Сизларга ўғли ўғирлаб кетилган она, Аллоҳдан ўзга боқувчиси қолмаган аёл мурожаат қилмоқда

Хурматли жаноблар!

Сизларга узоқ йиллар давомида ўзининг диний эътиқоди учун тўхтовсиз таъқибларга учраётган муслима мурожаат қилмоқда. Сизларга ўғли ўғирлаб кетилган она мурожаат қилмоқда. Сизларга Аллоҳдан ўзга боқувчиси қолмаган аёл мурожаат қилмоқда.

БМТнинг қийноқларга қарши кўмитасига;

АҚШ элчихонасига;

Британия элчихонасига;

АҚШ давлат департаментига;

ЕХХТга;

Ҳалқаро Қизил Хоч ташкилотига;

Ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига;

Хюман Райтс Вотч;
Ҳалқаро Амнистия;
Фридом Хаусга;

Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига;

ЎИХЖ; «Эзгулик»; ЎМХХТГга;

«Озодлик»; «Би-би-си»;
«Немис тўлқини» радиостанцияларига;

«Эрк» деморатик партиясига;
«Бирлик» ҳалқ харакати партиясига

Насриддинова Миннурадан
(Тошкент шахар, С. Рахимов тумани,
Ниёзов кўчаси, 3/54-55, тел 49-36-19)

А Р И З А

Хурматли жаноблар!

Сизларга узоқ йиллар давомида ўзининг диний эътиқоди учун тўхтовсиз таъқибларга учраётган муслима мурожаат қилмоқда. Сизларга ўғли ўғирлаб кетилган она мурожаат қилмоқда. Сизларга Аллоҳдан ўзга боқувчиси қолмаган аёл мурожаат қилмоқда.

Мустакиллик байрами кун сайин яқинлашиб келаяпти ва унинг яқинлашиши билан менинг юрагим ҳам қўрқув ва хавотирга борган сари тўлиб бормоқда.

Ўзбекистонда яқинда юз берган портлашлар ва қуролли хужумларнинг ортида кимлар тургани мамлакатнинг бошқа кўп фуқаролари қатори менга ҳам мутлақо номаълум. Мен бу харакатларни қатъиян қоралайман. Аммо ўйлайманки, бу каби харакатларни кучайтириш ва уларни юзага чиқаришда Ўзбекистон хукуматининг кқли бор.

Мен Ўзбекистон республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) одамларни ўғирлаб кетаётганидан хечам шубҳаланмайман. Менинг ўғлим Хусниддин Назаровни МХХ бирдан–бир мақсадни кўзлаб – унинг отаси Обидхон қори Назаровдан ўч олиш учун ўғирлаб кетди.

Байрам арафасида ўғлим ва бошқа ўғирлаб кетилган фуқаролар тақдири борасида мени чулғаб олган хавотир ва ташвишдан сизларни огоҳ қилмоқчиман. Кўринишидан, МХХнинг ўзи ўғирлаб кетган мусулмонларни қўйиб юбориш нияти йўққа ўхшайди.

Менинг МХХ раиси, бош прокурор ва Ўзбекистон президентига ёзган аризаларим, мурожаатларим бирор натижа бермади. Бунинг устига шу кунларда хукумат ўзбек телевидениеси орқали ўғлимнинг йўқолгани ҳақида эълон қилди ва бу билан уни дом-дараксиз йўқолганлар қаторига қўшди.

Бу — яхшилик аломати эмас. Бу билан МХХ бизни чалғитмоқчи ҳамда жавобгарликни ўз бўйнидан соқит қилмоқчи бўлаяпти.

Эҳтимол, хозир у ўғирлаб кетилган мусулмонларни ваҳшиёна қийноққа солиб, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам «терроризм» «экстремизм» ва шу каби уларга умуман алоқаси бўлмаган айбларни уларнинг бўйнига илмоқчидир.

Хозир мени МХХнинг бундан ҳам ёмонроқ нарсага қўл уриши мумкинлиги қаттиқ хавотирга солаяпти. Мен МХХ ўзи ўғирлаб кетган мусулмонларнинг белларига портловчи моддаларни боғлаб, уларни бирор жойда портлатиб юбориши ҳамда бу билан уларни ўзлари содир қилмаган ишларда ноҳақ айблаши мумкин деб хисоблайман.

Сизларнинг ҳаммангиздан илтимосим, дунё ҳамжамиятининг бутун эътиборини ўғирлаб кетилган мусулмонларни озод қилиш ишига жалб қилсангиз. Ўзбекистонда терроризм ва экстремизмга қарши кураш тинч мусулмонларга нисбатан курашга айланиб бўлди.

Оммавий ахборот воситаларидан бизнинг қайғумизга етарли эътибор беришларини сўрайман.

Дипломатик ваколатхоналардан Ўзбекистон хукуматига нисбатан юқори даражада таъсир ўтказишни ҳамда ўғирлаб кетилган мусулмонлар (уларнинг сони бугунга келиб 10 кишига етди) тақдири билан жиддий қизиқишни сўрайман.

Хурмат билан,
Насриддинова Миннура

Хусниддин Назаровнинг онаси, Обидхон кори Назаровнинг рафиқаси

2004 йил, 27 август

Мазкур аризага ЎзР МХХ раиси ва бош прокурор номига ёзилган мактублар ҳамда Хусниддин Назаровнинг бир дона фотосурати қўшимча маълумот сифатида илова қилинмоқда.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.