума – 2010 йил май ойидан буён қамоқда

Матлуба Каримова, ҳуқуқ фаоли – 2010 йилдан буён қамоқда

Унутманг: Узоқ йиллардан буён темир панжаралар ортида сақланиб келинаётган барча сиёсий ҳамда диний маҳкумлар ҳар биримизнинг эътиборимизга, кўмакларимизга ҳар соатда, ҳар дақиқада, ҳар сонияда муҳтождирлар!

Улар бирор бир жиноят қилиб, жазо ўтаётганлари йўқ!

Айниқса сиёсий маҳкум ҳисобланмиш ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар адолат йўлида эл-юртимиз фаровонлиги учун ҳамда ўз юртдошларининг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жавбҳасида хизмат қилганликлари сабабли турли туҳмат ва бўҳтонлар билан ноҳақдан қамоққа олинганлар…

                                    Ёрдамингизни кутиб қоламиз!

“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти

“Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши

10 июль, 2016 йил
Франция, Париж

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.